17-боб. Атроф муҳитнинг ифлосланиши ва уни баҳолаш


Табиий муҳитнинг ифлосланишидан кўриладиган умумий иқтисодий зарарнинг таркиби



Download 162,1 Kb.
bet5/9
Sana01.07.2022
Hajmi162,1 Kb.
#727462
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5341404269142609778

17.4. Табиий муҳитнинг ифлосланишидан кўриладиган умумий иқтисодий зарарнинг таркиби
Атроф муҳитнинг ифлосланиши деганда ушбу муҳитга инсон соғлиғи, флора, фауна ва умуман, бутун экологик тизимга салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай турдаги қаттиқ, суюқ, газсимон моддалар, микроорганизмлар ва энергияларнинг тушиши тушунилади. Мазкур натурал кўринишдаги зарарларни пулда баҳолаш атроф муҳитнинг ифлосланишидан келган иқтисодий зарар деб аталади. Табиий муҳитнинг ифлосланишидан олинган умумий иқтисодий зарарнинг таркибини кўриб чиқамиз.
Моддий объектларга (ишлаб чиқариш ва истеъмол секторида) етказилган зарар коррозия натижасида жиҳозлар ҳамда биноларнинг муддатидан олдин эскириши ва бино томини янгилаш, олд қисмини бўяш, ишлаб чиқариш ҳудудлари ва яшаш кварталларини тозалаш учун кетган харажатларда акс этади.
Табиий муҳит таъсири туфайли инсонлар ҳаёти ва соғлиғига етказилаётган зарар аҳолининг касалланиш ва ўлим даражасининг ортиши, улар фаол ҳаёт кечиришининг қисқариши ва меҳнат унумдорлигининг камайиши орқали ифодаланади.

17.5. Баҳолаш услубиёти ва усуллари
Экологик бойликлар ва харажатларни баҳолашда асосий муаммо бозорга тегишли бўлмаган бойликлар ва руҳий катеориялар-саломатлик, инсон ҳаёти, ҳайвонот дунёси, ёввойи табиат кабиларга пулда баҳо бериш ҳисобланади. Бундан ташқари, биз атроф муҳитни ифлосланишининг оқибатлари, шунингдек, экологик бойликлардан олинадиган фойдаларнинг барчасини билмаймиз.
Атроф муҳитнинг зарарланишидан келадиган зарар ва ифлослантирувчилар устидан ўрнатилган назоратнинг фойдали томонлари
Фойдали жиҳатларни аниқлаш билан боғлиқ баъзи бир энг қийин муаммолар ифлослантирувчилар устидан самарали назорат даражасини белгилашда пайдо бўлади. Фойда атроф-муҳитга келтириладиган зарарнинг олдини олиш учун ифлослантирувчиларга ўрнатилган назоратдан олинади. Ифлослантирувчилар устидан назоратни кучайтиришдан олинадиган фойда зарарли моддаларни чиқариб ташлаш бир хил даражада ушлаб туриладиган даражадаги зарар даражаси билан яна ҳам кўпроқ назорат қилишга олиб келиши мумкин бўлган зарарнинг яна ҳам камроқ даражаси ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Фойдани ўлчаш бизнинг турли даражадаги ифлосланиш туфайли келиб чиққан зарарнинг аниқлай олиш қобилиятимизга боғлиқ.
Ифлосланишнинг зарари турли хил шаклда пайдо бўлиши мумкин. Биринчи ва энг кўзга кўринарлиси инсонлар соғлиғига таъсир ҳисобланади. Ифлосланган ҳаво ва сув касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Зарарнинг бошқа бир шакли ўзида очиқ ҳавода фаолият кўрсатишдан завқланишни йўқотиш ва ўсимликлар олами, ҳайвонларга келтирилган зарарни мужассамлаштиради.
Зарарнинг кўламини баҳолашда қуйидагилар зарур:

  1. Таъсир остида қолган категорияларни аниқлаш

  2. Зарарли моддаларни ташлаш(табиий манбалар билан бирга) ва зарарли моддалар таъсирига учраган зарар категорияси ўртасидаги табиий боғлиқликни баҳолаш

  3. Зарар миқдорини камайтириш ёки олдини олиш бўйича акс таъсирни баҳолаш

  4. Табиий зарарнинг пулдаги қийматини белгилаш

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир қадамни амалга ошириш жуда ҳам қийин кечади.
Маълум бир ҳаракат атроф-муҳитнинг зарарланишига сабаб бўлиши аниқланса, навбатдаги қадам бу таъсирнинг ўзаро алоқаси ва зарарли моддаларнинг концентрациясини аниқлаш бўлади. Бошқача қилиб айтганда, нафақат агар ифлослантирувчи моддалар нафас йўллар касалликлари билан касалланиш ҳолатларини кўпайишига сабаб бўлаётган бўлса, бу моддаларни камайтиришдан нафас йўллари касалликларининг қанча камайиши кутилаётганлигини ҳам билиш лозим.
Жисмоний зарар аниқланганда иккинчи қадам зарарнинг пулдаги қийматини аниқлаш ҳисобланади. Иқтисодчилар жисмоний зарарни камайишининг пулдаги қийматини аниқлашнинг бир қанча усулларидаридан фойдаланишади.
Алоҳида истеъмолчи нуқтаи-назаридан бойликнинг 3 хил пулдаги ўлчами бор.

  1. Бозор баҳоси;

  2. Тўлашга тайёрлик (willingness to pay, WTP)-истеъмолчи бойликка эга бўлиши учун тўлашга тайёр бўлган маблағ суммаси;

  3. Компенсацияни қабул қилишга тайёрлик(willingness to accept compensation, WTA) - истеъмолчи маҳсулотни истеъмол қилишни рад этгани учун қабул қилишга тайёр маблағ суммаси.

Бозор баҳоси истеъмолчи томонидан берилган баҳонинг энг қуйи чегараси ҳисобланади, экологик бойликларнинг иқтисодий қийматининг тўлароқ ўлчами компенсация тўлаш ёки қабул қилишга тайёрлик ҳисобланади. Бунда оддий товарга пул тўлашга тайёрлик талаб эгри чизиғидаги нуқта ҳисобланади, белгиланган нарҳни тўлашга юқори даражада тайёрлик истеъмолчиларнинг кўплигини билдиради. Шундай қилиб, истеъмолчилар учун экологик бойликнинг фойдалилигини ўлчаш учун бу бойликка бўлган индивидуал эгри талабни баҳолаш, уларни бирлаштириш ва кейин истеъмолчиларнинг жами ортиқча қисмини ҳисоблаш зарур. Эслатиб ўтиш лозимки, хусусий бойликлар горизонтал, жамият бойликлари вертикал равишда жамланади. «Вертикал» жамланган миқдор умумлаштирилган баҳо ҳисобга олинган исеъмолчилар миқдорига боғлиқ. Бу кимни истеъмолчилар доирасига қўшиш керак деган муаммони келтириб чиқаради. Экологик бойликларнинг «ишлаб чиқарувчиси» табиат эканлигини эслатиб ўтамиз ва шунинг учун ҳам фаровонликнинг бошқа таркибий қисми ҳисобланган ишлаб чиқарувчининг ортиқчалиги муаммоси пайдо бўлмайди.
Тўлашга тайёрлик ва компенсацияни қабул қилишга тайёрлик ўртасидаги фарқ аниқ бир бойликдан фойдаланиш ёки унга эга бўлишни акс эттиради. Агар истеъмолчи баҳоланадиган бойликка эга бўлмаса(келгусида шаҳарда ҳаво сифатининг яхшиланиши), тўлашга тайёрлик тушунчасидан фойдаланиш жоиз бўлади. Агар истеъмолчи бойликка эга бўлса ёки бошқача қилиб айтганда, кво(ҳаво сифатининг ёмонлашиши) мақомининг пасайиб кетиши муаммоси мавжуд бўлса, компенсацияни қабул қилиш тушунчасидан фойдаланиш лозим. Бир хил турдаги бойлик учун пул тўлашга индивидуал тайёрлик компенсацияни қабул қилишга тайёрликдан паст бўлади деб ҳисобланади. Бу истеъмолчиларнинг кўпинча таваккалчиликдан эҳтиёт бўлишга мойиллигидан келиб чиқади.
Атроф-муҳит қийматини баҳолаш усуллари:


  1. Download 162,1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish