13-мавзу. Мультимедиа воситалари
Режа:
1. Мультимедианинг техник ва дастурий воситалари.
2. Таълим жараёнида мулътимедиа технологияларидан фойдаланиш.
Таянч иборалар:
Мультимедиа, мултимедиa технологиялари, визуал
эффектлар, аудио, видео, интерфаол, кўпмуҳитлик, виртуал борлиқ.
1. Мультимедианинг техник ва дастурий воситалари.
Мультимедиа воситалари-
бу аппарат ва дастурлар тўплами бўлиб, у
инсонга ўзи учун табиий бўлган турли-туман муҳитларни: товуш, видео,
графика, матнлар, анимация ва бошқаларни ишлатган ҳолда компьютер билан
мулоқот қилиш имконини беради.
1-расм. Мультимедианинг
аппарат-дастурий воситалари
Мультимедиа воситалари
– бу
фойдаланувчи овоз, видео, тасвир,
матн, анимация ёрдамида мулоқотда бўладиган
аппарат ва дастурий
воситаларнинг йиғиндиси.
Мультимедиа қурилмалари
- бу мультимедиали маълумотларни қайта
ишлаш,
яъни матн, овоз, тасвир ва видеоахборотлар
билан ишлайдиган
аппарат воситалари бўлиб уларга қуйидагилар киради:
Маълумотни ёзиб олиш қурилмалари;
Маълумотни чиқариш қурилмаси;
Расм 2. Мультимедианинг аппарат воситалари.
Мультимедиа
элементлари
дастурий
воситалар
ердамида
бирлаштирилади. Бу дастурий воситалар
мультимедиа элементларининг
алохида куриниши учун амалга оширилади.
Тасвирларни яратувчи ва улар билан ишловчи воситалар