13-мавзу. ҲУҚУҚий муносабатлар ўқув машғулотининг натижасида



Download 23,16 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi23,16 Kb.
#70434
1   2   3   4   5
Bog'liq
13-мавзу Хукукий муносабатлар

Ҳуқуқ лаёқати – шахснинг қонунда назарда тутилган субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларга эга бўлиш лаёқати. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва вафот этиши билан тугайди. Юридик шахсларда эса ҳуқуқ лаёқати унинг Низоми тасдиқланган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Муомала лаёқати – фуқаро ёки юридик шахснинг ўз ҳаракатлари билан ҳуқуққа эга бўлиш ва ўзи учун мажбуриятлар яратиш қобилияти.
Муомала лаёқати бу шахснинг ўз ҳатти-ҳаракати орқали ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишининг қонунда белгиланган (тан олинган) имконияти. Муомала лаёқати фақат суд томонидан чекланиши мумкин. Фуқаронинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш (муомала лаёқати) у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга тўлгач, тўла ҳажмда вужудга келади.
Субъектив ҳуқуқ – бу субъектнинг содир этиши мумкин бўлган хатти-ҳаракати тури ва ўлчови.
Субъектив юридик мажбурият – субъектнинг содир этиши лозим бўлган хатти-ҳаракати тури ва ўлчови.
Юридик фактларҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи ҳолатлар. Оқибатларининг хусусиятига кўра, ҳуқуқни вужудга келтирувчи, ҳуқуққа барҳам берувчи ва ҳуқуқни ўзгартирувчи фактлар фарқланади. Ирода белгисига кўра, юридик фактлар икки гуруҳга - ҳодисалар ва ҳаракатларга (ҳаракатсизликларга) бўлинади. Ҳуқуқ субъектларининг хоҳиш-иродасидан қатъи назар юз берадиган вазиятлар ҳодиса ҳисобланади. Масалан, табиий офатлар-ёнғинлар, сув тошиши, ер қимирлаши ва ҳ.к. Ушбу табиий офатлар натижасида, одамлар ҳалок бўлиши мумкин, уларнинг мол-мулкига зиён етади, бинобарин, зарарни қоплаш, мол -мулкни мерос қолдириш, суғурта пули тўлаш ва ҳоказолар билан боғлиқ тегишли ҳукуқий муносабатлар юзага келади. Ушбу ҳодисалар ўз ҳолича юридик аҳамиятга молик эмас ва ўз-ўзидан ҳеч қандай ҳолатларни вужудга келтирмайди, аммо бунга сабаб бўлиб хизмат қилади. Ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) – кишилар хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлган, уларнинг ўзи содир қиладиган ёки қилишдан тийиладиган фактлардир. Ҳаракатлар, ўз навбатида, қонуний (ишга ёки олий ўқув юртига ўқишга кириш, никоҳни рўйхатдан ўтказиш) ва ноқонуний (ҳуқуқбузарликларнинг барча турлари) бўлади.

Download 23,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish