14-мавзу. Шахснинг экзистенциал психологияси
Режа:
1.
Экзистенциал психологияда шахс.
2.
В.Франкл: Экзистенциал анализ ва логотерапия назарияси.
3.
Л.Бинсвангер ва М.Босс: шахснинг экзистенциал назарияси.
Машғулотнинг мақсади:
Қатнашувчиларни шахснинг экзистенциал психологиясининг асосий
муаммолари билан таништириш.
Вазифалар:
1.
Шахснинг экзистенциал психологиясининг асосий муаммоларини муҳокама қилиш.
2.
В.Франклнинг логотерапия назариясининг таҳлили.
3.
Л.Бинсвангер ва М.Боссларнинг экзистенциал ёндашувларига таъриф бериш.
Маърузанинг ташкилий шакли:
муаммоли маъруза.
1. Экзистенциал психологияда шахс.
Анъанавий ҳаётнинг мазмуниниг муаммолари фалсафанинг предмети ҳисобланади.
Файласуфлар одамнинг ҳаётининг мазмуни нима ва у қандай бўлиши кераклиги масаласини
ечадилар ва ҳ.к. Мавжуд психология фанлари тизими доирасида, ҳозирча қатъиян ҳаётий -
мазмуний муаммоларга йўналтирилган, аниқ таърифланган, махсус интизом йўқ.(бунга
ўхшаганларнинг бир қисми биологик сабабдан тортиб ғоявий сабабгача бўлган барча босқичларни
кўриб чиқадиган руҳланиш (мотивatsiя) назариясини ўз ичига олади). Шунинг учун ҳаёт
мазмунининг муаммоси билан алоҳида мактаб - экзистенциал психология шуғулланади.
"Экзистенция" тушунчасининг ўзи, сўзма-сўз таржима қилганда “пайдо бўлиш”, “вужудга келиш”,
“шаклланиш” маъноларини англатади. Бу бутун экзистенциализмнинг моҳиятини нафақат
психология ва психотерапияда, балки фалсафа, санъат, адабиёт ва ҳоказоларда ҳам аниқ акс
эттиради. Унда одам психодинамик механизмлари, хулқ-атвор шакли, табиий ва шахсий
сифатларининг статик тўплами сифатида эмас, балки доим бор бўлган ва бўлувчи мавжудот
сифатида асосий рол ўйнайди.
Психологияда экзистенциал йўналиш ХХ асрнинг биринчи ярмида Европада иккита
ғоянинг чегарасида вужудга келди: бир томондан бу ўша пайтда одамнинг ҳолис ва илмий
таҳлилининг кўрсатмаси ва детерминистик қарашлари билан ҳукмронлик қилган кўплаб психолог
ва терапевтларнинг қаноатланмаслиги бўлса, иккинчи томондан бу психология ва психиатрияга
катта қизиқиш уйғотган экзистенциал фалсафанинг шиддатли ривожидир. Натижада психологияда
Карл Ясперс, Лyuдвиг Бинсвангер, Медард Босс, Виктор Франкл кабилар томонидан тақдим
этилган янги – экзистенциал оқим вужудга келди.
Экзистенциализмнинг психологияга таъсири асл экзистенциализм йўналишининг
шаклланиши билан чегараланиб қолмади. Жуда кўплаб психологик мактаблар у ёки бу миқёсда
мана шу ғояларни ўзига сингдирдилар.
Айниқса, Э. Фромм, Ф. Перлс, К. Хорни, С. Л. Рубинштейнларнинг экзистенциал
мотивлари жуда кучли. Шундай қилиб экзистенциал психологияқуйидагиларни ўрганади:
1)
ўлим, ҳаёт ва вақт муаммоларини;
2)
танлаш ва жавобгарлик эркинлиги муаммоларини;
3)
ёлғизлик, севги ва мулоқот муаммоларини;
4)
мавжудликнинг мазмунини қидириш муаммоларини.
Экзистенциал психологиянинг асосий предмети – одамзод ҳаётининг мазмуни, уни
йўқотиш, ўзгартириш ва эришишнинг шарт-шароитлари. Виктор Франкл, Ролло Мэй, Джеймс
Бyuджентал каби муаллифлар томонидан экзистенциал фалсафа асосида ишлаб чиқилган
умумпсихологик назариялар ва психологик практиканинг методологик асослари бугунги кунда
экзистенциал психологиянинг чўққилари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |