15-Tema: Internetda axborot ta’minoti va undan foydalanish.
Интернет – бу глобал тармоқдир. уни бутун жаҳон ўргимчак тўри ( World Wide Web) деб ҳам атайдилар. Бу тармоқ миллионлаб ком- пьютерлар (веб-серверлар) тўридан ташкил топади. улар ўзаро телефон тармоғи, ка- беллар ва сунъий йўлдошли тармоқлар орқали боғланади.
Ахборотлар ушбу компьютерларда жойлашган бўлиб, улар жаҳон ягона ахборот оламини яратади. ушбу ахборот олами тармоқдаги барча компьютерларга очиқ бўлади. Ахборотлар гиперматнли ҳужжатлардан ташкил топган бўлиб, улар веб- саҳифалар деб аталади.
Веб-саҳифаларда турли маълумотлар жойлаштирилади. Бу ҳужжатлар, жадвал, диаграммалар, расм, аудио, видео- лавҳалар, китоб ва журналлар, ҳужжатли ҳамда бадиий фильм- лар ва бошқалардир.
умуман олганда, Интернетда турли ахборотлар мавжуд, бироқ ҳамма ахборот ҳам барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлмайди. Баъзи ахборотлар ёпиқ бўлади ва улардан чекланган фойдала- нувчилар фойдаланиши мумкин бўлади. Бу рухсат ёки пароль орқали амалга оширилади.
Масалан:
Корхона стратегик фаолиятига оид ахборотлар фақат корхо- на ходимларига очиқ, умумий маълумотлар эса барчага очиқ бўлиши мумкин.
Электрон кутубхонанинг баъзи маълумотлари пуллик бўлиши мумкин ва улар тўлов амалга оширилгандан сўнг очилади.
Интернетда ахборотдан фойдаланиш тартиби
Интернет ёрдамида зарур ахборотларни қидириш, узатиш ва алмашиш жуда оддий ва қулайдир. Шу билан бирга, улардан мулоқот қилишда ва муҳокамаларда иштирок этишда ҳам фой- даланиш мумкин.
С а ҳ и ф а д а н саҳифага ўтиб, зарур ахборот- ларни ўқиб, би- лим оларкансиз, вақтнинг қанчалик тез ўтганини сез- май қоласиз. Агар Интернетда иш- лаш малакангиз бўлса ва баъзи
қоидаларни билсангиз, Интернет бўйлаб саёҳат катта ҳузур бағишлайди. Шу билан бирга, Интернет тармоғида жуда катта ҳажмдаги ахборот оламида осонгина адашиб қолиш ҳам мум- кин. Чунки Интернетдаги ахборотлар ҳажми кундан-кунга ўсиб бормоқда. Маълумотлар оддий кутубхонадаги каби китоб ва журналларда, китоб ва журналлар эса жавонларда жойла- шади. Бунда китоб ва журнал вазифасини файллар бажаради. жавон вазифасини эса жилдлар бажаради. Интернетда ишлаш учун Internet Explorer, Chrome ёки Opera каби браузер (browsers) лардан ва қидирув тизимларидан (масалан, Google, Yahoo) фой- даланиш зарур, улар билан ишлаш тартиби “Тадбиркорлар учун Интернет” қўлланмасида [10] батафсил келтирилган.
Интернетда маълумотлар излаш қоидалари мавжуд. уларга риоя қилиш қидирувни тезлаштиради. Қуйида маълумотларни қидиришнинг баъзи қоидаларини келтирамиз:
Аниқ ибора ва сўзни топиш
Ибора ёки сўзни " " ёрдамида қўштирноқ ичига олинг. натижа- да кўрсатилган ибора ёки сўзлар
қидирилади. Масалан, "бизнес режа лойиҳаси".
Ихтиёрий бир неча сўзни топиш
Сўзларни "I" белгиси ёрдамида аж- ратиб кетма-кет киритинг. Масалан, "бизнес I режа I лойиҳаси".
Аниқ сўзни ичига олган ҳужжатни топиш
Зарур сўзни олдига "+" белгиси қўйиш керак. Агар бир неча сўз зарур бўлса, уларнинг олдига "+" белгисини қўйиш лозим. Масалан, "+ бизнес + режа лойиҳаси".
Интернетда турли мазмундаги маълумотлар мавжуд. улардан фойдаланишда муаллифлик ҳуқуқига риоя қилинг.
Интернетдаги ахборот- лардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг. у ерда- ги ахборотларни ажрата олишни ўрганинг. Чунки тўғри-нотўғри ахборот- лар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ишончли саҳифалардан фойдала- нинг. Ишончли саҳифалар мавзу бўйича Закладки /
Do'stlaringiz bilan baham: |