17 §. Вақтни ўлчаш



Download 394,15 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana06.04.2022
Hajmi394,15 Kb.
#531805
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-МАВЗУ

 
23-§. Умар Ҳайём календари 
 
ХI асрда Нишопурда яшаб, математика, астрономия соҳсида ижод этган 
таниқли шоир Умар Ҳайём 1070 йилда салжуқ султони Маликшоҳ ва унинг 
вазири Низом ул-Мулк томонидан саройга таклиф этилди. Унинг илтимосига 
кўра шоҳ, Ҳайём ва унинг шогирдлари учун 1076-йили Исфаҳонда расадхона 
қуриб берди. Маликшоҳ вафотига қадар ишлаган бу расадхонадаги 


астрономик кузатишлар натижасида юздан ортиқ ёруғ юлдузларнинг 
координаталарини ҳамда Ой, Қуёш ва планеталарнинг ҳаракатларини акс 
эттирган жадвалларни ўз ичига олган “зиж” тузилди. Бу астрономик рисола 
кейинчалик “Маликшоҳ зижи” деган ном билан жаҳон астрономия тарихидан 
ўрин олди. 
Беруний ўзининг “Ўтган авлодлар ҳақидаги эсдаликлар” асарида 
қадимги Эронда календар йилининг узунлиги 365 кун бўлиб, 12 та ойнинг 
биринчи 11 таси 30 кундан, 12-си 35 кундан бўлганини маълум қилади. Бу 
тақвимнинг йил бошиси эса ҳар доим баҳорги тенг кунлик билан устма-уст 
тушиши зарур эди. 
Тропик йилнинг узунлиги, аслида 365 кун бўлмай, ундан 6 соатча 
узунлиги туфайли, йиллар ўтиши билан тақвим йилининг боши тенгкунликлар 
силжиб кетишига сабаб бўлган. Календарни бундай камчиликдан халос 
қилиши учун Маликшоҳ астроном ва математиклардан иборат кенгаш тузиб, 
унга раҳнамолик қилишни Умар Ҳайёмга топширди. 
Кенгашнинг бош вазифаси тақвим йилларининг боши баҳорги 
тенгкунликдан силжимайдиган қилиб тузишдан иборат эди. Бунинг учун 
кенгаш 366 кунлик кабиса йилини жорий қилиб, унинг келиш тартибини
римликларнинг Юлиан календарида жорий қилган тартибдан бошқачароқ 
шаклини таклиф этди. Кейинчалик Умар Ҳайём календари деб ном олган бу 
тақвимга кабиса йили, 33 йилда 8 марта келиб, дастлабки 7 таси ҳар тўртинчи 
йилда, охирги 8-си эса 5-йили келадиган қилиб қабул қилинди. Бошқача 
айтганда, 33 йиллик даврнинг 4-,8-,12-,16-,20-,24-,28- ва 33-йиллари кабиса 
йиллари саналиб, 366 кундан қилинди, қолган 25 йили 365 кундан эди.
Ҳайём календарида йилнинг ўртача узунлиги 365
33
8
=365, 24242 кунга 
тенг бўлиб, тропик йилнинг ҳақиқий узунлигидан атига 0,00022 суткага, яъни 
19,5 секундгагина узун эди, холос. Бу хатолик шу қадар кичик эдики, у 
йиғилиб- йиғилиб 4500 йил ўтгандан сўнгина 1 кунга етади. 
Биз ишлатаётган григориан календарининг хатоси бир кунда етиши учун 
эса 3300 йил керак бўлади. Умар Ҳайёмнинг бу календари айни пайтда Эронда 
ишлатиладиган Жалолий календарининг асосини ташкил қилади. Мазкур 
календар эрасининг боши ҳам, кейинчалик мусулмонларнинг ҳижрий-қамарий 
тақвими эрасидаги каби 622- йилнинг 16- июлига кўчирилиб, у Қуёш-ҳижрий 
тақвими деган ном билан аталадиган бўлди. Бу тақвимда ойлар, Қуёшнинг 
йиллик кўринма ҳаракати давомида кесиб ўтадиган юлдуз туркумларининг 
номлари билан Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, 
Қавс, Жадди, Далв, Ҳут деб юритилади. Қуёш-ҳижрий календари бўйича янги 
1384-йил 2005-йилнинг 21 мартида киради.



Download 394,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish