Жуфт-жуфт бўлиб бажарилади. Иккита қатнашчи бир-бирига яқинлаши
ва дўстлар, душмашлар,
ака-укалар, сингиллар, дугоналар, севишганлар,
синфдошлар, бошлиқ ва унинг қўлида
ишловчи орасидаги эмоционал
(хиссий) учрашувни (овоз, мимика ва харакатлар билан биргаликда)
тасвирлаб берадилар.
Вазиятни инсценировка қилиш.
1.
Иккита қатнашчи аудиторияда доскани латта билан артишяпти.
Албатта, улар артишни имитация қилишяпти. Уларни юзи аудиторияга
қаратилган, шу боис уларни ҳолатини қузатиш мумкин. Сигнал
билан
улар латтани бошқаларга беришади. Уларнинг ҳолати ва
ишга
муносабатига қайтадан баҳо берилади. Ўйин тугагач олинган
таассуротлар билан алмашинилади.
2.
Аудитория олдида бир неча стул қўйилади. Ўқувчилардан бири
бир стулдан иккинчисига ўтириб, пластика ва мимика ёрдамида
қуйидагини ифода этади: “яхши стул экан, лекин бошқасида ўтириб
кўраман. Бу стул олдингисидан яхшироқ… Бундан бошқасиғчи? О!
Буниси энг яхши экан! ”. Хар бир ўқувчи ўзи билан ўзи
шундай
пантомимик сухбат ўтказади.
МЕВАЛАР ЙИҒИШ.
Ўқувчиларга қуйидаги қўллама берилади: “Мева боғидасизлар деб
фараз қилинг. Олма ва нокларни узиб саватингизга солинг. Қўлингиздаги
тўғри таранглашишни қидиринг. Ички нигоҳингиз билан хар бир узаётган
олмангизни кўришга харакат қилинг. Иккити бир хили мавжуд эмас.
Шунинг учун хар бир мева учун алоҳида кучланиш керак. Қандай
олмани узяпсиз? Ингичка шохдами ёки йўғон шохдами? Каттами ёки
кичикми? Олмани тишлашингизни фараз қилинг. Агар ширин бўлса
ўртоғингиз билан бўлишинг ”.
Машқни бажариш пайтида қатнашчилар бадандаги кучланиш ва
парнёрларни ўзаро таьсирини кузатиши мухим..
РЕЛАКСАЦИОН МАШҚЛАР.
Стулда ўтириб бир вақтнинг ўзида ҳамма мускуллани
таранглаштиринг, бу таранглашишни 10 сония ичида сақланг.
Бу вақтда қўлингиздан келганча қаттиқ кучланинг. Сўнг
таранглашишни асталик билан кўйиб юбориб, баданингиз
стулда бўшашишини кутинг. Бўшашиш қандай ҳислар билан
бирга ўтаётганини, нафас олиш қанчалик секин ва чуқур амалга
ошаётганини, кучланишдан озод бўлиш қандай кечаётганини
кузатинг. Энди стулда ўтиришни давом эттирган холда
бўшашиш ҳолатини чуқурлаштиришга харакат қилинг,
тананингизни хар бир қисмини хаёлан кузатиб, унга қўпроқ
бўшашишига йўл қўйинг.
СТРЕССГА ҚАРШИ МАШҚЛАР.
Стрессга қарши курашишни асосий шартлари муаммога адекват
муносабатда бўлиш,
ижобий
фикрлаш
ва ички мувозанатдир. Қуйида
ушбу йўналишларда кўникмалар хосил қилиш машқлари берилган.
“Ички нур” машқи.
Қулай курсига ўтириб, кўзингизни юминг. Бошингизни тепа қисмида
ёрқин нур пайдо бўлди, у аста-секин тепадан пастга харакат қилиб илиқ,
текис ва бўшаштирувчи ёруғлик билан юз, бўйин ва елкаларингизни
ёритяпти деб фараз қилинг. Нурнинг харакати билан қош ва лаблардаги
буришишлар (ажинлар) текисланади, юз мускуллари бўшашишади, энса
кисмидаги таранглашув йўқолади, елкалар кучланишдан озод қилинади.
Ички нур сизнинг янги ташқи кўринишингизни-
хотиржам, ўзига
ишонган ҳамда ўзи ва ўз ҳаёти билан мамнун инсон кўринишини
шакллантиради. Машқни : “Мен янги одам бўлдим! Мен ёш ва
соғломман! Хотиржам ва дадилман! ” сўзлари билан тугатинг.
“ Ёмонроқ бўлиши мумкин эди” машқи.
Тоза қоғоз олиб ўзингиз учун кичик иншо ёзинг. Сизнингча ечими
йўқ муаммоингизни кисқача таьрифланг. Сўнг бу муаммоли вазиятнинг
кейинги ривожининг сиз учун энг қўрқинчли ва муқаррар бўлган
оқибатларини қўз олдига келтиринг. Бу оқибатларни ўзингиз учун ёзиб
олинг. Хозир қандайсиз? Ўқияпсиз. Муваффақиятли. Сиз ўзингизни яхши
ҳис қиляпсиз. Дарҳақиқат, ҳаммаси шунчалик қўрқинчли эмас экан.
Энди муаммоингизга сиқилган пайтда доимо бунданда ёмонроқ
оқибатлар бўлиши мумкинлигини эсланг. Сўнг реал ҳаётингизга қайтиб,
муаммога оптимизм ва қувонч нуқтаи назаридан қаранг.
ЎҚУВЧИЛАР ХУЛҚ-АТВОРИНИ
ПСИХОЛОГИК
КОРРЕКЦИЯСИ
Do'stlaringiz bilan baham: