Индивид. Ҳар бир инсон бетакрор ўзига хос хусусиятларга эга. Шахснинг ўзига хос қирраларининг мужассамлашуви индивидуалликни вужудга келтиради.Индивидуаллик шахснинг интеллектуал, эмоционал ва иродавий соҳаларида номоён бўлади.
Бизнингча, индивид, шахс, субьект ва комил инсон тўғрисида мулоҳазалар юритилганда уларнинг онгсизлик, онгостлилик, онглилик ва ўта онглилик ҳолатлари билан узвий алоқадорлигини унутмаслик лозим. Юқорида келтирилган атамалар онгли мавжудодга тааллуқли эканлигини жаҳон психологияси фанининг илмий манбаларида атрофлича талқин қилинган , лекин уларнинг иерархияси, моҳияти баёнида турлича ёндашувлар мавжуд. Бирон-бир фаолият инсон томонидан тишкил қилингандагина онг шахснинг ушбу фаолиятини регулятори вазифасини ўтайди. Бироқ одам функционал ҳолитининг ўзгариши билан онглиликдан онгсизликка ўтиб, ижод ташаббус унинг учун муомала, фаолият негизига айланиши ўлироқ шахс аста мувофиқлашув ҳолатига кириб бориши мумкин.
ХХИ асрда яшовчи инсон онгли, онгости ва онгсизлик ҳолатларидан ташқари ўз-ўзини англаш имкониятига ҳам эга.Шу боис ўз-ўзини англашни қуидаги таркибий қисмларга ажратиш мақсадга мувофиқ :
1.ўтмишдаги “мен” (ўзлик)
2.ҳозирги “мен” (ўзлик)
3.бўлғуси “мен” (ўзлик)
4.идеал “мен” (ўзлик)
5.динамик “мен” ( ўзлик)
Ўз-ўзини англаш жараёни миллий ўзлигини англаш билан узвий боғлиқбўлиб, муаййан вақт, муддат ўтишини, яьни маьлум даврни тақазо этади, лекин у ҳам эволюцион, ҳам революцион йўл таьсирида амалга ошиши мумкин.Ўз-ўзини англаш беш таркибдан иборат бўлиб, у ўта мураккаб жараён ҳисобланиб, унинг таркиблари бирин-кетин англашилиш имкониятига эга эмас.Чунки, инсонда ўзанинг ҳаёти ва фаолияти ютуқларини, нуқсонларини, хулқ- атвор кўникмаларини, ақл-идрок даражаларини, ички имконият заҳираларини, қадрият ҳамда маьнавият кўрсаткичларини оқилона баҳолаш этишмайди. Инсон ўз-ўзини англаш жараёнида кўпинча реалликдан бошлайди, ҳозирги ва фавқулоддаги ҳолатни таҳлил қилади, шахсий имконияти билан таққослайди, маьлум мезон ёки намуна, ибрат танлаб, унга тенглашишга интилади.Ўз-ўзини англашнинг навбитдаги босқичида шахс ўтмишини таҳлил қилади, ундаги қусурли ва ибратли жиҳатларни ўзаро қиёслаб устуворликни аниқлашга интилади, бу борада айрим силжишларга эришади. Ижтимоий ҳаётдан у ўзига идеал бўлувчи шахсни танлайди ва ундаги ижобий хислатлар, хусусият ва кўринишларни, кўрсаткичларни ўзида мужассамлаштира боради.
2. Психология фанида ёш даврларини табақалаш бўйича қатор мустақил назариялар мавжуд, улар инсон шахсини тадқиқ қилишга ҳар-хил нуқтаи назардан ёндашади ва муаммонинг моҳиятини турлича ёритади.Уларга биогенетик, социогенетик, психогенетик, когнитивистик, психо-аналитик, бихевираористик назарияларни киритиш мумкин.
Психогенетик назария биогенетик ва социогенетик омилларнинг қимматини камситмайди, балки психик жараёнларнинг ривожланишини биринчи даражали аҳамиятга эга деб ҳисоблайди.Психиканинг иррационал таркибий қисмлари: эмоция, майл ёрдамида шахснинг хулқини тахлил қилувчи назария психодинамика , дейилади.Бу назариянинг йирик намояндаларидан бири америкалик психолог Э. Эриксондир. У инсоннинг умрини ўзига хос бетакрор хусусиятларга молик 8та даврга ажратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |