I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Металл қиринди абсорберли қуёший ҳавоқиздиргич коллекторлар», 05.05.06–Қайта тикланувчи энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T278.
Илмий раҳбар: Аббасов Еркин Содиқович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Физика-техника институти, DSc.30.05.2018.FM/T.34.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Абдужаббор, техника фанлари доктори, профессор; Рашидов Юсуф Каримович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: металл қиринди абсорберли қуёш ҳавоқиздиргич коллекторларини ишлаб чиқиш ва уларнинг асосий иссиқлик-техникавий ва оптик-геометрик параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
металл қиринди абсорбер геометрик шаклни ҳисобга олган ҳолда оптималини аниқлаш учун аналитик ифода олинган;
иссиқлик ташувчи ва абсорбер билан юза контактни ошириш имкониятини берувчи, металл қиринди абсорберли қуёш ҳавоқиздиргич коллектори ишлаб чиқилган;
спиралсимон металл қиринди ва V–симон абсорберли қуёш ҳавоқиздиргич коллекторнинг текис юзали абсорберга нисбатан самарадорлигини ҳисоблаш учун аналитик ифода олинган;
металл қиринди ва V–симон юзадан ташкил топган қуёш ҳавоқиздиргич коллектори абсорберининг иссиқлик узатиш коэффециенти қийматини аниқлаш учун эмперик формула олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Металл қиринди абсорберли қуёший ҳавоқиздиргич коллекторлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Farg‘onaazot” акционерлик жамиятида 6,25 м2 юзали маъмурий биноларида қўшимча иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилма сифатида қуввати 700 Вт/м2 ни ташкил қилувчи металл қиринди абсорберли қуёш ҳавоқиздиргич коллектори жорий этилган («Ўзкимёсаноат» акционерлик жамиятининг 2018 йил 19 сентябрдаги 01/3-4106/П-сон маълумотномаси). Натижада корхонада шундай биноларни иситиш учун тармоқдан иссиқлик энергиясининг олиниши 17% га қисқартиришга эришилган;
«Шарқий магистрал электр тармоқлари» акционерлик жамиятида 5,0 м2 юзали маъмурий биноларида қўшимча иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилма сифатида қуввати 700 Вт/м2 ни ташкил қилувчи металл қиринди абсорберли қуёш ҳавоқиздиргич коллектори жорий этилган («Ўзбекэнерго» акционерлик жамиятининг 2018 йил 25 сентябрдаги РР-01-21/5519-сон маълумотномаси). Натижада корхонада шундай биноларни иситиш учун тармоқдан иссиқлик энергиясининг олиниши 20% га қисқартиришга эришилган.
Ишлаб чиқилган металл қиринди абсорберли қуёш ҳавоқиздиргич коллектори конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Қуёшли ҳаво иситгич», № FAP 01366-2018 й.).
211. топилмади
212. Ахмедов Мирзокир Хакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Do'stlaringiz bilan baham: |