16.5. Хизматлар сифатини бошқаришнинг умумий тавсифи. Менежментда хизматларни таснифлашнинг ўзига ҳос жиҳатлари.
Ўзбекистонда туризм соҳасини янги босқичга кўтаришда Республика Президентининг 1999-йил 15-апрелдаги "2005 - йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури тоЪҒрисида"ги Фармони алоҳида аҳамиятга эгадир. Ушбу фармоннинг 4-бўлими "Туристларга хизмат кўрсатишни халқаро андозалар даражасига кўтариш, туризм инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш",-деб номланиб, унда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шахарларидаги туристларни ижарага автомобиль воситалари билан таъминлаш; Марказий Осиё республикалари учун мутахассисларни тайёрлаш максадида Тошкент шахрида ЖТТнинг малака ошириш институтини ташкил этиш; ЖТТ орқали туризм бўйича халқаро марказларда (Америка, Европа ва Осиё мамлакатлари) "Ўзбектуризм" МК ходимларини, туризм ва гид-таржимонлик бўйича мутахассисларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; Маданий-тарихий иншоотларда халқ ижоди ва ҳунармандлик маҳсулотлари сотиш учун киоскалар ташкил этиш, Туризм объектларида миллий урф-одатлар ва анъаналарни намойиш этиш; Мулкчилик шаклидан қатъий назар туризм ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг раҳбарларини аттестациядан ўтказиш; туристик хизмат кўрсатиш андозаларига мувофиқликни назорат қилиб бориш масалаларига асосий эътибор қаратилди. Мазкур бўлимда белгилаб берилган вазифалар ҳам амалга оширилиб борилмоқда.
Туристик стандарт шундай белгиланадики, у Ўзбекистонда амалга оширилаётган стандартлаштириш жараёнига мос келиши, маҳсулотнинг рақобардошлигини таъминлаши, ишлаб чиқаришдаги тўсиқларни енгиб ўтиши, ресурсларнинг тежалишини таъминлаши ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларининг яхшиланишига хизмат қилиши даркор. Стандарт миллий халқаро қонунларни инкор этмаслиги лозим. Стандартга биноан, хизматлар моддий ва ижтимоий-маданий каби икки қисмга ажратилишади.
Туризмда стандартлаштириш – қуйидаги ишларни таъминлаш учун меёр, қоида ва тавсифларни белгилаш фаолиятидир:
- маҳсулот, хизматнинг атроф-муҳит, ҳаёт ва соҒлиқ, ҳамда мол-мулк учун хавфсиз бўлиши,
- маҳсулот, хизмат сифатининг илм-фан ривожланиши даражаси ўлчамларига мослиги,
- барча ресурсларнинг тежалиши,
- объектларнинг хавфсизлиги ва мамлакатнинг ҳимояга қодирлиги.
Булардан ташқари, стандартлаштириш – бошқаришнинг меёрий услуби ҳамда инженерлик - ишлаб чиқарувчилик – иқтисодий жараёнларни рационаллаштириш усулидир.
Моддий хизмат янги маҳсулотларни тайёрлаб бериш ва уларнинг истеъмол хусусиятларини яхшилаб бериш, истеъмол учун шароит яратиб бериш кабиларни (қурилиш, таъмирлаш, коммунал хизматлар, овқатлантириш, транспорт) ўз ичига олади. Ижтимоий-маданий хизмат деганда истеъмолчининг рухий, интеллектуал эҳтиёжларини қондириб бериш ва унинг нормал ҳаёт фаолиятини таъминлаб бериш кабилар (тиббий, маданият, туризм, таълим) тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |