15-Variant “O‘zbekiston saylov qonunchiligining rivojlanishi”


O‘zbekiston Respublikasining



Download 79,85 Kb.
bet3/4
Sana17.07.2022
Hajmi79,85 Kb.
#814066
1   2   3   4
Bog'liq
Bakiyeva Adolat

3. O‘zbekiston Respublikasining Siyosiy partiyalarni moliyalashtirish to‘g‘risida” gi Qonuni (2004 yil 30 aprel) mazmunini o’rganib, tushunchangizni yozing.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган сайловлар ўтказишнинг демократик тамойиллари ҳам фуқаролик жамияти яшовчанлигини таъминлай олиш қобилиятини ўзида ифодалайди. Айниқса, у мамлакатда демократик сайлов тизимининг шаклланиши учун қулай ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиб бериши билан ажралиб туради. Мамлакатда шаклланган сайлов тизимига доир ҳуқуқий асослар парламент, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларини шакллантириш тамойиллари ва фуқароларнинг сайловларда қатнашиш ҳуқуқини, мамлакатда халқ ҳокимиятини амалга ошириш ва давлатнинг умуминсоний манфаатлар тамойиллари асосида ташкил этишнинг муҳим демократик пойдеворидир.
Республикада сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари парламент ва бошқа вакиллик органларига сайловларда жамоатчилик фикрини ҳар томонлама аниқлаш, номзодларнинг шахсий фазилатларини билиш, сайловчиларнинг фақатгина овоз беришгина эмас, балки уларнинг сайлов кампаниясида бевосита иштирок этиши учун ҳам демократик муҳит яратишга йўналтирилгандир.
Ўзбекистонда шаклланган демократик cайловларнинг муҳим демократик тамойилларидан бири шуки, мамлакат Президенти муқобиллик асосида, бевосита сайловчилар томонидан сайланади. Шунингдек, Олий Мажлиснинг қуйи палатаси – Қонунчилик палатаси депутатлари бевосита сайловчилар томонидан сайланиши анъанага айланди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, шаҳар ва туман халқ депутатлари ҳам тўғридан-тўғри халқ томонидан сайланади.
Ўзбекистонда сайловлар халқ ҳокимиятчилигини амалга ошириш заруриятидан келиб чиқиб, унда халқ томонидан давлат ҳокимиятини шакллантириш ва унинг фаолиятини назорат этишни халқчиллик асосида амалга ошириш мақсадлари мужассамлашган. Шунингдек, сайловлар даврида «халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир»12, деган демократик тамойилни амалга ошириш имкониятлари туғилади.
Фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштироклари сайловлар даврида аниқ ва равшан намоён бўлади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасида «бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади»13, дейилади. Мазкур конституциявий қоидадаги «давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш» сўзининг асл маъноси давлат органларини халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланишини англатади.
Ўзбекистонда сайловлардаги тенглик ҳуқуқи тамойили Конституциянинг 117-моддасида қуйидагича мустаҳкамланган: «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади. …Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади»14.
Ўзбекистонда сайловларнинг ҳуқуқий асослари ривожланган мамлакатларда кенг ёйилган демократик тамойиллар асосида шаклланди. 2003 йил 29 августда Олий Мажлис томонидан 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши натижасида унга демократик қадриятларга хос бўлган янги тўлдиришлар ва ўзгартишлар киритилди. 1994 йил 5 майда парламент томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Шунингдек, 2003 йил 29 августда Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунига (1994 йил 5 май) ҳам ўзгартишлар ва тўлдиришлар киритилди. Мазкур қонунлар демократик сайловларни амалга оширишнинг демократик тамойиллари асоси сифатида катта синовлардан ўтди.
Ўзбекистонда Сенатни шакллантиришда маҳаллий вакиллик органларига Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш ваколатлари берилиши – ҳудудий манфаатларнинг қонунларда ифодаланиши учун шарт-шароитлар яратди. Шу билан бирга, маҳаллий халқ депутатларининг Сенат аъзоларини сайлашда бевосита иштирок этиши вакиллик демократиясининг шаклланишига, шунингдек, уларнинг умуммиллий давлат бошқаруви фаолиятларида бевосита иштирок этишлари учун ҳуқуқий имкониятлар яратди.
Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунига биноан халқ депутатлари Кенгашларига «сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган»15  фуқаролар сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Олий Мажлис умумдавлат аҳамиятига эга олий қарорлар қабул қилувчи орган бўлгани учун ҳам Конституцияда (77-модда) унинг ҳар иккала палатаси – Қонунчилик палатасига депутат ва Сенатга аъзо бўлиб сайланиш ҳуқуқини 25 ёшга тўлган фуқароларга берилиши мустаҳкамланди16.
Ўзбекистон сайлов тизимидаги тенг сайлов ҳуқуқи қуйидагиларни англатади: «ҳар бир фуқаро бир овозга эга. Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгадирлар»17.
Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи ҳокимият вакиллик органларига сайлов тўғридан-тўғри ўтказилишини англатади: беистисно барча Кенгашларнинг депутатлари фуқаролар томонидан бевосита сайланадилар18.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуннинг 5-моддасида сайловларда яширин овоз бериш қоидаси қуйидагича ифодаланган: «Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида эркин ва яширин овоз берилади. Овоз берувчиларнинг хоҳиш-иродаси назорат қилинишига йўл қўйилмайди»19. Ўзбекистонда бошқа қуйи вакиллик органларига сайловлар тўғрисидаги қонунларда ҳам яширин овоз бериш тамойили мустаҳкамланди.
Миллий мустақиллик йилларида маҳаллий вакиллик органларига сайловларга доир ҳуқуқий асослар ҳам такомиллашди. Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунининг (1994 й. 5 май) 1-моддасида Ўзбекистонда маҳаллий вакиллик органларига сайлов ўтказишнинг асосий тамойиллари демократик қадриятлар талаблари даражасида белгилаб қўйилди: «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга ўтказилади. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар»20.
Демак, Ўзбекистонда вакиллик органларига сайловларнинг ҳуқуқий асослари ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти талаблари даражасида ифодаланмоқда.
Вакиллик органлари депутатлигига номзодлар сиёсий партия­лар томонидан кўрсатилиши бу органларнинг қуйидаги демократик қадриятлар асосида фаолият кўрсатишига шарт-шароитлар ва имкониятлар яратади:
-уларнинг нисбатан мустақил қарорлар кабул қилишлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти фаолиятини холисона баҳолашлари;
-жамиятдаги турли ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатлари ва сиёсий иродаларини вакиллик органларида ифодалаш, улар қарорларида акс эттириш;
-вакиллик органларидаги турли партиявий фракциялар ўртасидаги мулоқотлар, баҳс ва мунозаралар асосида пишиқ ва пухта қарорлар қабул қилиш;
-сайловчиларнинг номзодлар орасидан ўзларига муносибларини танлаш ҳуқуқини рўёбга чиқариш;
-халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сиёсий партиялар фаолиятида иштирок этган, олдиндан сайловчилар «танлови»дан ўтган, тажрибали ва халқчил номзодларни депутат бўлиб сайланишларига имконият яратиш.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунларга киритилган ўзгартишлар ва тўлдиришлар, «Сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши билан маҳаллий вакиллик органларини сайлаш жараёнларини демократик принциплар асосида ташкил этиш шарт-шароитлари шаклланди. Маҳаллий вакиллик органларини шакллантиришда сиёсий партияларнинг иштирок этиши учун кенг имкониятлар яратилди.
Мамлакатда амалга оширилаётган сайловларга доир қонунчиликни такомиллаштириш жараёнлари фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролар эркинлиги ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш билан узвий боғлиқликдаги ўзгаришлардир. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш кампанияларида сиёсий партиялар, жамоат ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролар фаоллигини ошириш, бу жараёнларнинг демократик қадриятлар асосида кечишини таъминлаш учун сайлов тизимини фуқаролар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан уйғунлаштира олиш қобилиятига эга бўлган ҳуқуқий асосларни ривожлантирилиши – фуқаролик жамиятига хос бўлган белгилардан биридир.
Ўзбекистон парламентига демократик тамойиллар асосидаги сайловлар илк бор 1994 йил 25 декабрда ўтказилди. Мустақиллик даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ўтказилган биринчи сайлов мамлакатда тобора тараққий топаётган демократик жараёнларнинг амалдаги ифодаси бўлди. Кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида ўтган сайловларда фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳар жиҳатдан қадрланди21.
1999 йил 5 декабрда бўлиб ўтган демократик қадриятлар асосидаги сайловга тайёргарлик кўришга доир ташкилий-оммавий ишлар натижасида мамлакатда 250 та ҳудудий сайлов округлари тузилди, 7723 та сайлов участкаси ташкил этилди. Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибида 100 мингдан зиёд масъул фаоллар фаолият кўрсатдилар. Сайлов ҳуқуқига эга бўлган 12,5 миллиондан ортиқ фуқароларнинг рўйхати тузилди.
Сайлов жараёнлари натижаларига биноан (2000 январдаги ҳолат) Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 48 та, «Ватан тараққиёти» партиясидан 20 та, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 10 та, «Адолат» социал-демократик партиясидан 11 та, «Фидокорлар» миллий-демократик партиясидан 34 та, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан 16 та, ҳокимият вакиллик органларидан 110 та депутатлар сайландилар. Уларнинг 18 таси аёллардан иборат бўлди.
Шунингдек, 1999 йил 5 декабрда бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар ҳам демократик тамойиллар асосида ўтказилди. Бу сайловларда 5 та сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органлари, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан депутатликка номзодлар кўрсатишнинг қонуний асослари ўрнатилиб, унда турли хил ижтимоий қатлам ва гуруҳлар ўз вакилларининг депутат бўлиб сайланишлари учун курашдилар22.
2000 йил 9 январда мамлакатимизда ўтказилган Президентлик сайлови ҳам демократик тамойиллар - кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида ўтказилди. Номзодларнинг сайловолди ташвиқотлари ошкоралик ва тенг ҳуқуқлилик асосида олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг юксак даражада ўтиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.
Ўтказилган Президентлик сайлови натижалари қуйидагича бўлди: сайловда 12746.903 сайлов ҳуқуқига эга фуқаролардан 12123.199 та сайловчилар иштирок этди. «Фидокорлар» миллий демократик партияси номзоди Ислом Абдуғаниевич Каримов учун 11147.621 сайловчи, яъни сайловчиларнинг 91,90 фоизи овоз бердилар. Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзоди Абдул­ҳафиз Мараҳимович Жалолов учун 505.161 сайловчи, яъни сайловчиларнинг 4,17 фоизи овоз берди23.
Ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг ривожланишига уйғун равишда фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти ҳам юксалиб борди. Айниқса, мустақиллик йилларида фуқароларнинг сайловлардаги иштирокининг фаоллиги, уларнинг сайловларга нисбатан муносабатларининг ўзгариб бориши, халқнинг демократик қадриятларни ўз турмуш тарзига сингдириб бориши аниқ сезилди.
2004 йил 26 декабрда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтди. Сайловлар жараёнлари Конституция ва қонунлар талаблари даражасида ўтказилди. Қонунларга киритилган янгиликлар – вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг парламент қуйи палатасига депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқининг қонундан чиқарилиши, сиёсий партиялар депутатликка номзодлари рўйхатида хотин-қизларнинг камида 30 фоиз бўлиши шарт этиб қўйилиши, шунингдек сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштиришга доир махсус қонуннинг қабул қилиниши сайловларнинг демократик мазмунини янада бойитди.
Сайловда Парламент Қонунчилик палатасидаги 120 та депутатлик ўринларига 489 номзод кўрсатилди. Жумладан, сиёсий партиялардан – 435 номзод ва сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳларидан – 54 номзод сайловларда депутатлик ўринлари учун курашдилар. Сайловда 12197159 (барча сайловчиларнинг 85,1 фоизи) сайловчилар қатнашди.
Ўтказилган сайловлар натижасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қонунчилик палатасидаги 41 ўринни (34,2 %) эгаллади. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 28 та депутат (23,3 %) сайланди. Шунингдек, «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг 18 та номзоди (15,0 %) , «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 11 та номзоди (9,2 %) , «Адолат» социал-демократик партиясининг 10 та номзоди (8,3 %) Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди24.
Сайлов округларининг деярли 77 фоизида бир депутатлик мандати учун 4-6 та номзодлар ўзаро кураш олиб борди. Сайлов кампаниясидаги ўзаро баҳс-мунозаралар, шунингдек овоз бериш натижалари шуни кўрсатдики, сайловчилар кўпроқ сайловолди дастурлари ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишга қаратилган, демократик ислоҳотлар тарафдори бўлган номзодлар учун хайрихоҳ бўлдилар. Бу сайловда олдинги парламентнинг фақат 18 та собиқ депутати Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.
Сайловда сиёсий партиялар ва ташаббускор гуруҳларнинг 32 мингдан ортиқ кузатувчилари сайлов кампаниясида фаол иштирок этди. Уларнинг сайлов қонунчилигига қатъий амал қилишни таъминлашдаги ҳиссаси катта бўлди. Сайлов қонунчилигига янги киритилган – сиёсий партияларнинг депутатликка номзодларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар бўлишини шарт қилиб қўйилганлиги ўзининг ижобий натижасини берди. Қонунчилик палатасига 159 та хотин-қизларнинг номзодлари қўйилиб, улар ўзларининг фаоллигини намойиш этди. 21 та аёл (17,5 %) Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди. 2004 йил 26 декабрдаги, шунингдек, 2005 йил 9 январдаги такрорий сайловларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 120 депутатдан иборат таркибда сайланди25.
Ўзбекистонда мустақиллик даврида ўтказилган сайловлар натижаларининг таҳлили шуни кўрсатдики, мамлакатда демократик қадриятларни миллий анъаналар билан уйғунлаштириш асосидаги ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормоқда. Мамлакатдаги сайловларга доир қонунчилик асосларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сонининг 120 тадан 150 тага оширилиши, жумладан, Ўзбекистон экология ҳаракатига ўзининг 15 та вакилини Қонунчилик палатаси таркибига депутат қилиб киритиш ҳуқуқининг берилиши, 2009 йил 27 декабрдаги сайловда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқини фақат 4 та сиёсий партияларга берилиши (бу сайловда ташаббускорлар гуруҳларидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқининг бекор қилиниши) Қонунчилик палатасининг янги таркибини янада сифатли бўлишини таъминлаш, шунингдек, сиёсий партияларнинг сайловчилар иродасини қонунларда янада кўпроқ ифодалай олишлари учун ҳуқуқий ва сиёсий шарт-шароитлар яратди.
2009 йил 27 декабрдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловда бир дeпутатлик мандати учун 99 та сайлoв oкругида 4 нафардан нoмзoд, 36 та сайлoв oкругида 3 нафардан нoмзoд кураш oлиб бoрди. Мамлакат бўйича рўйхатга олинган 17 млн. 215700 нафар сайлoвчидан 15 млн. 108 мингдан oртиқ ёки сайлoвчиларнинг 87,8 фoизи қатнашди. Oвoз бeриш натижаларига кўра, 96 та сайлoв oкругида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатаси дeпутатлари сайланди. Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатасига сайлoв бўйича 39 та сайлoв oкругида нoмзoдларнинг бирoртаси ҳам сайланиш учун зарур oвoзни тўплай oлмаганлиги учун мазкур oкругларда такрoрий oвoз бeришни 2010 йил 10 январда ўтказилди. 2009 йил 27 декабрдаги ва 2010 йил 10 январдаги сайловлар натижаларига биноан сайланган депутатларнинг 53 таси – Тадбиркoрлар ва ишбилармoнлар ҳаракати – Ўзбeкистoн Либeрал дeмoкратик партиясидан, 31 таси – Ўзбeкистoн “Миллий тикланиш” дeмoкратик партиясидан, 32 таси – Ўзбeкистoн Xалқ дeмoкратик партиясидан ва 19 таси – Ўзбeкистoн “Адoлат” сoциал-дeмoкратик партияси кўрсатган номзодлардан иборат эди. Шунингдек, Ўзбeкистoн Экологик ҳаракатининг Кoнфeрeнциясида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатасининг 15 нафар дeпутати сайланди. Ҳаммаси бўлиб 150 та депутат сайланди.
2009 йил 27 декабрда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларига ўтказилган сайловларда сайланган депутатларнинг 2054 таси (33,5 %) – Тадбиркoрлар ва ишбилармoнлар ҳаракати – Ўзбeкистoн Либeрал дeмoкратик партиясидан, 936 таси (15,2 %) – Ўзбeкистoн “Миллий тикланиш” дeмoкратик партиясидан, 2575 таси (41,9 %) – Ўзбeкистoн Xалқ дeмoкратик партиясидан, 443 таси (7,2 %) – Ўзбeкистoн “Адoлат” сoциал-дeмoкратик партияси кўрсатган номзодлардан иборат эди. Шунингдек, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари номзодларидан 131 таси (2,1 %) депутатлик мандатини қўлга киритди26.
Мамлакат тарихида иккинчи марта прарламентнинг юқори палатаси – Олий Мажлис Сенатига сайловлар ўтказилди. 2009 йил январь ойида Олий Мажлис Сенатига вакиллик органлари – Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари иштирокида яширин овоз бериш йўли билан сайловлар бўлиб ўтди. Бу сайловлар кампаниясида маҳаллий депутатлар орасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари – 84 та сенаторлар сайланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг 16 та аъзоси тайинланди.
Умуман, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар демократик сайловлар институтини давлат органларини шакллантиришнинг муҳим воситаси сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлади, жамият аъзоларининг манфаатлари ва иродасини сиёсий қарорларда ифодаланиш жараёнларини таъминлаб бера олиш мақсадида ҳуқуқий асосларни янада такомиллашишига имконият яратди. Шунингдек, қонунчиликдаги ўзгаришлар фуқароларнинг демократик сайловлар воситасида олий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини назорат қила олишлари учун кенг имкониятлар яратди.
Мамлакатда сайловларнинг фуқаролик жамияти институти сифатида шаклланиши, уларнинг халқ томонидан эътироф этилиши, шунингдек, сайловлар жараёнларига замонавий демократик тамойилларнинг жорий этилиши натижасида фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаолликлари, сиёсий жараёнлардаги иштироклари ошиб бормоқда.
Ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасидан маълумки, давлат ҳокимият органларига сайловлар демократик сиёсий жараённинг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳозирги даврда давлат ҳокимият органларини шакллантиришга доир демократик сайловлар жаҳондаги аксарият мамлакатлар сиёсий ҳаётидаги табиий бир жараёнига айланди. Жаҳонда сиёсий ҳокимият органларига сайловлар ўтказилмайдиган бирон-бир мамлакатни топиш қийин масала бўлиб қолди.
Ҳар қандай жамиятнинг авторитаризмдан демократияга ўтиш жараёни сайловлар тизимини демократлаштириш билан узвий равишда боғлиқдир. Бу мураккаб вазифани ҳал этиш ўтиш даврининг қатор босқичларини сиёсий технологиялар, жумладан, такрорланиб турувчи сайлов жараёнлари воситасида демократлаштиришни талаб этади. Демократияга, айниқса фуқаролик жамиятига босқичма-босқичлик асосида ўтиш турли даражалардаги давлат ҳокимияти органларига бўладиган қуйидаги сайловлар билан боғлиқдир: ўзини ўзи бошқаришнинг маҳаллий тизилмаларини сайлаш; минтақавий даражаларда сиёсий партиялар ва ҳаракатларни шакллантириш ва уларнинг раҳбар органларини сайлаш йўли билан сайлов олди курашлари сиёсий кенгликларини шакллантириш; парламентни сайлаш; давлат раҳбарини сайлаш; ижро ҳокимияти раҳбариятини сайлаш. Шу тариқа фуқаролик жамиятини ривожлантириш демократик сайловлар воситасида рўй бера бошлади.
2010 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”нинг тўртинчи қисми “Ўзбeкистoндa сaйлoв ҳуқуқи эркинлигини тaъминлaш вa сaйлoв қoнунчилигини ривoжлaн­тириш” масалаларига бағишланди. Унда қуйидaги қoнунчилик тaшaббуслaрини aмaлгa oшириш мaқсaди илгари сурилди:
-“Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 27-мoддaси ҳaмдa “Хaлқ дeпутaтлaри вилoят, тумaн вa шaҳaр Кeнгaшлaригa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 25-мoддaсигa ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритиш, унда асосан пaртиялaрaрo рaқoбaтнинг кучaйиши, сaйлoвoлди тaшвиқoтининг шaкл вa усуллaри тoбoрa турли-тумaн вa кeнг миқёсгa эгa бўлиб бoрaётгaни билaн изoҳлaниши, шунинг учун сaйлoв қoнунчилигидa сaйлoв кaмпaниясининг ушбу муҳим бoсқичини aмaлгa oшириш жaрaёнидa дeпутaтликкa нoмзoдлaр вa сиёсий пaртиялaргa тeнг шaрoитлaр ярaтиш мexaнизм­лaрининг сaмaрaдoрлигини oширишгa қaрaтилгaн нoрмaлaрни нaзaрдa тутиш лoзим” лиги;
-“Сaйлoвoлди тaшвиқoти” тушунчaсининг ўзигa aниқ тaъриф бериш, бундaй тaшвиқoтни oлиб бoриш шaртлaри, турлaри, руxсaт этилгaн шaкл ҳaмдa усуллaрини қoнунчилик йўли билaн бeлгилaб қўйиш зaрурлиги;
-“Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 27-мoддaсигa сaйлoвoлди тaшвиқoтини нaфaқaт сaйлoв куни, бaлки oвoз бериш бoшлaнишидaн бир кун oлдин ҳaм oлиб бoриш мумкин эмaслиги тўғрисидaги нoрмaни киритиш;
-“Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғри­сидa”ги Қoнуннинг 41-мoддaси ҳaмдa “Хaлқ дeпутaтлaри вилoят, тумaн вa шaҳaр Кeнгaшлaригa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 38-мoддaсигa oлдин oвoз бериш тaртиб-қoидaси билaн бoғлиқ қўшимчaлaр киритиш;
-“Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғри­сидa”ги, “Хaлқ дeпутaтлaри вилoят, тумaн вa шaҳaр Кeнгaш­лaригa сaйлoв тўғрисидa”ги қoнунлaргa “oвoз бериш кунигa қaдaр қoлгaн бeш кун ичидa, шунингдeк, oвoз бериш куни жaмoaт фикри сўрoвлaри нaтижaлaрини, сaйлoв нaтижaлaри прoгнoз­лaрини вa ўткaзилaётгaн сaйлoв билaн бoғлиқ бoшқa тaдқиқoтлaрни нaшр этиш (эълoн қилиш), шунингдeк, улaрни умумий фoйдaлaнишдaги axбoрoт-тeлeкoммуникaция тaрмoқ­лaригa (шу жумлaдaн, Интeрнeт тaрмoғигa) жoйлaштириш тaқиқлaнaди” дeгaн нoрмaни киритиш;
-Ўзбeкистoн Экoлoгик ҳaрaкaтидaн Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Қoнунчилик пaлaтaсигa дeпутaтлaр сaйлoвининг oчиқлиги вa oшкoрaлигини тaъминлaш мaқсaдидa “Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 6-мoддaсигa Ўзбeкистoн Экoлoгик ҳaрaкaтининг Қoнунчилик пaлaтaси дeпутaтлaрини сaйлaш бўйичa кoнфeрeнциялaридa кузaтувчилaрнинг иштирoк этиш ҳуқуқини бeлгилaб бeрaдигaн қўшимчa киритиш.
Сайловлар қонунчилигига мазкур ўзгаришлар ва қўшимчаларни киритиш мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, давлат ҳокимиятини шакллантиришда фуқароларнинг сиёсий партиялар воситасида иштирок этишларини ҳуқуқий жиҳатлардан таъминлаш, инсоннинг ўз сиёсий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳаётда амалга ошира олишлари учун имкониятлар яратиш, ҳокимият органлари фаолиятини ошкоралик асосида кечиши каби демократик қадриятларни шакллантиришга қаратилди. Айниқса, сайловлар кампаниясида дeпутaтликкa нoмзoдлaр вa сиёсий пaртиялaр учун тeнг шaрoитлaр ярaтиш мexaнизмлaрининг сaмaрaдoрлигини oширишга доир янги ҳуқуқий нoрмaлaрни киритиш демократик сайловларнинг тенглик, ошкоралик, халқ иродасини ифодалаш тамойиллари асосида ўтишини таъминлаб, фуқаролик жамияти учун хос бўлган ижтимоий адолатни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиб беришига муҳим эътибор қаратилди. Қолаверса, пaртиялaрaрo рaқoбaтнинг кучaйиши учун ҳуқуқий асослар яратиш конструктив мухолифат фаолияти учун кенг йўл очиб беришига кенг имкониятлар яратади.
Мамлакатда 2014 йилнинг декабрь ойида ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Сенати ва маҳаллий вакилик органларига сайловлар фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришни ривожлантиришнинг омили сифатида намоён бўлди.Сайлов кампаниясини ўтказишни Марказий, 135 та округ ва 9035 та, шу жумладан хориждаги 44 та участка сайлов комиссиялари таъминлади. 2014 йилда Конституциянинг 117-моддасига киритилган тузатишларга асосан Марказий сайлов комиссиясига доимий фаолият кўрсатувчи, мустақил конституциявий орган мақоми берилди. Унинг фаолияти принциплари тасдиқланди: мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик.



Download 79,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish