16.2. Тўлов балансини тузиш
Тўлов балансини тузиш бухгалтерия ҳисоботларида қўлланиладиган иккиёқлама ёзиш принципига асосланган. Ҳар бир операция тўлов балансида икки марта – кредитда(плюс ишора билан) ва дебетда (минус ишора билан) қайд этилади. Шу сабабли, тўлов балансининг кредит ва дебет кўрсаткичлари йиғиндиси нолга тенг(баланс) бўлади. Шуни айтиш жоизки, тўлов баланси операциялари бухгалтерия операциялари каби алоҳида-алоҳида қайд этилмайди. Операциялар гуруҳланган ҳолда ва соф ҳолда қайд этилади. Масалан, минглаб товарлар турли даврларда минглаб шартномалар асосида экспорт қилинади. Мос равишда уларнинг тўловлари ҳам турли даврларга тўғри келади. Бу операциялар тўлов балансида ҳар бир товар ва ҳар бир экспорт операцияси бўйича алоҳида-алоҳида қайд этилмайди. Тўлов балансида бу операциялар тузилаётган давр учун бир марта қайд этилади. Экспорт ва импорт операциялари экспорт ва импорт қилинган даврда жорий операциялар счётида ёзиб қўйилади(биринчи қайд этиш). Бу операциянинг ҳисоб-китоби натижалари молия счётида ёзиб(иккинчи қайд этиш) қўйилади. Экспорт операциялари кредитда, импорт эса дебетда ёзиб қўйилади. Экспорт операцияси биринчи қайд этишда жорий операциялар счётида ёзилади. Иккинчи қайд этишда, шу даврда экспорт эвазига қайтиб келмаган актив миқдори(тўланмаган қисми) молия счётида ёзилади. Бу операция экспорт қилган томоннинг талаби ошганлигини ёки экспортни олган мамлакатнинг мажбурияти ошганлигини билдиради. Мисол, 2010 йили Ўзбекистон Америкага 800 млн. сўмлик пахта экспорт қилди. Шу йилнинг ўзида пахта учун 750 млн. сўм тўланди. қолган 50 млн.сўм 2011 йилда тўланди. Ўзбекистоннинг тўлов балансида бу операция қуйидагича ёзилади:
2010 йил тўлов баланси (млн.сўм)
|
Кредит
|
Дебет
|
Сальдо
|
Товарлар
|
800
|
|
800
|
Молия счёти
Активлар
-тижорат кредитлари
- нақд пул, депозитлар
|
|
50
750
|
-50
-750
|
Баланс
|
800
|
800
|
0
|
2011 йил тўлов баланси (млн.сўм)
|
Кредит
|
Дебет
|
Сальдо
|
Молия счёти
Активлар
- тижорат кредитлари
- нақд пул, депозитлар
|
50
|
50
|
50
-50
|
Баланс
|
50
|
50
|
0
|
Иқтисодий назарияда трансфертлар бир томонлама операция ҳисобланади. Тўлов балансида бундай операциялар ўзига хос тартибда қайд этилади. Агарда, трансферт товар ёки хизмат кўринишида бўлса, у биринчи марта экспорт ёки импорт сифатида ва иккинчи марта трансфертлар қаторида қайд этилади. Трансферт молия (нақд пул, акция, қимматли қоғоз, депозит) кўринишида бўлса, тўлов балансининг трансфертлар қаторида ва молия счётида активнинг турига қараб тегишли қаторда қайд этилади. Масалан, Ўзбекистонга Америкадан ҳаммаси бўлиб 500 бирлик инсонпарварлик ёрдами келди. Шу жумладан, мос равишда 360 ва 40 бирлик товар ва хизмат кўринишида, 30 бирлик нақд пул бирлик кўринишида келди. Бундан ташқари, Америка ўзига тегишли 70 бирлик акцияни болалар боғчасига совға қилди. Бу операцияларни Ўзбекистоннинг ва Американинг тўлов балансларида қайд этилиши қуйида келтирилган.
Ўзбекистоннинг тўлов баланси
-
|
Кредит
|
Дебет
|
Импорт
-товарлар
-хизматлар
|
|
360
40
|
Трансфертлар
|
500
|
|
Молия счёти
-нақд пуллар, депозитлар
-портфель инвестициялар
|
|
30
70
|
Баланс
|
500
|
500
|
Американинг тўлов баланси
-
|
Кредит
|
Дебет
|
Экспорт
-товарлар
-хизматлар
|
360
40
|
|
Трансфертлар
|
|
500
|
Молия счёти
-нақд пуллар, депозитлар
-портфель инвестициялар
|
30
70
|
|
Баланс
|
500
|
500
|
Тўлов балансида норезидентлардан резидентларга келган даромадлар кредитда, норезидентларга тўлангани дебетда ёзилади. Трансфертларнинг келгани кредитда, кетгани дебетда ёзилади.
Номолиявий ишлаб чиқарилмаган активларни сотиш кредитда, сотиб олиш дебетда қайд этилади. Молиявий активлар ва мажбуриятлар билан бўладиган операциялар натижалари уларнинг натижасига қараб - норезидентларга нисбатан мажбуриятлар ошганда ёки талаб камайган ҳолларда кредитда ёзилади. Акс ҳолда, яъни норезидентларга талаб ошганда ёки мажбуриятлар камайганда дебетда қайд этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |