I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак фаолияти регулятор механизмларини компьютер моделлаштириш», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/T454.
Илмий раҳбар: Сайдалиева Махруй, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Полатов Асхад Мухамеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Палванов Бозорбой Юсупович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юрак фаолияти регулятор механизмларининг математик модели, ҳисоблаш алгоритмларини такомиллаштириш ва компьютер моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак ўтказувчи тизими фаолиятини ифодаловчи, юрак бўлимлари орасида қўзғалишни тарқалиш жараёнидаги кечикиш вақтларини ва юрак ўтказувчи тизими атриовентрикуляр тугуни фаолиятини ҳамда биологик қайта алоқа механизмларини инобатга олувчи биологик схема ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган биологик схема асосида юрак фаолияти регулятор механизмларини кечикувчи аргументли функционал-дифференциал тенгламалар тизими кўринишидаги математик модель такомиллаштирилган;
юрак фаолияти регулятор механизмлари тенгламасини сонли ечиш усул ва алгоритми, аритмия ва юракнинг бирдан тўхтаб қолиш ҳолатларини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
математик моделни сонли тадқиқ қилиш дастурий воситалари ва юрак миокарди қўзғалишини уч ўлчамли графика кўринишида визуаллаштирувчи компьютер модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юрак фаолияти регулятор механизмларини тадқиқ қилувчи математик моделлар, алгоритмлар ва дастурий воситаларни амалда жорий этилиш натижалари:
юрак фаолияти регулятор механизмларини тадқиқ қилиш ва юрак ўтказувчи тизими қўзғалишини сонли таҳлил қилиш дастурий воситаси «Med Plaza City» хусусий клиникасида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 33-8/5070-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси юрак аритмиясини компьютер ташхислаш аниқлигини ошириш, аритмия касаллигини олдиндан башоратлаш усулларини ривожланишига ёрдам берган ва илмий тажрибалар ўтказиш имконини берган. Тузилган дастурий воситалар индивидуал тактик даволаш самарадорлигининг 1,5-2 баробар оширилишига асос бўлган;
юрак фаолияти регулятор механизмларини ифодаловчи, юрак миокарди қўзғалганлик даражасини уч ўлчамли графикадан фойдаланиб визуаллаштирувчи компьютер модель дастурий воситаси Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 33-8/5070-сон; Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 августдаги 8н-з/270-сон маълумотномалари). Илмий тадқиқот натижасида юрак миокарди қўзғалганлик даражасини сонли тадқиқ қилиш, юракда қўзғалишни ўтказувчи тизимда қўзғалиш тўлқинини пайдо бўлиши ва тарқалиш жараёнини таҳлил қилиш, қоринча фибрилляцияси касаллигида юракнинг бирдан тўхтаб қолиш ҳолатини олдиндан башоратлаш аниқлигини 4-6% га ошириш ва башоратлаш вақтини 1,5-2 марта қисқартириш имконини берган;
юракнинг динамик хаос ҳолатини аниқлаш ва таҳлил қилиш дастурий воситалари «Diyora Shifo Najot Med Servis» МЧЖда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 33-8/5070-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида юракда қўзғалишни ўтказувчи тизим регулятор механизмларининг динамик хаос режимини аниқлаш, юрак аритмияси касаллигини олдиндан тез ва аниқ ташхислаш ҳамда аритмия касаллигининг хаотиклик даражасини баҳолаш самарадорлигини 3-5%га ошириш имконини берган.
178. Бобомуродов Насриддин Хасановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Do'stlaringiz bilan baham: |