13-мавзу. ҲУҚУҚий муносабатлар ўқув машғулотининг натижасида



Download 23,16 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi23,16 Kb.
#70434
  1   2   3   4   5
Bog'liq
13-мавзу Хукукий муносабатлар


13-МАВЗУ. ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР


Ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳуқуқий муносабатлар: тушунчаси, белгилари ва турлари, ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиш асослари, ҳуқуқий муносабатлар таркиби: субъект, объект, субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар ҳамда юридик факт: тушунчаси ва турлари, ҳуқуқдаги презумпциялар ва фикциялар тўғрисида тушунчалар шаклланади.



  • Ҳуқуқий муносабат тушунчасини унинг белгиларидан келиб чиқиб тушунтиринг



Ҳуқуқий муносабатлар - шахслар ўртасидаги юридик алоқа бўлиб, бу уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларида ифодаланади. Ўзаро ҳуқуқ ва бурчларсиз ҳуқуқий муносабат вужудга келмайди. Ҳуқуқий муносабатлар бу ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган бир қисми бўлиб, уларнинг субъектлари субъектив ҳуқуқ ва субъектив юридик мажбуриятларга эга бўладилар.
Ҳуқуқий муносабатларнинг белгилари:

  • ижтимоий субъектлар ўртасидагина юзага келадиган муайян алоқалар;

  • ҳуқуқ нормалари асосида юзага келади;

  • иродавий ҳарактерга эга (чунки муносабат юзага келиши учун камида битта томоннинг истаги талаб қилинади);

  • давлат томонидан қўриқланади ва таъминланади;

  • муайян предмет ёки ашёга нисбатан юзага келади ва шу асосда субъектлар ўзларига тегишли субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларни амалга оширадилар.

Ҳуқуқий муносабатларни қуйидаги мезонлар бўйича таснифлаш мумкин:

  1. ҳуқуқ тармоқларига кўра: конституциявий, маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий, жиноят-ҳуқуқий, меҳнатга оид, оилавий ва бошқалар;

  2. мазмунига кўра: умумий тартибга солувчи, нисбий, қўриқловчи;

  3. тарафларнинг аниқлик даражасига кўра: мутлоқ, регулятив;

  4. мажбуриятлар характерига кўра: суст типдаги, фаол типдаги;

  5. субъектларига кўра: умумий, муайян (конкрет);

  6. таъсир этиш мақсадига кўра: статик, динамик;

  7. генетик ва функционал алоқаларга кўра: моддий ва процессуал.

Ҳуқуқий муносабатлар юзага келиши учун моддий асослар (томонларнинг хоҳиш-истаги, манфаати) ва юридик асослар (мазкур ижтимоий муносабатни тартибга соладиган тегишли ҳуқуқ нормасининг мавжудлиги; томонларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлишлиги; юридик фактнинг мавжудлиги) бўлиши лозим.


Савол: Ҳуқуқий муносабат – ҳуқуқ нормаларининг инсонлар хулқ-атворига таъсири натижасида вужудга келадиган муносабат сифатида унинг ўзига хос томонларини муҳокама қилинг.
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish