16-Мавзу. Бетон қоришмасини тайёрлаш ва бетонга қаров ўтказиш Бетон қоришмасини тайёрлаш ва ташиш



Download 1,19 Mb.
bet1/8
Sana25.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#461777
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
16 Мавзу Бетоннинг наноструктураси


16-Мавзу. Бетон қоришмасини тайёрлаш ва бетонга қаров ўтказиш


Бетон қоришмасини тайёрлаш ва ташиш. Маълумки, бетон таркибини танлаш бетон технологиясининг энг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли бетон қоришмаси ва бетонга қуйидаги талаблар қўйилади:
бетон қоришмалари қотгунга қадар яхши аралашадиган, ташиладиган, қу- лай ётқизиладиган (жойланувчан) ва қатламларга ажралиб кетмайдиган бўли- ши керак;
бетонлар муайян қотиш тезлигига эга бўлиши, мустахкамлиги буюм, конструкция ёки иншоотни фойдаланишга топшириш муддатига мос келиши лозим;
цемент сарфи нисбатан кам ва бетоннинг нархи арзон бўлиши керак.
Иссиқ иқлим шароитида талаб этилган бошланғич қуюқ-суюлувчан бетон қоришмасини ҳосил қилиш учун цемент сарфини ўзгартирмасдан сув сарфини кўпайтириш С/Ц нисбатининг ортишига, аммо, унинг мустахкамлигининг па- сайишига олиб келади. Шу сабабли бетоннинг керакли мустахкамлигига эри- шиш учун қоришманинг сувга бўлган талабини эътиборга олган ҳолда, цемент сарфини керакли миқдорда кўпайтириш лозим бўлади.
Бетон қоришмасининг сувга бўлган талаби унинг ҳароратига боғлиқ бўла- ди. Ҳарорат кўтарилиши билан унинг сувга бўлган талаби ортиб боради.
Бетон қоришмасини бетон қориғичда аралаштиришнинг давомлилиги тўлдирувчиларнинг сифати, қоришма таркиби, қоригичнинг сиғими, об-ҳаво шароитлари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, қурилиш лаборатория- сида тажриба йўли билан белгиланади. Бунда, бетон қоришмасини аралашти- риш вақти мумкин қадар кам бўлиши лозим, чунки аралаштириш жараёнида қоришмани муҳит ва қоригичнинг ўзи иситиб юборади.
Бетон қоришмасини қурилиш майдонига ташиб келтириш давомида унинг бир жинслилиги ва ётқизиш жойига тўкилганда талаб қилинадиган ҳаракат- чанлиги ўзгармаслиги керак. Буни таъминлашнинг қуйидаги асосий усуллари тавсия қилинади:
товар ҳолдаги бетон қоришмасини автобетон қориғичларда ташиб келти- рилганда, йўлнинг ўзида ёки ётқизиш жойида бетоннинг миқдорланган тар- кибий қисмларини сув билан аралаштириш;
миқдорланган цемент ва тўлдирувчиларни махсус контейнерларда келти- риш ва бетонни ётқизишдан олдин бетон қориғичларда қориштириш;
бетон қоришмасига пластификацияловчи яъни, таркибни сақлаб қолувчи турли-хил қўшилмаларни қўшиш;
бетон қоришмасини паст ҳароратли қилиб тайёрлаш ва ташиш.
Ушбу тадбирлар алоҳида-алоҳида ёки биргаликда қўлланилиши мумкин. Бетон қоришмасини тайёрлаш ва уни узоқ масофага ташиб бориш учун сама- рали транспорт-автобетон қоригичдир. У асосан икки хил вазифани бажаради: товар ҳолидаги бетон қоришмасини ётқизиш жойига етказиб берадиган автобетон қориғич транспорт воситаси вазифасини ўтайди. Бунда бетон қо- ришмасининг берилган ҳаракатчанлиги ва бир жинслилиги, қориғич барабани-
нинг кичик тезликда айланиб туриши ҳисобига сақланади;
бетоннинг таркибий қисимлари юклаш тезлигида ишлаб турган автобетон қоригичнинг барабанига саралаб солинади, кейин айланиш тезлиги оширила- ди, шу билан қоришмани тайёрлаш жараёни тугалланади. Уни ташиш пайтида эса автобетоннинг қориғич барабани вақти-вақтида кичик тезликда ишлатиб борилади.
Кўпгина темирбетон буюмлари ишлаб чиқарадиган корхоналар ва уйсоз- лик комбинатлари тажрибаларининг кўрсатишича Ўзбекистон иқлим шарои- тида бетон қоришмасини, асосан бетон насослари ёрдамида узатиш самарали ҳисобланади, шунда унинг сувсизланишига батамом барҳам берилади.
Бетон қоришмасини ташиш ва ётқизишнинг давомлилиги уни бетон қори- гичдан бўшатиш вақтидаги ҳароратига боғлиқ ҳолда, қоришманинг ҳарорати 25 0С да 30...60; 30 0С да 15...30; 35...40 0С да эса 10...15 мин. дан ошмаслиги зарур.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish