14-мавзу. Инновация ва иннавацион менежмент. Режа: 1 Инновацияларнинг асосий мазмуни ва моҳияти. 2. Инновацион менежментнинг асосий тамойиллари. 3. Инновациявий менежментининг назарий – методологик асослари. 4. Инновациявий стратегияни ишлаб чиқиш ва танлашнинг моҳияти. Иновация – бу .ингилиз –тилидан олинган сўз бўлиб янгилик ва янгилик киритиш маъноларин билдиради. Бу –сўз бизга анча янги кириб келган сўзлар қаторига киради
Жаҳон иктисодий адабиётларида "инновация" салохиятли илмий - техникавий таракиётнинг реал хаётга жорий этилиши, янги маҳсулотлар ва технологияларда намоён булиш жараёни сифатида тахлил килинади.
Инновациянинг турли таърифларини тахлил килиш асосида ягона хулосага келиш мумкинки, инновациянинг хусусиятли мазмунини узгаришлар ташкил килади ва инновацион фаолиятнинг асосий функцияси булиб, узгаришлар функцияси ҳисобланади.
Австралиялик олим И. Шумпетер беш асосий узгаришларни ажратган:
1. Янги техникадан, янги технологик жараёнлардан фойдаланиш ёки ишлаб чикаришнинг янги бозор таъминоти.
2. Янги хусусиятларга эга булган махсулотни жорий килиш.
3. Янги хом - ашёни куллаш.
4. Ишлаб чикаришни ташкил килишда ва унинг моддий-техник таъминотида узгаришлар.
5. Маҳсулот сотишнинг янги бозорини очиш.
Инновациянинг зарур хусусиятлари булиб, фан - техникада янгилиги, ишлаб чикаришда кулланилиши мумкинлиги ва тижорат объекти булиши мумкинлигидир.
Инновация тугрисида гапирадиган булсак, куйидаги тушунчаларни узлаштиришимиз лозим:
Янгилик - бу янгича тартиб, янгича услуб, кашфиёт.
Янгилик киритиш - шу янгиликнинг амалда кулланилиши.
Инновация - янгиликнинг таркатилиши.
Инновацион жараённинг уч шаклини ажратиш зарур:
оддий ташкилот ичидаги;
оддий ташкилотлараро;
кенгайтирилган.
Оддий ташкилот ичидаги инновацион жараён бу - янгиликнинг ташкилот ичида яратилиши ва унинг узида кулланилиши.
Оддий ташкилотлараро инновацион жараёнда янгилик - савдо - сотиш предмети сифатида намоён булади.
Кенгайтирилган инновацион жараён бу - янги янгилик киритувчи ишлаб чикарувчиларнинг намоён булиши, ишлаб чикариш монополиясининг бузилишидир.
Оддий инновацион жараён икки фазада кенгайтирилган жараёнга утиши мумкин:
Янгиликни яратиш ва таркатиш.
Янгилик киритиш диффузияси. Инновиффузияси.
Инновация бу-коммуникациядан боглик, булган ахборот алмашиш жараёни.
Иновация диффузияси - узлаштирилган инновацияни таркатиш ва янги шароитларда куллаш.
Инновацион жараён субъектлари куйидаги гурухларга булинади:
Новаторлар (ташкилот ичида булади) - фан - техника таракиёти генератори.
Датлабки реципиентлар - биринчи булиб янгиликни жорий килган тадбиркорлар.