13-мавзу: хиссиёт ва ирода



Download 126 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi126 Kb.
#125192
  1   2
Bog'liq
hissiyot va iroda

ХИССИЁТ ВА ИРОДА

  • Режа:
  • 1. Ҳис-туйғу ҳақида тушунча.
  • 2. Ҳис-туйғуларнинг физиологик асоси
  • 3. Ҳис-туйғуларнинг бошдан кечириш шакллари
  • 4. Ирода тушунчаси ва шахс мотивациясида ироданинг аҳамияти.
  • 5. Ирода жараёнига олимларнинг назарий қарашлари
  • 6. Шахснинг иродавий сифатлари шакллантириш масалалри
  • Тaянч сўз вa ибoрaлaр:
  • Ҳиссиёт. Ҳис-туйғулaрни бoшдaн кeчириш шакллари-эмоция. Aффeкт. Кaйфият. Стрeсс.Aсoсий ҳиссий ҳoлaтлaр: қизиқиш, қувoнч, ҳaйрaтлaниш, изтирoб чeкиш, ғaзaблaниш, нaфрaтлaниш, жиркaниш, қўрқув, уялиш. Эҳтирос. Муҳaббaт. Ирoдa. Ирoдaвий aкт. Ялқoвлик. Қaтъийлик, Ўжaрлик вa унинг xусусиятлaри.

1. Ҳис-туйғулар ҳақида тушунча

  • Ҳuc-туйғулар - кишининг ўз ҳаётида нимал ар юз бераётганига, нималарни билиб олаётганига ёки нима билан машғул бўлаётганига нисбатан ўзича турли хил шаклда билдирадиган ички муносабатидир.
  • Ҳис — туйғуларнинг кечиши субъект алоҳида ҳис этаётган психик ҳолат сифатида гавдаланади. Бунда бирон— бир нарсани идрок этиш ва тушуниб етиш, бирон —бир нарса тўғрисида билиб олиш идрок этилаётган, тушуниб олинаётган, маълум ёки номаълум нарсаларга нисбатан шахсий муносабат билан бирликда рўй беради.
  • Ҳис-туйғулар — воқеликни акс эттиришнинг ўзига хос шаклларидан биридир. Агар билиш жараёнларида нарсалар ва воқеликдаги ҳодисалар акс этса, ҳис —туйғуларда эса субъектнинг ўзига хос эҳтиёжлари билан қўшилиб, ўзи билиб олаётган ва ўзгартираётган нарсаларга ва воқелик ҳодисаларига нисбатан унинг муносабати акс этади.
  • Эмоциялар воқеаларнинг кўнгилдагидек ёки нохуш юз бераётгани, субъектнинг конкрет ва шахслараро муносабатлар тизимидаги ҳолатининг кўп ё оз даражада аниқлиги ҳақида ахборот беради ва бу билан унинг муносабат ва фаолият шароитидаги ҳатти — ҳаракати бошқариб, тўғрилаб туришини таъминлайди.

2. Ҳис-туйғуларнинг физиологик асослари

  • Барча психик жараёнлар каби эмоционал ҳолатлар, ҳис — туйғуларнинг кечиниши ҳам мия фаолиятининг натижаси ҳисобланади.
  • Ҳис — туйғулар кечинишига хос физиологик жараёнлар ҳам мураккаб шартсиз ва шартли рефлекслар билан боғлиқдир.
  • шартли рефлекслар тизими катта ярим шарлар қобиғида туташган ва мустаҳкамланган бўлади, мураккаб шартсиз рефлекслар эса ярим шарларнинг қобиқ ости бўлмалари, мия ўқига тааллуқли қуриш тепаликлари ва нерв қўзғалишини миянинг олий бўлмадаридан вегетатив нерв тизимига етказиб берадиган бошқа марказлар орқали амалга оширилади. Ҳис — туйғуларнинг кечирилиши мия қобиғи ва қобиқ ости марказларининг биргаликдаги фаолияти натижаси ҳисобланади.
  • Катта ярим шарларнинг қобиғи табиий шароитларда қобиқ ости марказларига тормозлантирувчи таъсир кўрсатади ва шу тахлитда ҳис - туйғуларнинг ташқи ифодалари юзага чиқарилмасдан, ичда сақланиб қолади. Агар мия қобиғи ғоят кучли қўзғатувчилар таъсири остида, ортиқча чарчаш ва маст бўлиш оқибатида меъёридан ортиқча қўзғатилган бўлса, бу ҳолда иррадиация натижасида қобиқдан пастдаги марказлар ҳам қайта қўзғалади, оқибатда одатдаги вазминлик йўқолади. Агар тескари индукция юз берган тақдирда ярим шарларнинг қобиқ ости йўлларида ва оралиқ мияда кенг тормозланиш жараёни ёйиладиган бўлса, рўҳан эзилиш, мушаклар ҳаракатида сусайиш ёки қисилиш, юрак — қон томир фаолияти ва нафас олишда заифлашиш ва ҳоказолар кузатилади. Шундай қилиб, ҳис—туйғулар бошдан кечирилаётганда, эмоционал ҳолатларга тушиб қолганда киши ҳаёти ва фаолиятининг турли жиҳатлари жадаллиги ҳам ошиб, ҳам сусайиб туриши кузатилади.

Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish