I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электртехник қурилмаларнинг реактив қувватини ростлаш ва электр двигателларни ишга туширувчи контактсиз воситалар», 05.05.01–Энергетикаа тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T244.
Илмий раҳбар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Мирзабаев Акрам Маҳкамович, техника фанлари доктори, профессор; Холиддинов Илхом Ҳосилжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: конденсатор батареялари қувватини автоматик ростлаш ва электр моторларини ишга тушириш учун содда конструкцияли контактсиз қурилмаларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конденсатор батареялари қувватини φ бурчак функциясида автоматик ростлаш учун икки тиристорли контактсиз қурилманинг янги схемаси ишлаб чиқилган;
конденсатор батареялари қувватини кучланиш бўйича автоматик контактсиз ростлаш қурилмасини ишлатиш учун янги электрон реле ишлаб чиқилган;
бир вақтнинг ўзида φ бурчак функцияси ва кучланиш бўйича конденсатор батареялари қувватини автоматик ростлаш учун комбинациялашган қурилманинг янги схемаси ишлаб чиқилган;
MATLAB дастурини қўллаб, динамик характеристикаларни тадқиқ қилиш учун контактсиз ишга туширувчи ва конденсатор батареялари қувватини φ бурчак функциясида ростлаш учун модель ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Конденсатор батареялари қувват регуляторларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги электрон кучланиш релесига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро учун патент олинган (“Конденсатор батареясини автоматик коммутациялаш учун қурилма”, №IAP 04003-2009 й.). Натижада конденсатор батареялари қувват регуляторларини такомиллаштириш учун ишлаб чиқилган кучланиш релесини ишлатиш натижасида 0,98 оралиқда юқори қийматда қувват коэффициенти таъминланган;
истеъмол қилинаётган реактив қувватни ростлаш учун φ бурчаги ва кучланиш бўйича ишлайдиган конденсатор батареялари қувватини автоматик ростлайдиган қурилма Навбаҳор ва Қизилтепа пахта тозалаш корхоналарида жорий қилинган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 15 ноябрдаги 01-15/3/79-сон маълумотномаси). Натижада янги қурилмани жорий этиш орқали бир йилда 65 млн. сўм иқтисодий самарадорлик ёки 12% электр энергияни иқтисод қилиш имкони яратилган.
204. Ибрагимов Умиджон Хикматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Do'stlaringiz bilan baham: |