Бетонга қаров ўтказиш. Бетон қоришмаси ётқизилгандан сўнг унинг қо- тиши учун меъёрли намлик ва ҳароратли муҳит билан таъминланиши керак, яъни қаров ўтказиш жараёни амалга оширилиши лозим. Қаров қотаётган бе- тоннинг хоссаларига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Тегишлича қаров ўтказилмаса қотаётган бетон юзасида микроёриқлар пайдо бўлиб, бетон тўлиқ қотгач талаб этиладиган мустахкамлик ва сув ўтказмовчанлик каби кўрсат- кичларга эга бўлмайди.
Бетонга қаров ўтказишга цементнинг гидратланиш жараёни ёрдам беради. Баъзида бетон қоришмалари цементнинг тўлиқ гидратланиши учун талаб қилинадиган сувга нисбатан кўпроқ сувни ўзида ушлаб туради. Агарда ташқи муҳит харорати яхши бўлса цементнинг гидратланиши бетон қоришмаси жой- лаштирилганидан кейин бир неча кун ичида содир бўлади.
Демак, бетонга қаров ўтказиш бетон ишларини бажаришнинг муҳим бос- қичларидан бири ҳисобланади. Бетонга қаров ўтказишдан кўзланиладиган мақсадларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
дастлабки 28 кунгача ва ундан сўнг бетоннинг лойиҳадаги мустахкамли- гига эришишини таъминловчи суръатлар билан, мустахкамлиги ортиб бориши учун зарур бўлган қотишнинг ҳарорат-намлик режимини бир ҳил меъёрда сақлаб туриш;
бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлигидан ортиқ бўлган ички зўриқиш- ларни келтириб чиқарувчи ва бунинг оқибатида унинг ёрилишига олиб келув- чи анчагина катта ҳарорат-чўкиш деформацияларининг олдини олиш ва ш. к.
Бетонга қаров ўтказиш сермеҳнатли ва мураккаб технологик жараён бўлиб, унга қилинадиган харажатлар қуйма бетоннинг таннархига сезиларли таъсир кўрсатади. Шу сабабли бетонга қаров ўтказишнинг турли хил самарали усул- ларини қўллаш, шунингдек, қаровга кетадиган вақтни асосли равишда қисқар- тириш муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабли бетонга қаров ўтказиш аниқ ша- роитларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилади.
Бетонга қаров ўтказишнинг синфланиши схематик равишда қуйидаги 8.13
– расмда кўрсатилган.
Кўпчилик анъанавий усуллар “ташқи” қаров ўтказиш услубларига асосланган. Улар ҳам оддий, ҳам юқори мустаҳкам ва юқори технологияли (НSC, HPC) бетонлар учун қўлланилади. Бу усулларга сувли муҳит, сув сачратиш, сувли қопламалар (хўл латта, ёғоч қипиғи ва ш. к.), синтетик ҳимоялаш қопламаларини қўллаш кабилар киради. Ташқи қаров усуллари икки гуруҳга бўлинади: сувли қаров (бетон юзасида қўшимча намли муҳит ҳосил қилиш) ва ёпиқ (сувсиз) қаров (намлик йўқолишининг олдини олиш).
Бетонга намли муҳит таъсирида қаров ўтказиш анча самарали ҳисоб- ланади, айниқса оддий бетонлар учун. Бунда албатта бетон керакли мустах- камликка эришгунга қадар шундай муҳит таъсирида бўлиб туриши керак. Акс холда бетон юзасида бузилишлар ҳосил бўлиб қолиши мумкин.
Сувга эритил- ган кимёвий қўшилмалар
Сувга тўйинган енгил қоғоз
Ички сувсиз қаров
Ички сувли қаров
Ташқи қаров ўтказиш
Супер абсор- бентлар
– расм. Бетонга қаров ўтказиш
Do'stlaringiz bilan baham: |