Лойихаларнинг охирги шаклланган варианти ва унинг техник-иқтисодий хамда молиявий жихатдан маъқуллиги Лойихаларни техник-иқтисодий ва молиявий асослашда, унинг барча жихатлари (яъни техник, молиявий, тижорат жихатлари) билан боғлиқ бўлган муаммоларни муқобил суратда кўриб чиқилади. Бу вазифани фақат иқтисодчиларнинг ўзларигина уддалай олмайдилар, шу сабабли лойихаларни тайёрлашнинг бу босқичида турли сохадаги мутахассислар гурухи иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Булар:
- шу тармоқда иш тажрибасига эга бўлган иқтисодчи (иложи бўлса мутахассислар гурухига иқтисодчи рахбарлик қилиши керак);
- махсулот реализация қилинадиган бозорни тахлил қиладиган мутахассис (маркетолик);
- махсулот ишлаб чиқариш технологиясини яхши биладиган бир ёки бир неча мухандис-технолог;
- махсулот хусусиятларини, уни сотишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, хизмат кўрсатишни яхши биладиган мухандис-конструктор;
- шунга ўхшаш ишлаб чиқаришларни барпо этиш билан шуғулланган қурувчи-мухандис;
- шу турдаги ишлаб чиқаришларда харажатлар хисобини юритиш бўйича мутахассис.
Доим ишловчи мутахассислар билан бир қаторда гурух ишида лойиханинг айрим муаммолари бўйича мутахассислар хам (масалан, экологлар) вақти-вақти билан жалб этилиши мумкин. Лойихани қабул қилишга, яъни уни қабул қилишга қандайдир омиллар таъсир кўрсатиши аниқланса, лойиха гурухи дархол бу тўсиқни бартараф этувчи муқобил ечимларни топиши лозим.
Лойихани якуний шакллантириш ва уни тўлиқ техник-иқтисодий ва молиявий асослашнинг мазмунини якуний қарорга келиш учун зарур бўлган барча турдаги маълумотларни тайёрлаш ташкил этади.
Лойихаларни техник-иқтисодий асослаш деганда - уларнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ва стандартлигини кўрсатадиган, хисобланадиган хужжатлар мажмуасини тайёрлаш тушунилади.
Бу инвестиция олди хужжат бўлиб, унда лойихалар мухандислик - конструкторлик, қурилиш-технологик томондан асосланади. Тажрибада бу жараёнга бир ёқлама ёндашиш унинг хамма лойихалар учун бир хил моделини топиш жуда қийин.
ТИА бўлимларининг тахминий тузилмаси қуйида келтирилган:
1. Лойихаларни вужудга келтириш шарт-шароитлари ва ғояси:
1.1. Лойиха ғоясининг мазмуни.
1.2. Лойиха ташаббуслари.
1. Лойиха бўйича маълумотлар.
2. Бозор тахлили ва маркетинг стратегияси:
2.1. Умумиқтисодий тахлил.
2.2. Маркетинг бўйича изланишлар.
2. Лойиха стратегияси асослари.
2.4. Маркетинг концепцияси.
2.5. Маркетинг тармоқлари ва харажатлари.
Лойихани ресурслар билан таъминланганлиги:
1. Хом ашё ва материаллар таснифи (классификацияси).
2. Материалларга бўлган талабнинг ўзига хос хусусиятлари.
Материал ресурслар мавжудлиги ва уларни етказиб бериш.
4. Материалларни етказиб бериш маркетинги.
5. Бутловчи махсулотлар ва материал ресурслар харажатлари.
4. Лойихалардаги объектларни жойлашадиган ўрни ва атроф-мухит:
4.1. Объект жойлашадиган жой тахлили.
4.2. Табиий мухит.
4. Атроф-мухитнинг таъсирини бахолаш.
4.4. Ижтимоий-иқтисодий сиёсат.
4.5. Лойихаларнинг инфратузилмаси холати.
4.6. Лойиха учун жойни танлаш.
5. Лойихалаш ва технология:
5.1. Ишлаб чиқариш дастури ва қувватлар.
5.2. Лойиха учун технология танлаш.
5. Лойиха учун технология сотиб олиш.
5.4. Лойиха учун асосий хужжатларни тайёрлаш.
5.5.Лойиха учун керакли машиналар ва ускуналарни танлаш.
5.6. Ахоли учун уй-жой қуриш.
5.7. Техникавий хизмат кўрсатишга қўйиладиган талаблар.
5.8. Умумий инвестиция харажатларини бахолаш.
6. Лойихалар кўрсатилган корхонани ташкил қилиш ва бошқа харажатлар:
6.1. Корхонани бошқаришни ташкил этиш.
6.2. Лойихалашни ташкил этиш.
6. Умумхўжалик ва умумишлаб чиқариш харажатлари.
7. Мехнат ресурслари:
Ижтимоий-иқтисодий ва маданий мухит.
Ходимларнинг тоифа бўйича мехнат ресурсларига талаби.
Штат жадвали.
Ходимларни ўқитиш-ўргатиш ва қайта тайёрлаш режаси.
8. Инвестиция лойихасини амалга оширишни режалаштириш:
Инвестиция лойихасини амалга оширишни режалаштиришнинг мақсади.
Лойихаларни амалга ошириш босқичлари.
Лойихаларни амалга ошириш графиги.
Лойихаларни амалга ошириш бюджети.
9. Инвестиция лойихаларини молиявий тахлили ва инвестицияларни бахолаш:
Лойихалар молиявий тахлилининг мақсади ва вазифалари.
Лойиха харажатларини бахолашнинг тахлили.
Лойихаларнинг иқтисодий самарадорлигини бахолаш услуби.
Инвестиция лойихаларини молиялаштириш.
Ижобий ТИАни вужудга келтириш учун лойиха ғояси мамлакат ва худуддаги умумиқтисодий шароитларга мос келиши керак.
Лойиха ғоясида инвестициянинг аниқ мазмунини ифода қилиш ва инвесторларнинг нима учун бу лойихага қизиқиши сабабларини белгилаб бериш зарур. Бу бўлимда лойиханинг тарихи, ғоянинг вужудга келиш сабаби, у бўйича олдин қилинган изланишлар баёноти берилади.