15.3. Бошқарув тизими самарадорлигини ҳисоблаш усуллари. Бошқарув тизими самарадорлигини тавсифлаш учун умумлаштирувчи кўрсаткич ва бир гуруҳ хусусий кўрсаткичлар қўлланилади. Умумлаштирувчи кўрсаткич қуйидагича ҳисобланади:
Бу ерда:
БТС – бошқарув тизими самарадорлиги
БХ – йиллик бошқарув харажатлари
АФ – асосий ишлаб чиқариш фандлари (актив)
ОФ – айланма фондлар
К1ва К2 – ишлаб чиқаришни кооперативлаштириш ва консентрасиялаш (тўплаш) даражалари
Бу ерда:
К1 – кооперативлаштириш коеффитсийенти
дмк – мазкур корхона маҳсулоти қийматидаги кооперативлашган ярим фабрикатлар салмо ғи
дтк – таққосланаёган (таққослаш базаси қилиб қабул қилинган) корхонанинг умумий таннархидаги кооперативлашган маҳсулот салмо ғи
Бу ерда:
К2 – консентрасиялаш даражаси
АФМК – мазкур корхонанинг асосий фондлари қиймати
АФТК – таққослаш базаси қилиб шартли қабул қилинган корхонанинг асосий фондлари қиймати
Таъкидлаганидек, бошқарилаётган объйект, яъни корхона ишлаб чиқариш самарадорлиги корхона соф маҳсулотига асосланиб ҳисобланган меҳнат унумдорлиги даражаси билан ифодаланади, яъни:
Бу ерда:
ИЧС – ишлаб чиқариш самарадорлиги
СМ – корхонанинг соф маҳсулоти
Т – корхонада банд бўлган ходимларнинг ўртача сони.
Бошқариш тизими самарадорлиги кўрсаткичи (Кбтс) қуйидаги бо ғланишда ўз аксини топади:
Қанча бошқариш тизими самарадорлиги кўрсаткичи кичик бўлса, бошқариш тизими самарадорлиги шунча юқори бўлади, чунки, бошқариш учун харажат даражаси кам бўлиб, меҳнат унумдорлиги юқори бўлса, ишлаб чиқариш шунча тежамли ва мақсадга мувофиқ бошқарилган бўлади.
Бошқарув тизими самарадорлигини батафсил таҳлил қилиш мақсадида қуйидаги хусусий кўрсаткичлар тизими қўлланилади:
- бошқарув аппарати таркиби ва сонининг нормативга бўлган нисбати коеффисийенти;
- бошқарув аппаратининг оператив ишлаш коеффисийенти;
- муҳандис бошқарувчилар меҳнатининг техника билан таъминланиш коеффисийенти;
- бошқарувчанлик коеффисийенти;
- бошқарув коеффисийенти ва унинг бажарилиш сифати коеффисийенти;
- ишлаб чиқаришни бошқаришда механизасия ва оргтехникадан фойдаланиш коеффисийенти; ва бошқалар.
Бошқаришни такомиллаштириш тадбирлари бошқарув аппаратини қисқартиш, унинг ташкилий таркибини ихчамлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш имкониятини беради. Бу натижаларга эришилганлик даражаси қуйидаги кўрсаткичларда ўз аксини топади:
- йиллик иқтисодий самара;
- меҳнат унумдорлигининг ўсиши;
- қўшимча сарфланган капитал қўйилманинг қопланиш муддати.