13-Мавзу: Табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар, уларнинг таснифи ва тавсифи. Аҳоли ва ҳудудни табиий фвлардан муҳофаза қилиш



Download 2,63 Mb.
bet6/23
Sana03.07.2022
Hajmi2,63 Mb.
#737499
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
4-mavzu (3)

Вулкон зилзилалари – вулкон жараёни, яъни ер остидаги магмани вулкон канали оркали ер юзасига чикиши билан боглик булган ер силкинишига вулконли ер силкиниши дейилади. Бундай ер силкиниши вулканнинг фаоллашиши билан боглик булганлиги сабабли аксарият куп холларда улар аник башорат килиниди. Шунинг учун унинг келтирадиган талофати деярли кучли булмайди.
Агдарилиш, упирилиш зилзилалари. Коя сатхларида тог жинсларининг катта булакларини агдарилиши ёки тогларнинг упирилиши натижасида юзага келувчи ер силкинишининг таркалиш зилзилалари дейилади. Бу ер силкинишининг таркалиш майдони кичик, куп холларда талофатсиз булади.
Тектоник зилзилалар – ер силкиниши турлари ичида катта майдонга таркаладиган ва энг куп талофат келтирадигани тектоник ер силкинишидир. Бундай ер силкинишлар хакида гап кетганда литосфера урамларида буладиганхаракат (тектоник кучлар) тушунилади.
Техноген зилзилалар – инсоннинг мухандислик фаолияти билан боглик булган ер силкинишлар асосан охирги йилларда хисобга олинмокда. Бундай ер силкинишлар йирик сув омборлари вужудга келган худудларда, газ, нефть махсулотларининг ер остидан суриб олиш жараёни амалга оширилган майдонларда юз беради.
Инсон узининг мухандислик фаолияти билан ер ости компонентларига муайян таъсир этиши, у ёки бу даражада узгартириши ер силкинишининг вужудга келишига сабаб булмокда.
Дарё водийларига тугонларнинг курилиши натижасида майдони бир неча минг км2, хажми бир неча юз км3дан катта булган (масалан, Чорвок сув омборининг умумий хажми 2,1 млрд м3, сув сатхи майдони 3640га тенг) сув омборлари вужудга келмокда.
Ер каърида 4000-5000м чукурликда ётган газ, нефть ер сатхига суриб чикарилмокда, ер остида узок даврлар мобайнида ётган кумир ана шу ер каърида ёндирилиб газга айлантириб олинмокда. Вактинча саклаш максадида баъзан ер ости горларига, хандакларига ва тог жинслари говакларига газ, невть махсулотлари юкори босим билан киритилмокда, жуда катта микдордаги минерал сувлар чикариб олинмокда.
Ер каърининг одамлар таъсир этиш жойларида йигилаётган энергия микдорининг у ёки бу даражада ошиши ёки камайиши окибатида содир булган ер силкинишлари Хиндистон, АКШ, Узбекистонда кузатилганлиги фандан маълум. Жумладан, Чорвок сув омбори курилиб булингандан кейин бу худудда бир неча марта ер силкинишлари булиб утган. Текширишларнинг курсатишича, бу ер силкинишлари узларининг тайёрланиш, содир булиш механизмлари билан Чорвок сув смборига йигилган сувнинг микдори 2,1 млрд. м3 дан ортик сув билан тулатилиши жараёнида, омбор тубида ётувчи тог жинсларининг сикилиши ва таранглашиши окибатида юз берадиган микро синиклар, дарз кетишлар сабаб булган. Республикамизнинг гарбий худудида 1976, 1984 йилларда юз берган 8-10 балли Газлидаги ер силкинишларини баъзи олимлар ана шу худуддаги мавжуд газ конлари ва улардан газни суриб олиш жараёни билан боглашади.
Мантиядаги катта босим ёки портлашлар туфайли зилзила учоги вужудга келади, натижада катта кучланишлар пайдо булади, буз навбатида ернинг устки катламини тебранишига олиб келади.
Гипоцентрдан хамма тарафга, кайтар сейсмик тулкинлар таркалади, улар асосан узунасига ва кундаланг турларга булинади.
Ер юзасидан узунасига таркалаётган (вертикал тарзда) тулкинлар уз йуналиши буйича навбатма-навбат ер пустлогини сикиб, ер юзасига чикканда товуш чикаради. Бу эса, ер силкиниши олдидан чикарадиган товушнинг узгинасидир.
Кундаланг тулкинлар (горизонтал) ер юзасига чикиб, зилзила тулкинларини вужудга келтиради ва эпицентрдан барча тарафга таркалади.
Ер силкиниш ходисасини вужудга келтирувчи энергиянинг йигилиши, сарфланиш даражаси силкиниш худудларидан суриб олинган газнинг микдори, ер каъри тог жинси катламларига тушаётган табиий босимнинг мутаносиблигини маълум даражада бузилганлигини окибати зилзиланинг содир булиш вактини тезлаштиради.
Зилзилага олдиндан тайёргарлик куриш.

  • обеъектларнинг зилзилага бардошлигини ошириш

  • ихчам ва синчли кичик хажмдаги мустахкам бинолар куриш

  • мустахкам пойдевор ва пишик устунларни куриш

  • зилзилага кам бардошли иншоатларни пулат ва темир-бетон тусинлар билан кушимча равишда мустахкамлаш.

Инженерлик тармокларининг зилзилага бардошлигини ошириш.

  • кабел ва ер ости кувурларини тугри утказиш

  • ер ости кудукларидаги бошкаришни ва автомат тарзда учириш-ёкиш курилмаларини ишончли равшда урганиш.

  • Кувур симлари бирлашган нукталарнинг хавфсизлигини ва бошкалар.

  • Жавон ва осма токчаларни пол хамда деворларга мустахкам бириктиринг.

  • Мебель ва токчалардаги огир ашёларни пастга жойлаштиринг

  • Болаларни, катталар булмаган холатларда, кучли силкишлар руй берганда хавфсизрок жойларга яширишга ургатинг

  • Хонадонда ер кимирлашига оид машклар утказинг

  • Уйни ёки иш жойини ташлаб чикишдан аввал газ ва электр токини, печдаги оловни учиринг.

  • Узингиз билан зарур хужжат ва ашёларни, озик-овкат хамда дори-дармонни олинг.

Уйдаги газ, сув, электр тармокларини хавфсизлантирадиган жойларни (учириш) билишлари, уй тиббий халтаси, унда биринчи ёрдам учун зарур булган дори-дармонлар, нохуш вазият юзага келганда биринчи хизмат курсатиш ташкилотларининг телефон ракамлари, мактаб ёшидаги болаларга зилзила вактида кандай харакат килишлари тартибларини уктириш, иш жойларида хавфсизлик коидаларига риоя килиш ва бошка курсатмалардан хар бир киши бохабар булиш шарт.
Бунинг учун мавжуд имкониятлардан тулик фойдаланиш зарур. Айникса, махалла-гузарларда, ишхона-мактабларда, радио-телевиденияда оммабоп шаклда сухбатлар ташкиллаштиришса, киска метражли фильмлар, фожеалар акс эттирилган лавхалар бериб борилса максадга мувофик булади.
Зилзила вактида килинадиган ишлар. Зилзила содир булганда асбоб-ускуналарнинг шикастланиши вайрон булишидан саклаб колиш:

  • алохида машина, станок ва аппатарларни асосий бинодан ташкарида айвонларда саклаш, уларнинг атрофига химоя кобиклари ва камералар, соябон ва зарб кайтаргич курилмалар ва бошка воситалар булишини такозо этади.

  • Зилзила пайтида киши уз харакатларини пухта уйлаб, унга илгаридан тайёргарлик курса, одамлар халок булиши ва шикастланиш хавфи камаяди.

  • Агар сиз бинони ташлаб чикадиган булсангиз 15-20 сония вакт кетадиган йулдан харакатланишни олдиндан белгилаб олинг.

  • пайдо булган гувиллашлар, деворларнинг ёрилиши, йикилаётган ашёларнинг овозидан куркмаслик

  • уз безовта хатти-харакатингиз билан атрофдаги одамларни вахимага солмаслик керак

  • ишлаб чикаришда ёки унинг алохида булимларида (линия, цех, агрегат, печ ва бошкалар) авариясиз холатни яратиш буйича тадбирлар ишлаб чикилиши керак. Бу-ушбу объектларда зилзила окибатида етказиладиганзарарни камайтиришга хизмат килади.

Хонада:

  • зилзила руй берганда уйнинг (ички эшик бусагасида, устунлар тагида, хона бурчакларида, дераза балкондан узокрокдаги тусиклар остида) хавфсиз жойларда жон саклаш мумкин.

Кучада:

  • очик майдонга югуриб утишга харакат килиш. Алохида холларда бир каватли уйлар ва куп каватли уйларнинг биринчи каватини тарк этиш мумкин.

  • Мактаб укувчилари парта остига яширинишлари, юз ва бошларини химоя этиб, ойна тамондан угирилиб олишлари лозим.

  • Зилзила содир булганда гуё биз турган замин худди «бешик» каби тебрангандек булади. Тебраниш бир неча минут, кучли зилзила булса, бир неча дакика давом этиши мумкин. Тебранишдан сиз куркиб кетасиз, аммо кутиб туришдан бошка чорангиз йук. Сиз осойишта ва акл-заковат билан иш курсангиз, шикастланмаслик даражангизни анча юкори кутарган буласиз. Айникса, бу осойишталик оркали атрофингиздагиларга ижобий таъсир курсатасиз ва улар хам сиз каби саросимага бериламасликларига замин тайёрлайсиз.

  • Сейсмик бардоши кам булган, гиштли ва хавфли биноларда булсангиз, албатта зудлик билан ташкарига чикинг. Бунда электр тармоклари, буюмлар харакатидан огох булинг.

  • Очик жойда булсангиз биноларга, электр тармокларига якин турманг.

  • Транспортда булсангиз очик жойда тухтатинг, тебраниш утиб кетгунча кутинг.

Зилзиладан сунг килинадиган ишлар

  • зилзила натижасида рухий шикаст топган болаларни ва бошка барча одамларни тинчлантиришга харакат килиш

  • миш-мишлар таркатишга йул куйманг

  • табиий офат окибатларини тугатиш буйича тузилган штаб ва махаллий бошкармаларнинг курсатмаларига катиий риоя килиш.

  • кайта ер силкинишларига доим тайёр туриш, зилзиладан кейинги бир неча соат хавфли хисобланади. Шу боисдан икки-уч соат безарурат бино ичига кирманг.


Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish