камлигини аниқлаш учун “таърировкалаш” графиги.
каларни ўзаро бурчакли килиб би- риктирилган ўлчов асбобидир.
Одатда чуқурчалар диаметри қарама-қарши перпендикуляр бўйича
ўлчанади ва уларнинг ўртача миқдори аниқланади, яъни d ўр =(d 1+d 2)/2; бу ерда d 1 ва d 2 икки перпендикуляр йўналиш бўйича чуқурчаларнинг диаметрлари, мм. Текширилаётган намуна учун синов 3...4 маротаба такрорланади. Болға билан урилган чуқурчалар орасидаги масофа 30...40 мм бўлиши керак. Сўнгра бетондаги ва эталон стержендаги чуқурчаларнинг ўртача диаметри ∑dб ҳамда
∑dэ аниқланади, кейин уларнинг нисбати ⁄ топилиб, махсус “таъри-
ровкалаш” графиги асосида бетоннинг мустаҳкамлиги аниқланади (8.14 – расм).
Бетон бўлагини синдириб олиш усулида, бетон танасига махсус металл стерженлар олдиндан ўрнатилган бўлади. Ёки силлиқ шайбасимон металл парчаси бетон юзасига эпоксид елими ёрдамида ёпиштирилади (маҳкамлана- ди). Бундай усулларда бетоннинг мустаҳкамлигини аниқлаш схемалари 8.15 – а, б, в расмларда кўрсатилган.
– расм. Бетоннинг мустаҳкамлигини маҳаллий бузиш орқали аниқлаш усуллари. а - олдиндан ўрнатилган металл стерженни суғуриб олиш; б- бетон юзасига елимланган шай-бани узиб олиш; в - бетон танасига ўрнатилган тўмтоқ учли стерженни суғуриб олиш.
Синаб кўрилаётган бетон юзасига ўрнатиладиган стерженлар орасидаги масофа 25 см дан, шунингдек, конструкция четидан эса 15 см дан кам бўлмаслиги керак. Стерженларни суғуриб олиш гидравлик домкрат ёрдамида амалга оширилади. Бетоннинг мустаҳкамлиги эса домкратнинг суғуриб олган кучи бўйича, таърировкалаш графиги ёки жадвали орқали аниқланади.
§8.11.3. Бетоннинг сифатини физик усулларда назорат қилиш
Бетоннинг сифатини физик усулларда назорат қилиш ЎзРСТ 764-96 га кўра ундан ўтадиган ултротовуш тўлқинларининг тезлиги ва титратиш тебра- нишларининг частотаси орқали амалга оширилади. Ултротовуш тўлқинлари усулининг схемаси 8.16 – расмда кўрсатилган.
Ушбу усулда электрон генератор 1 юқори частотали электр импулси ҳо- сил қилади. Сўнгра бу импулслар нурлатгич 2 ёрдамида ултротовуш тўлқин- ларига айлантирилиб, бетон танасига юборилади. Бетон намунанинг иккинчи томонда ўрнатилган қабул қилгич 4 ушбу тўлқинларни яна электр импулсига айлантиради ва кучайтиргич 5 ёрдамида кучайтирилиб ўлчовчи қурилмага уза- тади. Ўлчовчи қурилма 6 ултротовуш тўлқинларининг бетондан ўтиш вақтини ўлчайди. Ултротовуш тўлқинларининг тарқалиш тезлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
V ( / t) 1000 ; (8.32)
бу ерда - бетон намуна узунлиги, мм; t - ултротовуш тўлқинларининг намунадан ўтиш вақти, мкс (микро секунд).
– расм. Бетонни ултротовуш тўлқинлари усулида синаш. а-синаш схемаси. 1-юқори частотали электрон генератор; 2-нурлатгич; 3-бетон намуна; 4-тўлқин қабул қилгич; 5-кучайтиргич; 6-тўлқин ўлчовчи қурилма; 7-қабул қилинган тўлқин; 8-узатилган тўлқинларнинг экран- даги куриниши; 9-ток манбаи; б-таърировкалаш графиги. 1-гранитли шағалда. 2-оҳактошли шағалда. 3-чақиқ тошларда.
Ултротовуш тўлқинларнинг бетондан ўтиш тезлиги бетоннинг мустаҳ- камлигига боғлиқ ҳолда 2550...4550 м/сек орасида бўлади. Юқоридаги фор-
мула орқали тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги асосида таърировкалаш гра- фигидан, фойдаланиб бетоннинг мустаҳкамлиги аниқланади.
Титратиш усули, бетон намунадан ўтадиган хусусий тебранишлар частотасининг тавсифига асосланган. Бу усулда бетондаги микрокамчилик- ларни, таркиби ва тузилишидаги ўзгаришларни ҳам аниқлаш мумкин. Титра- тиш усулларида одатда эгилиш тебранишлари вужудга келтирилади. Бундай тебранишлар ҳосил бўлиши тавсифига қараб резонанс тебранишлар ва сў- нувчи тебранишлар усулларига бўлинади. (8.17 - расм).
Резонанс тебранишлар усулида (8.17 а-расм) электродинамик тебраниш ҳосил қилувчи қурилма 2 ёрдамида бетон намунада ютилмайдиган тебра- нишлар ҳосил қилинади. Намунанинг бошқа томонидаги қабул қилувчи мос- лама 3 бетондаги тебранишларни электр сигналига айлантиради ва резонанс
– расм. Бетонни титратиш усулида синаш схема-лари. а-резонанс усули; б-тебранишларнинг сўниши усули. 1-бетон намуна; 2-тебраниш- ларни ҳосил қилгич, 3-тебранишларни қабул қилгич, 4-ўлчовчи генера- тор, 5-резонанс тебранишлар генератори, 6-тебранишларни йиғувчи қу- рилма, 7-стандарт частотали генератор, 8-электрон частота ўлчагич, 9-ургич.
тебранишлар индикаторига узатади. Ўлчовчи генератор 4 тебранишларнинг частотаси ва унга мос келувчи амплитудасини аниқлайди.
Хусусий тебранишлар частотаси бўйича намунанинг динамик модули Ед ҳисобланади ва таърировкалаш боғланиши орқали бетоннинг мустаҳкамлиги аниқланади, яъни Rв=f (EД).
Тебранишларнинг сўниши усулида тажриба ўтказишда (8.17 б – расм), урувчи мослама 9 ёрдамида намунага таъсир қилинади. Ҳосил бўлган тебранишлар частотаси махсус мосламалар 6, 7, 8 ёрдамида қайд қилинади. Сўнгра таърировкалаш графиклари орқали бетоннинг мустаҳкамлиги аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |