Токарлик-револьвер станоклари, одатда, вертикал ва горизонтал ўқ атрофида айланувчи каллакли қилиб ишлаб чиқарилади. Вертикал ўқ атрофида айланувчи каллак, одатда, олти қиррали қилиниб, унинг ҳар бир қиррасидаги учига турли кескичлар ўрнатилади. Револьвер каллагини 60° га буриб, бир ёки бир неча кесиш асбоби маълум кетмакетликда иш позициясига ўтказилади. Горизонтал ўқ атроф ида айланувчи каллакли станокларда кўндаланг суппорт бўлмайди. Каллакнинг тешикларига зарур кескичлар ўрнатилади. Каллакларни даврий равишда айлантириб, зарур кескични заготовкага яқинлаштириш ёки секин, узлуксиз равишда айлантириш билан заготовкаларда ариқчалар очиш , кесиб тушириш каби ишларни бажариш мумкин. Вертикал каллакли станокларда яна кўндаланг суппорт бўлиб, у бўйига ва кўндалангига сурила олади (13.4-расм).
13.4-расм. Револьвер станоги каллаклари:
а — вертикал ўқ атрофида айланадиган; б — горизонтал ўқ атрофида
айланадиган
Токарлик яримавтоматларнииг токарлик автоматлардан фарқи шундаки, уларда заготовкани станокка ўрнатиш ва ишланган буюмни ста-
нокдан олиш ишини токарнинг ўзи бажаради.
Токарлик автоматлари иш жараёнини автоматлаштириш нуқтаи
назаридан қараганда револьвер станокларининг янада такомиллаштирилганидир. 13.4-расмда чивиқларни ишлашга мўлжалланган бир шпинделли автоматнинг принципиал схемаси келтирилган. Шпиндель 3 айланма харакатни тасмалит узатма, тақсимлаш вали 5, червякли узатма 9-10 дан олади. Тақсимлаш валига бўйлама суппорт 4 ни силжитувчи барабанли кулачок 6, кўндаланг суппорти 7 ни ҳаракатлантирувчи дискли кулачок 8, чивиқни сиқиш ва бўшатиш механизми 2, чивиқни шпиндель ичига узатиш механизми 1 ни бошқарувчи барабанлар 11 ва 12 бикир қилиб маҳкамланган. Бутун иш цикли тақсимлаш вали 5 нинг бир тўла айланишида бажарилади.
13.5-расм. Парма ва унинг элементлари
Токарлик винтқирқиш станоклари белгиланган ишларни бажаришга утгунча станок, мосламалар ва кескичларни ишга ярокдиги кузатилиб, сўнгра заготовка станокка, тегишли кескич кескич-тутқичга ўрнатилиб, станок зарур режимга ростланади.
Куйида бажариладиган асосий ишлар келтирилган:
1. Марказий тешиклар очиш. Бунинг учун патронга калта қилиб сиқилган заготовка кескич билан текисланиб марказ белгилангач, кетинги тореци бабка пинолига ўрнатилган парма заготовка томон аста сурилади (13.6-расм).
13.6-расм. Пармалаш схемаси
2. Сиртқи цилиндрик юзаларни йўниш. Амалда заготовканинг шакли ва ўлчамларига кўра уни патронга ёки мосламаларга ўрнатиб кескич билан йўнилади.
3. Заготовкадаги тешикни зенкерлаш ёки развёрткалаш. Бу ишларни
бажариш учун заготовка станок патронига, зенкер ёки развёртка кетинги бабканинг пинолига ўриатилади. Кетинги бабка дастасини ўнгга айлантириш билан кесиш асбоби илгариланма сурилиб, айланаётган заготовкада тешик ишланади.
4. Доиравий эксцентрик юзаларни кесиб ишлаш. Бундай ишларни
бажариш учун заготовкани 0-0 ўқли марказ тешигига ўрнатиб, юзалар 1, 2, 3 ва 5 кескич билан ишланади, кейин эса оправка 01- 01 ўкли марказ тешигига ўрнатилиб, цилиндрик юза 4 йўнилади (13.7-расм).
13.7-расм . Доиравий эксцентрик юзаларни ишлашда заготовкани
ўрнатиш схемаси
5. Конуссимон юзаларни ишлаш. Заготовкаларга бу хил ишлов беришида кескични маълум бурчак остида силжитиш билан қиринди йўнилади. Ишланаётган конуснинг ўлчамларига кўра қуйидаги усуллардан фойдаланиш тавсия этилади:
а) кенгтокарлик кескичларида ишлаш . Бу усулдан калта конусларни (ясовчилари 23-30 мм гача) ҳосил қилишда фойдаланилади. Бу кескичларнинг пландаги асосий бурчаги ишланувчи конус бурчагининг ярмига тенг бўлади. Кескич тиғининг узунлиги эса конус ясовчисидан узунроқ бўлади. Конус ҳосил қилиш учун заготовка айланиб турганда
кескич кўндалангига маълум қийматга сурилади;
б) суппортнинг устки кареткасини заготовка ўқига нисбатан маълум
бурчакка буриб конус юзаларни ишлаш . Бу усулдан одатда, патронга ўрнатилган цилиндрик заготовка турли бурчакли калта конус юзаларини ишлашда фойдаланилади. Конус ҳосил қилиш учун устки каретка зарур α бурчакка созлангач, устки каретканинг дастасини ўнгга бураб, кескични олдинга суриш йўли билан маълум қалинликдаги қириндини йўниб, конус юза ишланади (13.8-расм).
13.8-расм . Суппорт устки салазкасини буриш билан конус юзаларини йўниш:
1- устки салазка; 2 - даста
7. Мураккаб шаклли юзаларни ишлаш. Мураккаб шаклли юзаларни
ишлаш учун аввал шу шаклга мос кескичлар тайёрланиб, сўнгра
улар зарур вазиятга ўрнатилгач, заготовкани кўндаланг йўналишга
юргизиб ишлаш мумкин. Одатда, бу мақсад учун махсус кескичлардан
фойдаланилади. Кўпинча, кўплаб мураккаб шаклли юзаларни шаклдор копир ёрдамида кескичларда ишлашда юқорида кўрилган копирлинейка ўрнида шаклдор копир ўрнатилиб ишланади. Универсал токарлик станокларида бундай ишларни самарали бажариш учун интилиш лар натижасида гидравлик нусха кўчириш суппорти яратилди.
8. Резьба қирқиш. Маълумки, резьбалар ташқи, ички ва турли профилли ҳамда қадамли бўлади. Улар плашка ва метчиклар ёрдамида
қўлда қирқилса, махсус кескичлар ёрдамида станокларда қирқилади.
Бунинг учун аввал кескич қирқилувчи резьба профилга мос қилиб
чархланади, сўнгра унинг учи шаблон ёрдамида станок марказлари ўқига тик қилиб ўрнатилади. Кейин эса станок шу резьбани қирқишга созланади. Шуни қайд этиш керакки, кескичнинг заготовка бўйлаб қириндини бир йўниб ўтишида резьбани узил-кесил қирқиб бўлмайди. Шунинг учун сўнгги ўтиш да кескични бошланғич вазиятга қайтариб, у янги ўтишдан аввал йўнилувчи қатлам қалинлигига кўндаланг сурилади.
Маълумки, кутилган қадамли резьба қирқиш учун шпинделнинг тўла бир айланишида кескич заготовка бўйлаб, резьба қадамига тенг оралиқда сурилиши керак.
13.4. Пармалаш, фрезерлаш, рандалаш, жилвирлаш станоклари ва уларда
бажариладиган ишлар.
Пармалаш станокларини конструкциясига кўра бир шпинделли ва
кўп шпинделлиларга; шпинделларининг ўрнатилишига кўра вертикал,
горизонтал; бажарадиган иш характерига кўра агрегат ва радиал; меха-
низациялаштирилганлик даражасига кўра дастаки, ярим автомат ва
автомат станокларга ажратилади. Пармалаш станоклари хиллари ва мар-
калари кўп албатта.
13.9-расмда вертикал пармалаш станоги 2А 150 моделининг умумий
кўриниши ва кинематик схемаси келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |