14-Tema: Davlat interaktiv xizmatlari tavsifi.
Ягона порталда интерактив давлат хизматлари рўйхати Барча хизматлар, Барча ташкилотлар ва Тадбиркорлик бўлимларида келтирилади. Майдон тугмачасини босиш натижасида, унда мавжуд бўлган соҳалар рўйхати ҳосил бўлади. Ҳар бир соҳа им- кониятлари рўйхати ва тавсифи унинг майдонида келтирилади.
Барча хизматлар бўлимига кириш натижасида қуйидаги соҳалар рўйхати экранда ҳосил бўлади:
Пастдаги Барча соҳалар тугмачасини босиш натижасида бар- ча соҳалар рўйхати экранда ҳосил бўлади. Қуйидаги расмларда улар билан танишиш мумкин:
Агар соҳаларни экранда қисман кўрмоқчи бўлсангиз, ўнгдан пастдаги Ёпиш тугмачасини босишингиз етарли.
Фуқаролик соҳаси бўйича давлат хизматлари билан танишиш учун унга кириш зарур. натижада ушбу соҳага оид давлат хиз- матлари рўйхати келтирилади. Қуйидаги менюда Фуқаролик соҳасига оид хизматлар рўйхати билан танишишингиз мум- кин:
Келинг, энди Барча ташкилотлар бўлими имкониятлари би- лан танишайлик. ушбу бўлимга кириш натижасида қуйидаги ташкилотлар (тоифалар) рўйхати экранда намоён бўлади:
Агар Сиз ташкилотларни экранда қисман кўрмоқчи бўлсангиз, ўнгдан пастдаги Ёпиш тугмачасини босишингиз етарли бўлади.
Ташкилот хизматлари билан танишиш учун ташкилот майдо- нини очишингиз етарли. натижада ташкилот тизими экранда ҳосил бўлади. Ҳар бир ташкилот ўз тизимига эга, улар билан та- нишиш учун ташкилотга кириш керак.
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун одатда, ҳар бир ташкилот- нинг офисига бориш ва зарур бўлган бўлим ва сўнг хонага киришин- гиз керак бўлади. Давлат интерактив хизматидан фойдаланиш учун одатдагидек ташкилотнинг офисига эмас, балки виртуал офисига,
виртуал бўлими ва виртуал хоналарига кириш зарур бўлади. Лекин бунда офисдан – бўлимга, бўлимдан – хонага кириш учун деярли вақт сарфламайсиз. Қириш учун навбатда турмайсиз. Агар зарур хонани топишда қийналсангиз, корхона қабулхонаси ходимига мурожаат қилиш мумкин. у Сизни зарур манзилга зудлик билан етказади.
Келинг, Вазирликлар интерактив хизматлари билан тани- шайлик. Бунинг учун унга кириш етарли, натижада экранда қуйидаги рўйхат ҳосил бўлади:
Ҳар бир вазирлик давлат реестрида қайд қилинган интерак- тив хизматларини кўрсатади. Вазирлик ўз соҳаси доирасида қайд этилган реестр бўйича давлат интерактив хизматлари- ни кўрсатади. улар билан танишиш учун Вазирлик майдонига кириш етарли бўлади. натижада экранда хизматлар рўйхати тақдим этилади.
Тадбиркорларга оид давлат хизматлари тавсифи 5.6. параграфда келтирилади.
Ягона портал фойдаланувчилар учун янги давлат интерактив хизматларини яратиш бўйича таклифларни киритиш имкония- тига ҳам эгадир. Бунинг учун Барча хизматлар бўлимида Хиз- матни таклиф этиш майдонидан фойдаланиш зарур. натижа- да экранда таклиф киритиш учун қуйидаги шакл ҳосил бўлади.
унда зарур майдонларни киритиб ёки белгилаб, таклифни юбо- риш зарур. Таклиф бўйича жавоблар ўрнатилган тартибда олув- чи томонидан юборилади.
Ягона порталга боғланган ташкилотлар бўйича маълумот қуйидаги шаклда тасвирланган:
Шаклдаги маълумотлар асосида Ягона портал фойдаланувчи- лари барча давлат ташкилотларига мурожаат қилиш имконига эга эканлигини кўриш мумкин. Шунинг учун портал фойдала- нувчилари сони ўсиши табиийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |