14-мавзу: эстетика предмети, вазифалари. Нафосат моҳияти ва намоён бўлиш сохалари



Download 46,69 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi46,69 Kb.
#140031
  1   2   3
Bog'liq
14 Мавзу Фалсафа


14-МАВЗУ: ЭСТЕТИКА ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ. НАФОСАТ МОҲИЯТИ ВА НАМОЁН БЎЛИШ СОХАЛАРИ.

РЕЖА:




  1. Эстетика предмет ива вазифалари. Эстетиканинг фалсафий фанлар тизимида тутган ўрни.

  2. Нафосатнинг намоён бўлиш сохалари: А) табиат нафосати. Б) мехнат нафосати. В) турмуш ва хулқ-атвор нафосати.


Эстетика сўзи юнонча «эстетикоз» сўзидан олинган бўлиб, «сезиш», «ҳис қилиш қобилияти» маъносини билдиради. Бу фан инсоннинг воқеликка эстетик муносабатлари ва инсоният бадиий ривожининг умумий қонун-қоидалари ҳақидаги фандир. Шу боисдан бу Фан узоқ вақт «гўзаллик фалсафаси» деб таърифлаб келинган. Бироқ ҳозирги даврда бундай таъриф етарли эмас, чунки эндиликда гўзаллик эстетиканинг тушунчаларидан бирига айланиб қолгандир. Эстетика сўзини илм-фан эстетикаси сифатида биринчи марта олмон файласуфи Александир Баумгартен (1714-1762 йиллар) «Поэтик асарнинг баъзи бир масалалари тўғрисида фалсафий мулоҳазалар» китобида истеъмолга киритган. Бироқ бу билан Баумгартенни эстетика фани асосчиси деб бўлмайди, чунки эстетика назариялари қадим замонлардаёқ фалсафа Фани доирасида ўрганилган.
Дастлабки эстетик таълимотлар қулдорлик жамияти даврида – Шарқ мамлакатлари (Миср, Бобил, Ҳиндистон, Хитой, Эрон ва Турон) ва вужудга келиб, қадимги Юнонистонда, айниқса Платон, Арасту, Суқрот асарларида, қадимги Римда Лукреций Кар, Гораций ва бошқаларнинг тадқиқотларида ривожлантирилди. XVIII асрнинг иккинчи ярмидан эса мустақил Фан сифатида шакллана бошлади.
Эстетика сўзи кўпинча нарса ва ҳодисаларнинг рангтуси ва шаклидаги мукаммаллик, мутаносиблик, латофат маънолари мажмуи сифатида ҳам қўлланилади. Мовий осмон, қуёш ботишидаги қирмизи шафақ манзараси, Янги очилган гулнинг таровати, оҳу қоматининг ўта гўзаллиги, товус патларининг нозик жилваси, сарв дарахтининг адллиги, камалакнинг рангин товланиши ва бошыаларни бунга мисол тариқасида келтириш мумкин, чунки буларнинг ҳаммаси кишига завқ-шавқ бағишлайди. Мазкур тушунча кишиларнинг яхши феъл-атвори, муомаласи, нутқи, дид билан кийинишини ҳам англатади.
Хўш эстетика (бу сўз баъзан нафосат тушунчаси билан баравар ишлатилади) санъатда қайси маъноларда қўлланилади? Воқеликдан табиатан нозик нарсалар ва ҳодисалар инъикоси – бадиий адабиётда назм, тасвирий санъатда – манзара, миниатюра ва бошқалар фикримизга ёрқин далилдир. Иккинчидан, санъатда нима инъикос эттирилишидан қатъи назар, ниҳоятда нозик ифода усуллари қўлланилиши, ифода усулининг бағоят нафислиги – нақш, рақс, оҳанг ва бошқалар диққатга сазовордир. Нафосат атамаси бевосита ва билвосита эстетика атамаси ўрнини боса олади. Кўпчилик эстетика атамасига ўрганг ани учун нафосат атамасини чуқур ҳис қилолмайди.
Эстетика фан сифатида воқеликнинг гўзаллик асосида инъикос этишини, инсон Амалий фаолиятининг ҳамма соҳаларини гўзаллик ва хунуклик туйғуларини, айниқса, бадиий ижоднинг умумий қонунларини ўрганди. Биз воқеликдаги гўзаллик ва хунукликни турлича тушунамиз. Эстетик қарашларимиз, тасаввурларимиз, баҳоларимиз нисбий бўлиб, уларни холис баҳолаш эстетиканинг вазифасидир.
Инсоннинг чеҳраси, қоматидаги гўзаллик маълум қимматга эга бўлса-да, бу ҳали тўла маънодаги гўзаллик эмас. Қачонки инсон ташқи қиёфаси билан бирга, унинг ботиний олами – хулқи, феъл-атвори, меҳнатсеварлиги, эзгуликка интилиши ва бошқа жиҳатлари гўзаллик хислатлари билан мувофиқ бўлса, улар мукаммал гўзаллик сифатини оладилар. Гўзалликка интилиш табиий эҳтиёждир. Бу эҳтиёж тарбия воситасида намоён бўлади. Гўзаллик қуршовида яшаган инсон билан хунуклик муҳитида ўсган одам ўртасида катта фарқ бор. Гўзалликка тарбияси инсонни маънавий жиҳатдан камолотга етаклайди, эстетик ҳис-туйғуни тараққий эттиради. Эстетик ҳис-туйғу инсонни қуршаб турган муҳитдаги руҳий туйғу пайдо қилувчи гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва пасткашликни, фожиавийлик ва кулгилиликни идрок эти шва баҳолаш қобилиятидир.

Download 46,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish