15-Variant “O‘zbekiston saylov qonunchiligining rivojlanishi”


O‘zbekiston Respublikasida yosh­larga oid davlat siyosatini amalga oshirishga qaratilgan qanday ustuvor yo‘nalishlarni bilasiz?



Download 79,85 Kb.
bet4/4
Sana17.07.2022
Hajmi79,85 Kb.
#814066
1   2   3   4
Bog'liq
Bakiyeva Adolat

4. O‘zbekiston Respublikasida yosh­larga oid davlat siyosatini amalga oshirishga qaratilgan qanday ustuvor yo‘nalishlarni bilasiz?


Сайлов кампаниясининг бориши ҳақида жамоатчиликни объектив ва тезкор тарзда хабардор қилиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси сайловларни ёритиш бўйича Республика матбуот марказини, вилоят сайлов комиссиялари ҳузурида эса матбуот гуруҳларини тузди. Сайловни ўтказиш билан боғлиқ ахборотлар Марказий сайлов комиссиясининг веб-сайтига жойлаштирилди ва тезкор равишда янгилаб борилди27.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан МДҲ ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) кузатувчилари миссияси 2014 йилнинг 8 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан мониторингни амалга ошириб борди. Миссия таркибида Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси,Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон, шунингдек МДҲ Ижроия қўмитасининг вакиллари бўлган 76 нафар кузатувчи аккредитация қилинган эди. Миссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ҳамдўстлик доирасида қабул қилинган ҳужжатлар, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ, сайлов жараёнининг боришига ва давлатнинг ички ишларига аралашмаслик принципига риоя қилган ҳолда амалга оширди.
МДҲ, ШҲТ ва ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси (ДИИҲББ) миссиялари очиқ ва ошкора ишлади, унинг фаолияти матбуотда, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда ёритилди. Миссиялар штаблари томонидан иккита ахборот, сайловга тайёргарликни кузатиш жараёни ҳақида Миссиянинг оралиқ ҳисоботи чиқарилди, оммавий ахборот воситалари вакилларига интервьюлар берилди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига қараганда, депутатликка номзодларнинг 26,5 фоизини таълим соҳаси, 20,2 фоизини ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари, 20,8 фоизини иқтисодчилар, 14,2 фоизини ҳуқуқшунослар,
10,1 фоизини соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ташкил этди. Номзодларнинг 13,8 фоизи аввал ҳам депутатликка сайланган. Ҳар бир сиёсий партия депутатликка номзодлар сонининг 30 фоизидан кам бўлмаган хотин-қизларни кўрсатди28.
Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисида»ги қарорига биноан ҳар бир сиёсий партияга Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг («Ўзбекистон» ва «Ёшлар») каналларида сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун ҳафтасига 238 дақиқадан эфир вақти ажратилди (шу жумладан, 5 дақиқадан – сиёсий партиялар лидерлари учун). Бундан ташқари, теле ва радиоканалларда ҳар куни кунига икки маротабадан сиёсий партияларнинг сайловолди роликлари ягона блокда трансляция этиб борилди.
Сайловчиларнинг овозлари учун кураш партия газеталарининг саҳифаларида ҳам йўлга қўйилди. Интернет-ижтимоий тармоқлар, сиёсий партияларнинг веб-сайтлари,шунингдек интернет-нашрлар имкониятларидан кенг фойдаланилди. Туман ва шаҳарлардаги кўргазмали реклама воситаларида сайловолди ташвиқоти материалларини жойлаштириш учун сиёсий партияларга тенг шароитлар таъминланди. Ушбу мақсадлар учун 1212 та махсус конструкция ва тахталавҳалар, шунингдек 25 та электрон монитордан фойдаланилди, уларда сиёсий партияларнинг 30 сониялик роликлари ягона блокда трансляция қилинди.Сиёсий партиялар сайловчилар билан бевосита учрашувларга алоҳида эътибор қаратишди. Сайловолди ташвиқоти даврида 10 мингдан ортиқ анна шундай учрашувлар ўтказилди.
Миссиялар аъзолари қайд этишича, сайловчилар билан учрашувлар очиқлик ва ошкоралик руҳида, батартиб, миллий менталитет ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ўтказилди. Миссиялар вакиллари Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кузатувни амалга ошириб, 85 та сайлов округидаги 707 та сайлов участкасига ташриф буюришди. Сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнини 70 мингдан ортиқ миллий кузатувчилар ва сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари кузатиб турди. Миссиялар аъзолари Ўзбекистон экологик ҳаракати Конференциясида иштирок этиб, 15 нафар депутатнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланиши Қонунга мувофиқ эканлигини тасдиқлади.
ШҲТ Кузатувчилари миссияси ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилари миссияси қуйидаги хулосаларга келди:
-2014 йил 21 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги сайлов қонунчилиги ва умумэътироф этилган халқаро демо кратик ҳуқуқий нормалар талабларига тўла мувофиқ ҳолда ўтказилди;
-сайлов кўппартиявийлик асосида ўтди ва рақобатли, шаффоф, очиқ бўлди ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўз хоҳиш- иродаларини эркин билдиришлари таъминланди29.
Сайлов тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, сиёсий партияларга ва де-
путатликка номзодларга сайловолди ташвиқотини амалга оширишда, сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда, сайловолди дастурлари мазмунмоҳиятини сайловчиларга етказишда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов бўйича тузилган сайлов округларидан 127 тасида битта депутатлик мандати учун 4 нафардан номзод, 8 тасида 3 нафардан номзод кураш олиб борди. Умуман, мамлакатимиз бўйича сайловчилар рўйхатига 20 мил лион 789 минг 572 нафар сайловчининг фамилияси киритилиб, сайловда 18 миллион 490 минг 245 нафар ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 88,94 фоизи қатнашди.
2014 йил 21 декабрдаги овоз бериш натижаларига кўра, 113 та сайлов округида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайланди. Шу билан бирга «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 21 декабрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Конференциясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 15 нафар депутати сайланди. Сиёсий партияларнинг ўзаро рақобатлашуви натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўйича 22 та сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам сайланиш учун зарур овозларни тўплай олмади. Шу муносабат билан 2015 йил 4 январь куни ушбу округларда такрорий овоз бериш ўтказилди. Сайлов қонунчилигига асосан такрорий овоз бериш 22 та сайлов округининг ҳар бирида асосий сайлов натижаларига кўра сайловчиларнинг энг кўп овозини олган икки нафар депутатликка номзод бўйича ўтказилди. Такрорий овоз беришда сайловчилар рўйхатига фамилиялари киритилган 3 миллион 434 минг 345 нафар сайловчидан 2 миллион 642 минг 63 нафар сайловчи иштирок этди ва бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 76,9 фоизини ташкил қилади. Такрорий овоз бериш миллий сайлов қонунчилигининг барча қоидаларига мувофиқ умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида очиқ ва ошкора ўтказилди. Такрорий овоз беришда сиёсий партияларнинг 5700дан ортиқ кузатувчилари ва ваколатли вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови натижаларига кўра, парламент қуйи палатасига 150 нафар депутат, шу жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 52 нафар; Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 36 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 27 нафар, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан 20 нафар депутат сайланди. 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатининг вакил ларидир. Сайланган депутатларнинг 24 нафари ёки 16 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлди. Сайланган 150 нафар депутатдан 40 нафари ёки 27 фоизи илгари Қонунчилик палатаси депутати бўлган. Бу сайланган депутатларнинг нафақат ўз сайловчиларининг ишончига сазовор бўлганлигидан, қолаверса, парламент қуйи палатасининг профессионал фаолиятида уларнинг ҳаётий тажрибаси ва қонун ижодкорлиги амалий кўникмаларидан янада самарали фойдаланиш имконини беради. Қуйи палата таркибида жамиятнинг деярли барча қатламлари вакиллари бўлишига эришили.
Сайлов жараёни очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга кўп жиҳатдан оммавий ахборот воситалари, маҳаллий ва хорижий кузатувчиларнинг фаолияти катта омил бўлиб хизмат қилди. Сайлов жараёнини 550 дан ортиқ миллий ва 120 дан зиёд хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, 180 дан ортиқ интернет-нашрлар ёритиб борди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ 9 мингдан ортиқ материаллар эълон қилинди.
Сайловни кузатишда 5 та халқаро ташкилот – Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлиги ташкилотидан ҳамда 52 та давлатдан 340 дан ортиқ кузатувчилар, шунингдек, сиёсий партияларнинг 70 мингдан зиёд кузатувчилари ва ваколатли вакиллари иштирок этди. Сайловларнинг демократик принциплар асосида ўтказилиши ушбу жараёнда қонун ҳужжатларига амал қилиниши барча бўғиндаги сайлов комиссияларининг уюшқоқлик билан аниқ бажарган, мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик тамойилларига асосланган фаолияти орқали таъминланди30.
2016 йил 2 сентябрда 2015 йилнинг март ойида Президент этиб сайланган И.А.Каримовнинг вафот этиши муносабати билан Марказий сайлов комиссияси (МСК) 2016 йил 4 декабрни Президент сайлови куни, деб эълон қилди. Барча сиёсий партиялар сайловга ўз номзодларини илгари сурди: Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан С. Отамуратовни, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси-дан Ш. Мирзиёевни, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Х. Кетмоновни, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Н. Умаровни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сифатида рўйхатга олинди. 14 та сайлов округида 9382 та сайлов участкаси, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ҳузурида 44 та участка ташкил этилди. Округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссияларининг таркиблари шакллантирилди, уларнинг фаолиятига 98 мингдан зиёд кишилар жалб қилинди. Сайловлар амалиётида биринчи маротаба 2016 йил 30 ноябридан 5 декабргача «Пресс-клуб: Сайлов – 2016» очилди.
Мазкур Президент сайловида Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитация қилинган 5 та халқаро ташкилот – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан ҳамда 46 та давлатдан 600 нафарга яқин кузатувчилар иштирок этди. Хусусан, сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчининг 17 миллион 951 минг 667 нафари овоз беришда иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил этади31.
2016 йил 4 декабрда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижаларига кўра, Сарвар Садуллаевич Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 фоизи овоз берди, Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз берди, Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187 нафар сайловчи ёки 3,73 фоизи, Наримон Мажитович Умаровни ёқлаб 619 минг 972 нафар сайловчи ёки 3,46 фоиз сайловчилар овоз берди. Сайлов натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб чиқди.
Мазкур сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Президент сайловини 615 миллий ва 272 хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан 315 та хорижий ва миллий интернет нашрлари ёритиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари томонидан мамлакатимиз ва чет элнинг 1 минг 400 нафардан ортиқ журналистлари иштирокида сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган 180 та матбуот анжумани ва онлайн брифинглар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ 22 минг 700 дан зиёд мақола ва ахборот материаллари эълон қилинди, кўрсатув ҳамда эшиттиришлар эфирга узатилди32.
Президентликка сайловлар якунлари шуни кўрсатдики, мамлакатда демократик қадриятлар таборо жамият ҳаётига сингиб бормоқда, фуқаролар дунёқараши ва уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки мазмуни тубдан ўзгармоқда. Бу ҳолатни қуйидаги мисоллар тасдиқлаши мумкин: бу сайловда биринчи марта Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги сайловларда тўла миқёсли кузатиш жараёнини амалга оширди; мамлактимиздаги 2015 йилдаги сайловда 43 давлатдан ва бешта халқаро ташкилотдан 299 та кузатувчи иштирок этган бўлса, бу сойловда 46 давлат ва бешта халқаро ташкилотдан 600 та кузатувчи иштирок этди; бу кузатувчиларнинг аксарияти мамлакатда бўлиб ўтган сайлов кампаниясини ижобий баҳолади; сайловчилар ва сиёсий партиялар фаоллигини бирмунча ошганлиги сезилди ва ҳоказо.
Албатта, сайловчиларнинг номзодларга турли даражада ва кескин фарқланган ҳолда овоз беришига қуйидаги жиҳатлар таъсир этди: халқ ўзининг азалий ва анъанавий ментелитетидан келиб чиқиб номзодларнинг халқ фаровонлиги ва юрт ободончилигидаги шахсий иштироклари, давлат ҳокимиятини бошқариш тажрибаси ва етакчилик хусусиятлари, сайловчилар билан мулоқотлар олиб бориш маҳорати, сайлов олди ваъдаларини амалга ошириш учун нечоғлиқ инсоний ва бошқа ресурсларга эга эканлиги каби омиллар муҳим рол ўйнади ёки сайлов натижаларини ҳал этди. Сайловда овоз берганларнинг 88,61 фоизини олишга эришган Шавкат Миромонович Мирзиёев юксак ғолиблик даражасини эгаллаганлиги фикримизга далилдир.
Президент Ш.М.Мирзиёев сайловгача бўлган қисқа давр - беш ой ичида амалга оширилган халқчил ва ривожланиш жараёнлари туфайли мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг қатор асосларини яратиш ислоҳотлари бениҳоя авж олди. Янги сайланган давлат раҳбарининг етакчилик ва бошқарув қобилияти, ечимини кутаётган муаммоларни тезлик билан илғаб олиш ҳиссиётининг кучли эканлиги, узоқ йиллардан буён халқнинг назаридан тушмай келаётганлиги каби ижобий сифатларининг янада яққолроқ намоён бўлганлиги унинг халқ меҳрини қозонишига сабаб бўлди. Унинг қисқа муддатли иш фаолиятида кадрларни ўрнига қўйиш масаласидаги адолат принципларини тикланиш даврини бошланиши, тадбиркорлар ва фермерлар учун фаолият эркинликлари ва ҳуқуқий асосларини ривожлантирилиши, халқ билан мулоқот қилишнинг замонавий демократик турига ўтиши (Бош вазир виртуал сайтининг очилиши), атрофдаги давлатлар билан илиқ муносабатларнинг бошланиши, давлат ҳокимиятини бошқарув функциясига нисбатан унинг халққа хизмат қилиш вазифасини устуворлигини масаласини илгари суриш, жаҳондаги қудратли ва ривожланган мамлакатлар раҳбарларининг умидли фикр-мулоҳазалар йўллаши, мамлакатда ҳокимият алмашувининг ҳеч бир ижтимоий-сиёсий ларзаларсиз, силлиқ ва юмшоқ жараёнлар асосида амалга оширилиши каби омилларнинг пайдо бўлиши сайловчилар учун муҳим аҳамият касб этди. Албатта, бу жараёнлар сайланган мамлакат раҳбарининг илгари ҳеч ким билмаган янги қирраларини очди, унинг ғайрат-шижоатга тўлган, юрт учун фидойи инсон эканлигини янада кўпроқ намоён бўлди. Унинг узоқ йиллар давомида халқнингт синчков синовидан ўтганлиги ҳам сайловлар натижаларига кучли таъсир этди. Чунки, мустақилликнинг ярмидан кўпроқ даври ичида у бошчилик қилган ҳукумат улкан ўзгаришларни амалга оширди: барча қонунлар ижроси ва давлат қарорлари бекаму кўст тарзда ҳаётда амалиётини топди.
Ўзбекистонда сайлов тизимини адолат принципалари асосида ривожланишида 26 йил давомида халқ депутатлари кенгашисиз фаолият юритган Тошкент шаҳрининг 11 туманида Президент Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан мазкур туманлар халқ депутатлари кенгашлари ташкил этилиб, уларга депутатлар сайлаш куни эълон қилинди. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловида 1,267 миллион киши иштирок этди. 81,2 фоиз сайловчи овоз берди. Ташкил этилган барча 330 сайлов округларидаги депутатларнинг ҳаммаси сайлов куни – 2017 йил 24 декабрда сайланди. Сайловда Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган 1 млн. 560 мингдан зиёд сайловчиларнинг 1 млн. 267 мингдан ортиқроғи иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 81,2 фоизини ташкил этади.
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 137, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 54, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 49, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан 37, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 53 нафар фуқаро депутат этиб сайланди. Сайланган 330 депутатнинг 254 нафарини эркаклар, 76 нафарини аёллар ташкил этади. 20 нафар депутат 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Депутатларнинг 87 нафари иқтисодчи, 34 нафари ҳуқуқшунос, 61 нафари педагог, 43 нафари шифокор, 55 нафари муҳандис ва 50 нафари бошқа касб эгаларидир33.
Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда сайловлар кейинги ўн йилликда фуқаролик жамияти институти сифатида ривожданди. Давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда фуқароларнинг хоҳиш-истагини эътиборга олиш, мансабдорлар ёки халқ депутатларини сайлашда фуқароларнинг танлаш ҳуқуқини мавжудлиги демократик давлатнинг энг асосий белгиларидан биридир. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш” вазифасини қўйилиши албатта сайловлар тизимини янада демократлашувини тақозо этади. Зеро, сайловлар фуқароларнинг вақти-вақти билан давлат ҳокимияти органларидан розилигини аниқлаш, ҳокимият бошқарув органларининг халқ олдида масъуллигини ҳис қилиш каби демократик қадриятларни ривожлантириш омили сифатида ҳам фуқаролик жамиятини шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Бошқача айтганда, демократик сайловлар инсон ҳуқуқларининг амалда намоён бўлиши шакллаидан бири ҳисобланади. Сайловда иштирок этган ҳар бир фуқаро ўзини давлатга ва жамиятга даҳлдорлигини ҳис этади, сиёсий жараёнларга таъсир эта олиши унга ғурур бағишлайди.



1Инсон ҳуқуқларининг умумжаҳон Декларацияси. –Тошкент, 1998.–Б. 30.

2Хельсинский документ 1992 года // Обязательства ОБСЕ в области человеческого измерения. Том I: Сборник документов в тематическом порядке. Третье издание. – Варшава: ОБСЕ/БДИПЧ, 2011.-С.37.

3Саидов А. Президент сайлови: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон миллий тажрибаси.-Тошкент:«O‘zbekiston» НМИУ,2016.-Б41-42.

4Парижская хартия для новой Европы, 21 ноября 1990 г.// Обязательства ОБСЕ в области человеческого измерения. Справочное пособие. –Варшава:БДИПЧ ОБСЕ, 2001. –С.258.


5Общая и прикладная политология: Учебное пособие. / Под общей редакцией В.И. Жукова, Б.И. Краснова. –Москва: МГСУ: Союз, 1997. –С.254-256.


6Общая и прикладная политология: Учебное пособие. / Под общей редакцией В.И. Жукова, Б.И. Краснова. –Москва: МГСУ: Союз, 1997. –С.257-258.

7Қаранг: Қирғизбоев М. Демократик сайловлар: халқаро тамо­йиллар ва миллий ўзлик. Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари, 2000, №1-2. –Б. 44-48.

8Қаранг: Саидов А.Х. Избирательное право в Республике Узбекистан. Вопросы реформы законодательство и зарубежный опыт.–Ташкент: Узбекистан, 1993. –С.9-11.

9Руководство БДИПЧ по наблюдению за выборами. –Варшава: БДИПЧ ОБСЕ, 1999. –С.7-8.


10Қаранг: Избирательное право и принципы его реализации. / Россия: партии, выборы, власть. Под ред. Краснова Б.И. –Москва: 1996. –С.18-23.

11Общая и прикладная политология: Учебное пособие. / Под общей редакцией В.И. Жукова, Б.И. Краснова. – Москва: МГСУ: Союз, 1997. –С.261-266.

12Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2012. –Б.4.

13 Ўша жойда. –Б.8.

14Ўша жойда. –Б. 32-33.

15Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги (ўзгартиришлар билан) Қонуни.//Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунлар тўплами. –Т: ТДЮИ, 2004.–Б.38.

16Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2012. –Б.15.

17Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонуни//Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунлар тўплами.Тош­кент:ТДЮИ,2004.–Б.6.

18Ўша жойда. –Б.6.

19Ўша жойда. –Б.6.

20Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги (ўзгартиришлар билан) Қонуни.//Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунлар тўплами. Тошкент: ТДЮИ, 2004.–Б.38.


21Қаранг: Файзиев М. Сайлов тизими. //Ўзбекистон Республикаси: Энциклопедия. –Т: Ўзбекистон,1997. –Б. 196-197.

22Қирғизбоев М. Сайловлар: хорижий тажриба ва амалиёт. Миллий тикланиш, 2003, 27 май.

23Демократик сайловлар. Адолат, 2003, 24 окт.

24Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ахборотномаси.№ 1-2 (11-1),2005.–Б.92-97,107-113.

25Мустафоев Б. Ўзбекистон парламенти сайлови якунлари.//Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ахборотномаси. № 1-2 (11-1) , 2005.–Б.30-32.

26Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлoв кoмиссияси жорий архиви. Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатаси ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларига ўтказилган сайловлар якунлари. 19.01.2010. –Б. 2-6.

27 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ахборотномаси. 2015, № 1-2 (34-35)-сон.-Б.133.

28Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ахборотномаси. 2015, № 1-2 (34-35)-сон.-Б.136.

29Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ахборотномаси. 2015, № 1-2 (34-35)-сон.-Б.140.

30Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ахборотномаси. 2015, № 1-2 (34-35)-сон.-Б.167-169.

31Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ахборотномаси.2017,№ 1-2 (44-45)-сон.Б.172-176.

32Ўша жойда.-Б.185-186.

33Тошкентдаги сайловнинг якуний натижалари эълон қилинди. 9 январь 2018.//https://www.gazeta.uz/uz/2018 /01/09/saylov.

Download 79,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish