13-Мавзу: Мавзу: Коррексион фаолиятни ташкил этиш босқичлари Режа: Корретсион фаолиятнинг тайёрлов босқичи



Download 121 Kb.
bet4/6
Sana11.06.2022
Hajmi121 Kb.
#654304
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13-Маъруза. Коррексион фаолиятни ташкил этиш

Ижтимоий меъёрдан оғишганлик ижтимоий меъёрлар” тушунчаси билан боғлиқ. Ижтимоий меъёрлар – бу жамиятнинг у ёки бу даврида, босқичида махсус ўрнатилган хулқ-атворга оид қоидалар, ҳатти-ҳаракат намуналари ёки йўл қўйилиши мумкин бўлган (рухсат этиладиган ёки мажбурий) қоидалардир.
Умумий қабул қилинган хулқ-атворга оид қоидалар ўз тарихий ривожланиш йўлига эга. Улар қадимги даврлардан маълумдир. Жамият доимо ўзини сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Шу мақсадда инсонлар ўрясидаги ўзаро муносабатларда турли ижтимоий чекланишлар: мифлар, табу(маън қилиш), анъаналар, диний догмалар (ақидалар) киритилган.
Инсоният жамияти доимо мураккаблашиб ва такомиллашиб броган. Вақт ўтиши билан янада мустаҳкамроқ хуқуқий ахлоқий меъёрлар вужудга келиб, инсонлар хулқ-атворига бўлган муносабатда у ёки бу жамиятда қабул қилинган ахлоқ ва ҳуқуқий меъёрдан оғиш ҳолатлари шаклланишига ақрши меъёрлар юзага келди. Ижтимоий меъёрлар иккита катта гуруҳга бўлинади:
1. Универсал меъёрлар; жамиятда ҳар бир инсонга тааллуқли меъёрлар.
2. Хусусий меъёрлар; инсонларни алоҳида белгиланган касбий фаолиятлари соҳалари ёки инсонлар ҳаётий фаолиятлари (масалан, шифокор, педагог, ака, дўст ва бошқа)га тааллуқли меъёрлар.
Ижтимоий меъёрларга риоя қилиш инсоннинг эҳтиёжи ва одатларига айланиши зарур. Агар бола ижтимоий меъёрлар ва жамият қадриятларини ўзлаштирмаган бўлса уни хулқий оғишган бола деб атайдилар.
Хулқий оғишган болалар муаммоси сосиология, психология, ва педагогикага оид адабиётларда асосан ишлаб чиқилган.
Хулқий оғишганликнинг турларига болалар алкоголизми, токсикономия, гиёҳвандлик, бузуқлик, қаровсизлик, назоратсизлик,дайдилик, жиноятчилик, хуқуқбузарлик ва бошқалар киради.
Илмий педагогик адабиётларда бу тоифадаги болаларни турлича атамалар билан берадилар: “тарбияси оғир”, “оғир хулқли”, “девиант бола”, “хулқи оғишган”, “асосиал хулқли бола”. Ижтимоий ривожланишда хулқий оғишган болалар орасига яна шундай тоифадагилар: Ота-она қарамоғисиз қолган болалар ҳам киради. Бундай болалар-етимлар ва “ижтимоий етимлар”дир. Улар Биологик ота-оналари бўла туриб, турли вазият сабабли бирга яшмайдилар. “Ижтимоий майдондан четлатилган” болаларни жамиятга қайтариш учун уларга ёрдам бериш зарур. Шу сабабли ижтимоий педагогнинг бундай болалар билан олиб борадиган ишлари, бир томондан, хулқий оғишганликнинг олдини олиш профилактика ишлари, жамиятда қабул қилинган меъёр ва қоидаларнинг бузилиш ҳолатларида огоҳлантириш, бошқа томондан, хулқи оғишган болалрни реабилитасия қилиш ишларини бажариш лозим.
Ўсмирлик ёшида девиасия (меъёрдан оғиш) ҳолатлари. Девиасия типлари
Ўсмирлик даврини ўтиш босқичи деб атайдилар. Болалр ёш кўрсаткичлари даврида ўтиш босқичи энг қийин мураккаб даврдир. Бу даврни яна шу сабабли ҳам ўтиш даври деб ҳисоблайдиларки, бу ўсиш босқичида инсон болаликдан катталик даврига, бола характеридан, етук инсон бўлиб шаклланадиган бир, ўзига хос жараёнлар даврига ўтилади.
Ўсмирлик ёшида ўсмирнинг яҳлит ҳаёти ва фаолияти жиддий ўзгаради ва унинг психикаси қайта шаклланишига олиб келади, ўз тенгдошалри билан ўзаро фаолиятда, муносабатларнинг янги шакллари вужудга келади. Ўсмирнинг жамиятдаги вазияти, ҳолати алмашиди унга катталардан ёқорироқ талаблар қўя бошлайдилар. Бу ёш даврида жинсий йтилиш фаолашади бироқ ижтимоий шакиланиш орқада қолади. Бу эса жинсий тарбияда ижтимоий-псиҳологик муомоларни вужудга келтиради. Ўсмирлик ёшида болани ўз –ўзини англашга иҳтиёж пайдо бўлади. Мен кимман!саволига жавоб бериш уни тез-тез безовта қилади. Уни ўз –ўзига қизиқиш пайдо бўлади. У ёки бу фактларга унда шаҳший қараш, мулаҳаза ёритиш, ўз баҳосини бериш каби ҳусусиятлар шакиланади. Вақтинчалик оила ва мактабдан псиҳологик узоқланиш ҳолатлари бўлиб туради.Ўсмир шаҳснинг шакиланишида тенгдошларнинг тасири кучайгандак бўлади. Кўпинча ўсмир ҳақиқий расмий жамоа ва норасмий гуруҳ билан мулоқот қилишнинг қай бири афзал эканлиги тўғрисидаги танлов олдида туради. Ўсмир ўзининг эркин сезадиган, уни ҳурмат қилаладиган инсонлар бўлган бу муҳитни кўпроқ яхши кўради.
Ўсмирларда девиант хулқ-атвор сабаблари.Инсон тараққиёти кўпгина омиллар ўзаро таъсири билан асосланади: ирсий авлоддан-авлодга ўтувчи, муҳит, тарбия, инсоннинг шахсий амалий фаолияти кабиларга боғлиқ. Вояга этмаганларнинг девиант хулқ-атворини асословчи асосий омилларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
1. Биологик омил. Бола организмининг ноқулай физиологик ёки анотомик хусусиятлари мавжуд бўлиб, уни ижтимоий мослашувини қийинлаштиради. Буларга: - генетиc, авлоддан ўтувчи хусусиятлар. Уларга қалий ривожланишнинг бузилиши, эшитиш ва кўришда нуқсонли бўлганлар, асаб системасининг бузилиши кабилар киради. Бундай болалар ҳали она қорнидаёқ нотўғри қўйиш, онанинг касалланиши (жисмоний ва психик жароҳатлар, сурункали юқумли касалликлар билан оғриши, бош суяги-мия психик жароҳатлари, таносил касалликлари); ирсий касалликларнинг таъсири, айниқса, ирсийлик, алкоголизм таъсирида бўладилар;
-инсон организмига таъсир этувчи психолого-физиологик оғир ташвишлар, жанжалли вазиятлар, атроф-муҳитнинг кимёвий таркиби, энергиянинг янги турлари, самотик аллергик касалликлар турларига олиб келишига сабаб бўлади.
- физиологик, ўз таркибига нутқдаги нуқсонли, ташқи қиёфадаги нуқсонлар, конститусион-самотик нуқсонлар сабабли атрофдагилар билан муносабатда юзага келтиради ва шахслараро муносабатда боланинг ўз тенгдошалри, жамоа ўртасида чеккага чиқиш тортилишга олиб келади.
2. Психик омил. Бола психопотологиясида ёки аксентуасиясида[3] (ҳаддан ташқари зўриқиш) характернинг алоҳида хусусияти билан ифодаланади. Бу хулқий оғишганлик бола асаб руҳий касалликлар, психопатия, невростения билан хасталанганлиги орқали вужудга келади.
Аксентукрлашган характер хусусиятига эга бўлган болалар турли психологик таъсирларга ўта сезгир, психик меъёрнинг энг четки тури бўлиб, тиббий- ижтимоий реабилитасияга мухтож ва тарбия характеридаги чора-тадбирларнин тадбирларнинг кўрилиши талаб этадиган болалардир.

Download 121 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish