14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа


Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичлари



Download 0,49 Mb.
bet87/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
15.2. Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичлари.
Бошқариш самарадорлиги ўз табиати билан мураккаб жараён.Уни фақат битга ёки иккита кўрсаткич билан ифодалаб бўлмайди.Бунинг учун кўрсаткичлар тизими зарур. Бу тизимни иккита йирик гуруҳга бўлиш мумкин:
Бошқариш тизими фаолиятини тавсифловчи миқдорий кўрсаткичлар, яъни:
- бошқарувдаги жонли меҳнатнинг тежалишини тавсифловчи кўрсаткичлар;
- бошқарув учун сарфланган молиявий ресурсларнинг тежалишини тавсифловчи кўрсаткичлар;
- бошқариш учун сарфланадиган вақтни тежалишини тавсифловчи кўрсаткичлар.
Бошқарувнинг сотсиал самарадорлигини тавсифловчи сифаткўрсаткичлари, яъни:
• бошқаришнинг илмий-техник даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар;
бошқарув аппарати ходимларининг малакаси даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар;
• қабул қилинган қарорлар самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар;
• бошқарув жараёнидаги ахборотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини ифодаловчи кўрсаткичлар;
• бошқариш маданиятини тавсифловчи кўрсаткичлар;
• коммуникасиянинг самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар;
• бошқарув аппаратидаги меҳнат шароитини тавсифловчи кўрсаткичлар ва ҳ.к.
Шундай қилиб, бошқарув самарадорлигига баҳо бериш учун жуда кўп турли-туман миқдорий ва сифат курсаткичллари қўлланилади. Ҳар бир кўрсаткични қуйидаги тарзда таққослаш керак:
* бирор давр ҳақиқий кўрсаткичларини режадаги, нормативдаги кўрсаткичлар билан;
* жорий давр ҳақиқий кўрсаткичларини ўтган даврлар кўрсаткичлари билан;
* бир корхона ҳақиқий кўрсаткичларини бошқа корхона ҳақиқий кўрсаткичлари билан.
Шундагина иқтисодий таҳлил ҳам макон, ҳам замон нуқтаи назардан амалга оширилган бўлади.
Бошқарув меҳнати самарадорлиги (бир йил ҳисобида) қуйидагича ҳисобланади:
Жбс = С1/БХ1 : С0/БХ0
Жбс - бошқарув самарадорлиги индекси;
С0ва С1 - базис ва жорий даврларда эришилган самара (ялпи ёки товар маҳсулоти);
БХ0ва БХ1 — базис ва жорий даврлардаги бошқарув харажатлари.
Йиллик бошқарув харажатлари қуйидаги харажатларни ўз ичига олади:
• муҳандис-техник ходимлар ва хизматчилар иш ҳақи;
• материал учун харажатлар;
• ЭҲМ ва оргтехникани эксплуатасияси учун сарфланган харажатлар; қўшимча ва бир йўла қилинадиган харажатлар (бошқарув техникаси ва ускуналарини сотиб олиш, ташкилий лойихаларни молиялаштириш ва ҳ.к.).
Қўшимча харажатлар:
• хизмат сафарлари;
• транспортни молиялаш;
ихтиро ва расионализаторлик таклифларини татбиқ қилишга ажратилган сарфлар;
• меҳнатни ҳимоя қилиш каби харажатлардан ташкил топади.
Бир йўла харажатлар (БЙХ) қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

БЙХ = Хбт + Хии


Бу ерда:
Хбт- бошқарув техникаларини сотиб олиш учун харажатлар;
Хии - бошқарувни такомиллаштириш учун бажарилган илмий ишланмалар, лойиҳалар учун харажатлар.

Бошқарув ходимлари:


• корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг меҳнат талабчанлик даражасини қисқартиришга;
корхонанинг бир маромда ишлашини таъминлашга;
• ишлаб чиқаришни моддий-техник базасини мустаҳкамлашга;
• бизнес-режа ва техник-иқтисодий кўрсаткичларни оптималлаштиришга катта таъсир кўрсатади. Шу сабабли, меҳнат унумдорлигининг ошиши эвазига тежалган бошқарув харажатлари (меҳнати)ни (ИТ) аниқлаш ўта зарурдир:

ИТму = Жму : Жбс


Бу ерда:
Жму – меҳнат унумдорлиги индекси;


Жбс – бошқарув харажатлари индекси.

Тежамни бошқарув соҳасининг ўзида ҳам аниқлаш мумкин. Бу ерда унга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:


• бошқарув ходимларидаги меҳнат талабчанлигининг пасайиши;
• бошқарув ходимларининг шартли қисқариши;
• иш вақти йўқотилишининг қисқариши.
Механизасиялаш ва автоматлаштириш туфайли бошқарув аппарати таркибини такомиллаштириш — корхона фаолиятини яхшилашнинг муҳим йўналишларидан бўлиб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан бошқарув аппарати таркибини такомиллаштириш эвазига тежалган харажатни аниқлаш катта аҳамиятга эга.
Маълумки, ишлаб чиқариш жараёнига кадрлар қўнимсизлиги ҳам жуда катта зиён етказади. Шу сабабли, бошқарув ходимлари корхонада оптимал иш шароитини яратишга, меҳнатни тў ғри ташкил қилишга, шахсий эҳтиёжларни қондиришга ва жамоада меъёрдаги сотсиал-руҳий муҳитни яратишга ўз фаолиятларини қаратмоқлари лозим.



Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish