14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа


Бошқаришнинг ижтимоий-руҳий усуллари



Download 0,49 Mb.
bet83/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   89
14.4. Бошқаришнинг ижтимоий-руҳий усуллари.
Ижтимоий-руҳий усулларнниг асосий мақсади жамоаларда со ғлом ижтимоий-руҳий муҳитни яратишдир.Бу усул ижтимоий-маънавий вазиятга таъсир этиш йўли билан кишиларнинг феъл-атвори, руҳиятини ҳисобга олиб уларнинг ижтимоий (сотсиал) талабларини қондириш орқали бошқаришни билдиради.
Бошқача қилиб айтганда, ижтимоий-руҳий усуллар бу ишлаб чиқариш жамоаларини, улардаги "психологик вазиятни", ҳар бир ходимнинг шахсий хусусиятларини ўрганишга асосланган усуллардир.
Ўз моҳиятига кўра бошқариш усулларининг бу гуруҳи жамоанинг шаклланиш ва юксалиш жараёнига, кишиларнинг онгига, маънавий манфаатларига жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда таъсир қилувчи воситаларнинг мажмуидир.
Ижтимоий-руҳий усуллар "Бошқариш сосиология"си ва "Бошқариш психологияси"га асосланади.
Бошқариш сосиологияси инсоннинг ишлаб чиқариш омиллари билан ўзаро алоқаси, жамоанинг сотсиал ривожланишини режалаштириш, меҳнат жамоасини таркиб топтириш, ходимларнинг ташаббуси ва ижодий фаоллигини ошириш каби муҳим муаммоларни кўриб чиқади.
Бошқариш психологияси кишиларнинг бошқариш фаолиятлари хусусиятларини ва натижаларни аниқлашга хизмат қиладиган ҳодисаларни ўрганади. У кадрларни танлашда, уларни жой-жойига қўйишда, топшириқларни, функсияларни тақсимлашда, ходимларни ра ғбатлантиришда, интизомни мустаҳкамлашда ва ҳоказоларда қўлланилади.
Психология инсоннинг руҳиятини ўрганувчи фандир. Инсон руҳиятига эса сезиш, идрок қилиш, тасаввур, тафаккур, таассуф жараёнлари, хотира, диккат, эътибор, ирода, шунингдек инсон шахсининг руҳий хусусиятлари, чунончи, қизиқиш, қобилият, характер ва мижоз киради.
Ижтимоий психология — бу кишилар ва жамоа фаолияти психо­логик ва сотсиал омилларнинг ўзаро алоқаси қонунларини, турли ижтимоий гуруҳлар хусусиятларини, жамоа мулоқоти ва ўзаро таъсир кўрсатиш шаклларини ўрганадиган психология фанининг соҳасидир.
Сосиологик ахборотларни махсус тадқиқотлар ўтказиш йўли билан олиш мумкин. Булардан энг муҳимлари қуйидагилардир:
1. Ҳужжатли усул, бунда зарур маълумотлар статистик тўпламлардан, бошлан ғич ҳисобга олиш ҳужжатларидан олинади.
Шахсий характердаги ҳужжатлардан фойдаланиш усули-турли масалалар юзасидан кишиларнинг ўз қўллари билан ёзилган нарсалар: ариза, шикоят, қариндош-уру ғ ва танишларга ёзилган хатлар, таржимаи ҳол, тушунтириш хатлари ва ҳоказолар.
Илмий конференциялар ўтказиш усули, бундай конференцияларни тайёрлаш ва уни ўтказишда, одатда, айрим масалалар юзасидан материал тўпловчи, амалий тавсияномалар ишлаб чиқувчи бир қанча ходимлар иштирок этади.
2. Анкетали усул - олдиндан тайёрланган дастур бўйича ёзма равишда саволлар берилади ва ёзма жавоблар олинади.
3. Интервю олиш усули - бунда муаммони ўрганиш учун ходим билан бевосита суҳбат ўтказилади.
4. Кузатиш усули - жамоа фаолиятини шахсан кузатиш одамлар билан учрашиш ва мулоқотда бўлиб, объйектив ва батафсил ахборот йи ғиш, шунингдек ҳар бир жамоа ролини баҳолаш имконини беради.
5. Сотсиал экспери­мент ўтказиш усули - бу усулда сунъий равишда ижтимоий вазиятни вужудга келтириш йўли билан ижтимоий ҳодисалар тў ғрисидаги илмий хулосалар ва мавжуд билимлар текшириб кўрилади.
Қайд қилинган ижтимоий тадқиқотларнинг ҳам ижобий жиҳатлари, ҳам камчиликлари бор. Шуни ҳисобга олган ҳолда, у ёки бу усулни воқйеъликни реал акс эттириши ва кўпрок самара беришига қараб танлаш лозим. Тажрибалар эса бу усулларни маълум даражада бирга қўшиб қўлланиши мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади.
Меҳнат жамоаларидаги сотсиал-руҳий вазият юзага келган низолар сони билан белгиланади.
Низо — бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар орасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлигини билдиради.
Жамоа аъзолари орасидаги низолар, асосан ишлаб чиқаришнинг қониқарсиз ташкил қилинганлили, жамоа аъзоларининг руҳий ҳолатлари ҳисобга олинмаганлиги, зарур иш шароитининг яратилмаганлиги ва бошқа сабаблар натижасида вужудга келади.



Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish