8-мавзу: ЧОРВАЧИЛИК ТАРМО ҒИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ УМУМИЙ МУАММОЛАРИ
Режа:
8.1. Чорвачиликнинг миллий иқтисодиётдаги аҳамияти ва уни ривожлантириш асослари.
8.2. Чорвачиликнинг асосий тармоқлари ва уларнинг хусусиятлари.
8.3. Чорвачилик тармоқлари ишлаб чиқариши ва унинг иқтисодий самарадорлиги
8.1. Чорвачиликнинг миллий иқтисодиётдаги аҳамияти ва уни ривожлантириш асослари.
Чорва ҳайвонлари барча турдаги озуқа ресурсларини инсонлар истеъмоли учун қарийб тайёр ва саноат учун натурал хом-ашё маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Натижада асосан ўсимлик ва бошқа озуқа ресурслари нобуд бўлмаслигига бевосита шароит яратади, халқ хўжалиги тармоқлари шу жумладан, қишлоқ хўжалигининг сосиал иқтисодий самарадорлигини оширади.
Чорвачиликдан аҳоли истеъмоли учун сут, гўшт, ё ғ, тухум ва бошқа маҳсулотлар олинади. Илмий асосланган меъёр бўйича жон бошига истеъмол қилинадиган барча маҳсулотлар оқсилнинг 60 %, уларнинг калорияга айлантирилгани эса 30 % ни ташкил этиши зарур.
Озиқ-овқат ва енгил саноат тармоқларининг хом-ашё базасининг анчагина қисми ҳам чорвачилик маҳсулотлари ҳисобига ташкил топади. Улар қайта ишлашдан жун ва ипакли газламалар, чарм, турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланади. Аҳоли томонидан истеъмол қилинади.
Чорвачиликнинг қўшимча маҳсулотлари (гўнг ва бошқалар) ўсимликчилик тармоқларида органик ў ғит шаклида ва бошқа маҳсулотлар учун ишлатилади, ернинг унумдорлигини бинобарин экинлар ҳосилдорлигини оширади. Демак, ўсимликчилик ва чорвачилик тармо ғининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, уларни қўшиб олиб бориш барча сосиал иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини маълум даражада барқарорлаштиради.
Кўрсатиш лозимки, чорва маҳсулотлари оқсили ўсимлик маҳсулотлари оқсилига нисбатан жуда қиммат туради. Чунки, 1 кг сут оқсилига 3-5 кг озуқа бирлиги, мос равишда тухум оқсилига 4-6, мол гўшти оқсилига эса 15-20 кг озуқа бирлиги сарфланади.
Чорва оқсилларининг қимматлиги ва уни ишлаб чиқариш ҳажмининг камлиги туфайли жаҳон халқларининг тахминан 50 %и илмий асосланган меъёрга нисбатан кам чорва оқсили истеъмол қиладилар.
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда яшовчи тахминан 20 % жаҳон аҳолиси 1 кунда 100 гр. дан кўпроқ, иқтисодиёти кучсиз мамлакатларнинг халқлари эса 10-25 гр. чорва оқсили истеъмол қиладилар.
Чорва маҳсулотлари истеъмол қилиш даражаси фақатгина аҳолининг турмуш даражаси билан эмас, балки урф-одатлари билан ҳам бо ғлиқ. Масалан, Ҳиндистон аҳолисининг кўпчилиги гўшт маҳсулотларини истеъмол қилмайди.
Ўзбекистонда яшовчи аҳоли турмуш даражасининг ўсиши билан чорвачилик маҳсулотларига бўлган талаб ошади, уларни кўпайтириш имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш тармоқнинг сосиал иқтисодий самарадорлигини янада оширишга шароит яратади.
Айрим чорвачилик тармоқларининг самарадорлик кўрсаткичлари ўзига хос хусусиятларга эга, уларни ҳисоблаш таҳлил этиш ва баҳолашда ҳам тафовутлар мажуЕ. Бинобарин, ҳар бир тармоқнинг самарадорлиги ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий кўрсаткичларни алоҳида-алоҳида ўрганиш заруриятини келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |