14-мавзу. Шахснинг экзистенциал психологияси Режа


 В.Франкл: экзистенциал таҳлил ва логотерапия



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana30.05.2022
Hajmi0,6 Mb.
#620007
1   2   3   4   5
Bog'liq
11 mavzuШахснинг экзистенциал психологияси

2. В.Франкл: экзистенциал таҳлил ва логотерапия 
назарияси
Психологияда В. Франкл яратган экзистенциал таҳлил ва логотерапия назарияси одам 
табиатига, шахснинг нормал ривожининг механизмлари ва патология (ғайритабиийлик)га, шахс 
ривожидаги аномалларни яхшилаш йўли ва услубига бўлган тиббий, фалсафий ва психологик 
қарашларнинг мураккаб тизимини ўз ичиги олади. 
Психолог Франклнинг назарияси уч асосий қисмга бўлинади: мазмунга интилиш ҳақидаги 
таълимот, ҳаёт мазмуни ҳақидаги таълимот ва эркинлик иродаси ҳақидаги таълимот. Мазмунга 
интилишни ва одам ўз ҳаётининг мазмунини англашини В.Франкл барча инсонларда мавжуд 
бўлган ва шахс ривожи ва феъл-атворини ҳаракатга келтирувчи асосий куч бўлган туғма 
мотивatsiон ғоя сифатида кўриб чиқади. В.Франклнинг фикрича, ҳаётий кузатувлар, клиник 
амалиётлар ва эмпирик маълумотлар шуни ўз ичига оладики, одам яшаши ва фаол ҳаракат қилиши 
учун ўзининг қилмишлари эга бўлган мазмунга ишониши керак.
Бироқ севги ҳам ҳаётни англашнинг зарур шарти ёки энг яхши вариант ҳисобланмайди. 
Ҳечқачон севмаган ва севилмаган индивид ҳам ўз ҳаётини анча маъно-мазмунли этиб ташкил 
қилиши мумкин.
3) Инсон ўзгартиришга қодир бўлмаган шароитлар исканжасида қолганда муносабатлар 
қадриятига мурожаат қилади. Аммо ҳар қандай шарт-шароитда инсонда уларга нисбатан онгли 
позитсияга эга бўлиш ва ўз уқубатларига чуқур ҳаётий маъно бериш эрки мавжуд.
Ўз асарларида Франкл бутун ҳаётнинг маъноси эмас, балки муайян инсоннинг муайян 
моментдаги ҳаётининг маъноси масаласи муҳим эканлигини таъкидлайди. Инсоннинг қандай 
қилиб ўз моҳиятини англашини логотерапия амалиётида ҳал қилувчи масаладир. Маънолар бизга 
берилмаган, биз ўзимизга маъноларни танлаб ололмаймиз, биз фақатгина маънони англаб этишга 
замин яратувчи чорловни танлашимиз мумкин. Бироқ, маънони топпиш бу ярим иш; уни амалга 
оҳириш ҳам керак. Инсон ўз ҳаётининг уникал маъносини амалга оширишга маъсул.


 Шундай қилиб, Франкл таълимотининг бош тезиси: инсон ҳаёти ҳечқандай шарт-шароитда 
маъносини йўқотмайди; ҳаёт моҳияти ҳар доим топилиши мумкин.
Франкл учинчи таълимоти- ирода эркинлиги ҳақидаги таълимотнинг асосий тезисига кўра 
инсон ҳаттоки эрки обектив шароитлар билан чегараланган ҳолатда ҳам ўз ҳаёт мъаносини 
топиши ва амалга оширишга эркиндир. Франкл инсоннинг ўз қизиқишлари, ирсияти ва ташқи 
муҳит шароитларига нисбатан эрки ҳақида сўз yuритади.
Қизиқишларга нисбатан эркинлик уларга “йўқ” дейиш, уларни қабул қилиш ёки рад этиш 
имкониятида намоён бўлади. Ирода эркинлиги таълимотининг муҳим масаласи бу инсон нимага 
эркинликка эгалигидир. Бу ўз тақдири учун маъсулиятни ўз бўйнига олиш, виждонига қулоқ 
тутиш ва тақдири бўйича қарор қабул қилиш эркинлигидир.
Кўпгина муаллифлар асарларида Виктор Франкл маъно ва беъманолик масаласига энг катта 
ҳисса қўшганлиги таъкидланади. У клиник амалиётда учрайдиган нервозларнинг 20% нооген 
хусусиятга эга эканлигии яъни ҳаёт маъносининг йўқлиги орқали вужудга келганлигига алоҳида 
ургъу беради. Шу боис ҳам айнан экзистенциал терапия назария ва амалиёти бошқа тадқиқотчилар 
изланишларида ўз ривожини топган.
9

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish