Ер кучкилари (сурилма) ва сурилмага карши куриладиган актив ва пассив чора-тадбирлар.
Кўчкилар ва ўпирилишлар асосан кучли ёмғир ёғиши, қорнинг шиддат билан эриши, зилзила, ерга ишлов беришдаги агротехник хатоликлар ва бошқа омиллар натижасида тоғнинг ўстки тупроқ қатламининг пастликка томон сирпаниши натижасида юзага келиб, аҳоли яшаш жойлари, алоқа тармоқлари ва тўғонларни жиддий шикастлайди.
Тог жинслари катламини кия сатх буйлаб уз огирлиги, гидродинамик, гидростатик, сейсмик кучлар таъсирида сурилишига ер сурилиши дейилади. Ер сурилишининг вужудга келиш конуниятларини, уларнинг динамикасини урганиш катта ахамиятга эга. Бу – курилиш ишларини олиб бориш шароитини аниклашда, халк хужалиги иншоотларини ва инсон хаётини саклашда мухим омил хисобланади. Ер сурилиши окибатида халк хужалиги катта зарар куради, баъзи йирик иншооотлар, йуллар бир неча юз метрга суриб ташланади, катта-катта экин майдонлари фойдаланишга бутунлай яроксиз булиб колади, бутун-бутун кишлоклар, шахарлар вайрон булади, минглаб кишилар бошпанасиз колади, халокатга учрайди.
Е р сурилиши – тог жинсининг сурилиш тезлиги хамда сурилувчи тог жинсини микёс даражасига кура турли хилда булиши мумкин. Жумладан, тог жинслари сурилиш тезлигининг секин, уртача ва кучли хиллари булиб, биринчисида сурилиш бир неча сантиметрга, уртача сурилишда эса бир неча метрга, кучли булганда эса тог жинслари соатига бир неча километрга сурилади. Айни кучли ер сурилиш халокатли булиб, куплаб одамларнинг улими кузатилади. Ер сурилишида сурилувчи тог жинсининг массаси бир неча миллион, баъзан миллиард куб метрга етади.
Америка мутахассиси Ф.Женснинг маълумотига кура, АКШда тог жинслари сурилишлари ва чукиш ходисаси натижасида 1925-1971 йиллар мобайнида 75 млрд. доллар зарар курилган, бу эса йилига 1,63 млрд. доллар маблагни йукотиш демакдир.
Марказий Осиё Республикалари худудларида хам хозирги кунгача купдан-куп ер сурилишлари кузатилган. Жумладан, 1911 йил 18 феврал куни Помирнинг Музкул тог тизмасида 9 баллик силкиниш натижасида Усой ер сурилиш одир булган. Бу ер силкиниши таъсирида 2,5 км3 говак тог жинси Мургоб дарёсига сурилиб тушган. Бунда сурилиш 2,5 км масофани босиб утиб дарё узанини тусиб куйган. Ер сурилиши булган жойга калинлиги 450-500м, узунлаги 2 км, кенглиги 1 км кумтош, охактош, гипс ва бошка тог жинсларидан иборат масса сурилган. Талофат натижасида Усой кишлоги ер сурилмаси остида колиб, 54 киши нобуд булган. Ер сурилиш натижасида дарё узани тусилиб, баландлиги 703-788 м, эни 4,3-5,3 км булган табиий тугон вужудга келди. Хозирги пайтда бу ерда дунёга машхур Сорез кули мавжуд ва йигилган сув микдори тахминан Норак сув омбори суви хажмига тугри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |