16- боб. Тўлов баланси



Download 365 Kb.
bet8/10
Sana24.02.2022
Hajmi365 Kb.
#191227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
16-боб

Кредит

Дебет

Сальдо

1. Жорий операциялар счёти

10719

10833

-114

А. Товарлар ва хизматлар

10600

10700

-100

а. Товарлар

9600

8740

860

1. Экспорт ва импорт товарлари

9600

8740

860

б. Хизматлар

1000

1960

-960

Б. Даромадлар

115

130

-15

1. Чет элдан келгани

115




115

2. Чет элга тўлангани




130

-130

В. Жорий трансфертлар

4

3

1

1. Чет элдан олингани

4




4

2. Чет элга тўлангани




3

-3

II. Капитал ва молиявий операциялар счёти

252

132

120

А. Капитал бўйича операциялар счёти

3

3

0

1. Капитал трансфертлар

3

3

0

Б. Молия счёти

249

129

120

1. Тўғри инвестициялар

112

18

-6

1.1 Чет элга




18




1.2 Ўзбекистон иқтисодиётига

112







2. Портфель инвестициялар

5

8

-3

3. Бошқа инвестициялар

132

103

29

3.1 А к т и в л а р

50

93

-43

3.1.1 Коммерция кредитлари

45

40

5

- экспорт учун келиб тушмаган тўловлар




40




- олдинги йилги экспорт учун тўловлар

45







3.1.2 Ссуда ва қарзлар, четга берилгани

5

53

-48

- ўзлаштирилган кредитлар




50




- асосий қарзнинг қайтарилгани

5







3.1.3 Нақд пуллар ва депозитлар




3




3.2 М а ж б у р и я т л а р

82

10

72

3.2.1 Коммерция кредитлари

25




25

3.2.2 Ссуда ва қарзлар, четдан олингани

55

10

45

- ўзлаштирилган кредитлар

55







- асосий қарз қайтарилгани




10




3.1.3 Нақд пуллар ва депозитлар

2




2

4. Резерв активлари







0

Статистик ҳатолик




6

-6

Тўлов балансининг жорий операциялар бўйича сальдоси минус 114га, капитал ва молиявий операциялар счёти сальдоси 120 га тенг бўлди. Назарий жиҳатдан улар бир-бирига тенг бўлиши керак эди. Лекин амалиётда кўрсаткичларнинг кўпчилиги баҳолаш усуллари билан аниқланганлиги учун, улар ўртасида фарқ бўлиши мумкин. Одатда бу фарқ статистик хатолик деб юритилади.




16.7. Тўлов баланси ва халқаро инвестиция баланси

Тўлов баланси маълум бир давр(ой,чорак,йил)га тузилади. Шунинг учун, у тузилаётган даврда мамлакат ва чет эл иқтисодиёти ўртасида содир бўлган ўзгаришларни ифода этади. Масалан, январ ойига тузилган тўлов баланси январ ойидаги, чоракка тузилгани чоракдаги, йилга тузилгани йиллик ўзгаришларни ифода этади. Бу ўзгаришлар кузатилган даврда мамлакатнинг мажбуриятлари ва активларининг қай миқдорда ошган ёки камайганлигини билдиради. Йиллар давомида бу ўзгаришларнинг йиғилмаси мамлакат иқтисодиётининг чет элга боғлиқлик даражасини белгилайди. Мамлакат ва чет эл ўртасидаги активлар ва мажбуриятларнинг йиғилмаси халқаро инвестиция баланси(ХИБ)да қайд этилади.


4-жадвал

Хал=аро инвестициялар баланси




Йил бошида
ги щолат

операция
лар

Нарх
ларнинг ызгари
ши

Валюта курси
нинг ызгариши

Бош=а ызгарти
ришлар

Йил охиридаги щолат

А. Активлар



















1. Чет элга ты\ри инвестициялар



















2. Портфель инвестициялар



















3. Бош=а инвестициялар



















3.1 Коммерция кредитлари



















3.2 Ссудалар



















3.3 На=д пул ва депозитлар



















3.4 Бош=а активлар



















4. Резерв активлари



















4.1 Монетар олтин



















4.2 Махсус =арз олиш щу=у=и(СДР)



















4.3 ХВФдаги резерв позицияси



















4.4 Чет эл валютаси



















4.5 Бош=а талаблар



















Б. Мажбуриятлар



















1. И=тисодиётга ты\ри инвестициялар



















2. Портфель инвестициялар



















3. Бош=а инвестициялар



















3.1 Коммерция кредитлари



















3.2 Ссудалар



















3.3 На=д пул ва депозитлар



















3.4 Бош=а мажбуриятлар



















ХИБ одатда йилнинг охиридаги ҳолатига тузилади. Активлар ва мажбуриятларнинг миқдори йилнинг охиридаги баҳоларда қайд этилади. Халқаро инвестициялар баланси мамлакатнинг активлари ва мажбурятларининг статистик ҳисоботидан иборат бўлиб, у бир қатор ташқи иқтисодий счётлар мажмуидан иборат.
ҲИБ счётлари икки томонли жадвал кўринишида ёзилади. Бир томонда, активлар ва мажбуриятлар таркиби келтирилган. Иккинчи томонда, мос равишда уларнинг йил бошига бўлган ҳолати, йил давомида уларнинг ўзгариши (турлари бўйича) ва йил охиридаги ҳолати ёзилади. Активлар ва мажбуриятлар таркиби тўлов балансининг молия счёти таркиби билан мос келади. Уларнинг ўзгаришлари иқтисодий операциялар натижасида, баҳо ва валюта айирбошлаш курсининг ўзгаришлари ва бошқа тузатишлар натижасида содир бўлади. Масалан, тўғри инвестицияларнинг йил давомида мамлакатга келиши ХИБнинг мажбуриятлар қаторида операциялар устунида, молия бозорида акцияларнинг нархи кўтарилиши ёки пасайиши – баҳолар ўзгариши устунида қайд этилади. Чет эл валютасидаги захираларнинг номинал қиймати валюта курси ўзгариши натижасида ўзгаради. Бу ўзгариш валюта курси ўзгаришлари устунида қайд этилади. Ўтган йилларда ҳисобга олинмаган активлар ва мажбуриятлар, уларнинг бир категориядан иккинчисига ўтказилиши (масалан, портфель инвестицияларнинг йиллар давомида йиғилиб тўғри инвестицияларга айланиши) ва қарздан воз кечиш ҳолатлари бошқа тузатишлар устунида ёзилади. Булардан ташқари, монетар олтин миқдорида олтинни четга сотиш ва захирага сотиб олиш билан боғлиқ ва мамлакатнинг махсус қарз олиш ҳуқуқи(СДР)да10 бўладиган ўзгаришлар ҳам бошқа тузатишлар устунида қайд этилади. Активлар ва мажбуриятлар ўртасидаги фарқ соф инвестиция ҳолатини ифодалайди. Бу кўрсаткич активлар миқдори мажбуриятлардан кўп бўлган ҳолда мусбат бўлади. Соф инвестиция ҳолати мусбат бўлиши, мамлакатнинг ташқи дунёга нисбатан талаби, акс ҳолда мажбурияти кўпайганлигини билдиради. Хулоса қилиб айтганда, халқаро инвестиция баланси йил давомида мамлакатнинг чет эл билан бўлган молиявий операцияларининг, актив ва мажбуриятларда баҳо ўзгаришлари ва бошқа тузатишларнинг мажмуидан иборат. Активлар ва мажбуриятлар йиғиндиси мос равишда мамлакатнинг ялпи ташқи активлар(ЯТА) ва ялпи ташқи мажбуриятлар(ЯТМ) миқдорини билдиради.
Шуни айтиш лозимки, ЯТМ билан ташқи қарз тушунчаларини бир биридан фарқлаш керак. Чунки, ҳар доим ҳам мажбуриятлар қарз бўлавермайди. Қарз таркибига портфель ва тўғри инвестициялар бўйича мажбуриятлар кирмайди.
Бундан ташқари, монетар олтин ва СДР актив ҳисоблансада, норезидентлар учун мажбурият ҳисобланмайди. Шу сабабли, соф ташқи активлар таркибига монетар олтин ва СДР кирмайди.
Соф ва ялпи ташқи активлардан ташқи резерв активларни(ТРА) фарқлаш лозим. ТРА мамлакатнинг резерв активлари ҳисобланади. Ҳар қандай актив ҳам ТРА бўлавермайди. Резерв активларига давлатнинг пул-кредит сиёсат юритувчи ташкилотлари тасарруфида бўлган ва уларни, керак бўлганда ҳеч бир тўсиқсиз ишлатиш мумкин бўлган молиявий активлар киради. Бу молиявий активлар юқори даражада харидоргир ва ҳар қандай вазиятда ҳам қаттиқ валютага тез сотилиши ёки бошқа турдаги резерв активга алмашилиши мумкин бўлиши керак. Резерв активлари таркибига монетар олтин11, СДР, ХВФдаги активлар12, чет эл валютаси, қимматли қоғозлар ва бошқалар киради. Бу таркибга фақат резерв активларга қўйилган талабга жавоб берадиган активларгина киради. Масалан, чет эл валютаси гуруҳига қаттиқ ва барқарор валюталар: АҚШ доллари, немис маркаси, евро ва шу кабилар) кириши мумкин. Қимматли қоғозлар гуруҳига юқори ликвидли чет эл қимматли қоғозлари киради. Бошқа резерв активлар гуруҳига, юқорида қайд этилмаган резерв активлар киради.



Download 365 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish