13- мавзу. Этика: “Этика” фанининг предмети ва жамият хаётидаги аҳамияти Режа



Download 66,21 Kb.
bet14/16
Sana09.03.2022
Hajmi66,21 Kb.
#487382
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
“Этика” фанининг предмети ва жамият хаётидаги аҳамияти

Зиёлилик тамойили ҳозир биз англайдиган тушунча маъносида нисбатан узоқ тарихга эга эмас. У жадидчилик ҳаракати билан бирга юзага келди десак, хато қилмаган бўламиз. Лекин бу тамойилнинг инсон фаолиятидаги дастлабки унсурлари Ўрта асрлар ва ундан кейинги даврлардаги маърифатпарварлар ҳаётида шаклланганини эътироф этмоқ лозим. Яъни, у инсоният жамиятидаги маданий ва интеллектуал - ақлий тараққиёт билан боғлиқ. Шу боис уни инсон пайдо бўлганидан анча кейин вужудга келган ахлоқий ҳодиса деб талқин этиш мақсадга мувофиқ. ХХ аср алломаларидан бири, буюк олмон файласуфи, «Франкфурт мактаби»нинг намояндаси Теодор Адарно Иккинчи жаҳон урушидаги геноциддан сўнг, зиёлилик - ахлоқий категория, деган фикрга келганида мутлақо ҳақ эди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, зиёлилик ахлоқий тушунча - тамойил сифатида мураккаб ва кўпёқламалик табиатига эга. Баъзилар зиёлилик деганда олий маълумотли кишига хос бўлган фазилатни тушунадилар. Ваҳоланки, зиёлилик тамойили табақа ёки гуруҳга мансублик маъноларини англатмайди. Оддий фермер - деҳқон ҳам, ҳайдовчи ҳам, фаррош ҳам зиёлилик тамойили билан иш кўриши ва атрофдагилар томонидан: «Ҳа, фалончими, жуда ажойиб, зиёли одам-да», деган юксак ижтимоий баҳога лойиқ бўлишлари мумкин. Бунда у одамнинг касбидан қатъи назар, ҳам билим, ҳам фаҳм-фаросат, ҳам олий мақсадлар эгаси экани тушунилади. Шундай қилиб, зиёлилик асосида инсоннинг маънавий-маърифий юксаклиги, қалбидаги ички нур, атрофни ҳам нурлантира оладиган зиёси билан белгиланадиган хатти-ҳаракатлар ётади.
Шунингдек, Меҳнатсеварлик, Тинчликпарварлик, Жўмардлик, ўзбекчилик, меҳмондўстлик каби тамойиллар мавжуд. Улар миллатимизнинг энг яхши анъаналарига садоқат туйғусидан келиб чиқади ва ўзбек кишисига хос бағри кенглик, дўстга, меҳмонга борини бағишлашдек хусусиятларни ўзида мужассамлаштиради.
Инсон ҳаётида ахлоқий меъёрлар ҳам катта аҳамиятга эга. Улар тамойилларга нисбатан анча содда, умумлашмаган, тор қамровли. Уларни кундалик ҳаётимизда маълумахлоқшунослик тушунчаларини ва ахлоқий тамойилларнинг амалга ошиш мурватлари ҳам де-йиш мумкин, улар ахлоқий талабларнинг энг оддий, лекин кенг тарқалган шакли сифатида рўёбга чиқади. Ҳалоллик, ростгўйлик, ҳаёлилик, инсофлилик, хушмуомалалик, боодоблик, камтарлик сингари меъёрлар айниқса диққатга сазовор.

Download 66,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish