13- мавзу. Этика: “Этика” фанининг предмети ва жамият хаётидаги аҳамияти Режа



Download 66,21 Kb.
bet1/16
Sana09.03.2022
Hajmi66,21 Kb.
#487382
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
“Этика” фанининг предмети ва жамият хаётидаги аҳамияти


13- мавзу. Этика: “Этика” фанининг предмети ва жамият хаётидаги аҳамияти
Режа
1. “Этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти.
2. Аҳлоқнинг пайдо бўлишига оид диний, илмий қарашлар таснифи.
3. XXI асрда глобал этосфера (аҳлоқий муҳит)ни яратишнинг зарурияти.
4. Этиканинг категориялари, тамойиллари, меъёрларининг шахс ва жамият муносабатларида намоён бўлиши.
5. Иҳтиёр эркинлиги ва аҳлоқий танлов.

Қадимий она сайёрамиздаги ҳаёт одатда уч оламдан иборат деб қабул қилинган. Булар - наботот, ҳайвонот ва башарият олами; уларнинг ўзаро муносабатлари заминимиздаги ҳаётнинг асосий омили ҳисобланади. Ҳар учаласига ҳам пайдо бўлиш, ривожланиш, ўзини муҳофаза қилиш, насл қолдиришга интилиш инстинкти берилган ва ҳаётининг бир кунмас-бир кун ўлим билан ниҳоя топиш қисмати белгиланган. Шуни айтиш керакки, инсоннинг пайдо бўлиши энг баҳсли муаммолардан бири ҳисобланади. Бу борада бир-бирига қарама-қарши икки қараш мавжуд. Бири - диний, иккинчиси - даҳрийча қараш. Диний-эътиқодий нуқтаи назардан одамни Худо яратган. Даҳрийча қараш эса буни инкор этиб, одамни табиат яратган, у табиатнинг бир қисми, деган ғояни илгари суради.


Умуман олганда, инсониятнинг интеллектуал тарихида, ҳатто нисбатан даҳрийлик асри бўлмиш ХХ асрда ҳам, инсонни Худо яратган, деган фикр камида тўқсон фоизни ташкил этади. Зеро, Республикамиз Президенти Ислом Каримовнинг мана бу гаплари бизнинг фикр-ларимиз учун эътиборли хулоса бўла олади деб ўйлаймиз: «Шу ўринда таъкидламоқчи эдимки, дунёвийлик, айрим ақидапараст кимсаларнинг даъволаридан фарқли ўлароқ, асло даҳрийлик эмас. Биз бундай нотўғри ва ғаразли талқинларга мутлақо қаршимиз».1
Маълумки, инсоннинг ахлоқий хатти-ҳаракатлари тадрижий тарзда нозиклашиб борган. Бироқ, бундай нозиклашув шаклан қўполроқ бўлган соддаликдан чекиниб, ботиний қўполликни зоҳирий назокат билан ёпишга, ниқоблашга ҳам олиб келган. Натижада инсоният тарихи қанчалик кўп даврни ўз ичига олса, ахлоқнинг хилма-хил кўринишлари шунча кўпайиб борган. Лекин уларнинг ҳаммаси, замонавий ахлоқ назариясига кўра, икки катта гуруҳ остида воқе бўлади, яъни ахлоқий хатти-ҳаракатлар асос - эътибори билан икки турга бўлинади. Улардан бири-обрўпарвар (авторитар) ахлоқ, иккинчиси - инсонпарвар (ҳуманитар) ахлоқ. Инсонпарварлик ахлоқи субъектнинг ўз инсонийлик табиатини, барча фазилатларни, очиқ-ойдин намоён этишини таъминлайди. Обрўпарварлик ахлоқида эса, аксинча, субъектга, обрў эгасига бўйсуниш, қулоқ қоқмаслик, ўз индивидуаллигини йўқотиш ҳадислари рўй беради. Лекин, фожеа шундаки, буни инсоннинг ўзи англамайди: атроф-муҳитдаги обрў эгасининг улуғлиги, билимдонлиги қаҳрамонлиги, муруватлилиги, халққа оталарча ғамхўрлиги ва зарурий қатиқ-қўллиги ҳақида тўқилган мифлар, унинг шахсига сиғиниш бунга йўл бермайди. Бундай одамлар жамиятда асосий кўпчиликни, обрўпарварликнинг моҳиятини тушуниб етган, оммага қўшилмаган, ўз индивидуаллиги ва ички эркинлигини сақлаб қолган шахслар эса жуда камчиликни ташкил этади. Натижада жамиятнинг асосий кўпчилиги эзгулик деб ҳисоблаган нарса аслида ёвузлик бўлиб чиқади, халқ оммаси англамасдан ёвузликка хизмат қилганини кейин, обрў эгаси шахсига сиғиниш фош этилганидан сўнггина тушуниб етади. Чунончи, Ҳитлерга эргашганлар ўша пайтлар Олмонияда кўпчиликни ташкил этарди, улар ўзларининг йўли тўғри эканига қаттиқ ишонган эдилар: «Фюрер адашмайди!» Ҳозир эса Ҳитлер ким-у, унинг тутган йўли қандай эканини ҳамма яхши билади, Олмония аҳолисининг асосий кўпчилиги фашизмга, унинг обрўпарварлик ахлоқига қарши.
Ахлоқшунослик фанида анча-мунча чалкашликлар мавжудки, уларнинг сабабини мазкур фаннинг бошқа фанларга нисбатан алоҳида хусусиятларга эгалигидан, яъни унда кўп ҳолларда илмий-назарий жиҳатларнинг амалий томонлар билан омухталашиб кетганидан қидирмоқ лозим. Зероки ахлоқ тузилмаси уч омилни ўз ичига олади. Булар – ахлоқий англаш, ахлоқий хиссиёт ва ахлоқий муносабатлар. Баъзи ахлоқшунослар ахлоқий англашни бошқа бировлар ахлоқий ҳиссиётнинг ўзини асосий унсур деб талқин этадилар. Яна баъзи бировлар ахлоқий англаш - ахлоқий онгга етакчилик мавқеини берадилар. Хўш, аслида қандай қараш ҳақиқатга яқинроқ?
Аввало, жуда кўп ҳолларда ахлоқ тузилмасидаги мазкур уч омил-унсурнинг бирортасисиз ахлоқ тушунчасини тасаввур қилиб бўлмайди. Бошқача айтганда, ахлоқни инсон кўзи олдида гавдалантирувчи ахлоқий муносабатларнинг ҳис этиш ва ахлоқий онг иштирокисиз юзага чиқиши, яъни мавжуд бўлиши мумкин эмас. Бундай ҳолат ахлоқий ҳиссиётга ҳам, ахлоқий онгга ҳам тааллуқли. Зеро, тузилмадаги бу уч унсур-омил бир-бирисиз камдан-кам мавжуд бўлади, доимо бир-бирини тақозо қилади.
Энди ахлоқий англашнинг тузилмадаги етакчилик мавқеига, тўғрироғи, асосий унсур сифатидаги ўрнига келсак, уни бу тарзда талқин этиш, бизнингча, тўғри эмас. Ваҳоланки, шўролар даврида ва ҳозирдаги рус олимлари орасида, баъзи ғарбдаги замонавий ахлоқшунослик йўналишларида ана шундай қараш ҳукмрон эканини кўрамиз. Аслида эса тузилмада пойдевор унсур сифатида ахлоқий ҳиссиёт ёки ахлоқий ҳис этиш намоён бўлади. Тўғри, жуда кўп ҳолларда бирор-бир ахлоқий қарорнинг амалга ошуви узоқ ёки қисқа вақт мобайнида ўша қарор оқибатлари тўғрисида онгли равишда хулоса чиқаришга, уларни аввалдан англаб етишга уриниш билан боғлиқ бўлади, яъни биз ўз хатти-ҳаракатларимизни ахлоқий англаш элагидан ўтказиб, фаолият кўрсатамиз. Лекин ўша англаб амалга оширилган ахлоқий қарор тубида, сўзсиз, ахлоқий ҳиссиёт ётади. Демак, ахлоқий ҳис этиш ахлоқий англаш учун материал вазифасини ўтайди.
Баъзан эса ўша «материал» - ҳиссиётнинг ўзи ахлоқий англашни четлаб ўтиб, муносабат тарзида намоён бўлади. Бунга инсоннинг фавқулодда ҳолатлардаги хатти-ҳаракати мисол бўла олади. Дейлик, юқори тезликда кетаётган автомобил олдидан йўл ўртасига, коптокни қувиб, гўдак чиқиб қолди. Ҳайдовчи тормозни босиш баробарида, шу заҳоти машинасини кескин четга буради. Бола омон қолади, ҳайдовчи жароҳатланади, машина пачоқ бўлади. Бу ҳолатда ҳайдовчининг гўдакка нисбатан меҳр-шафқати, ачиниш ҳисси, инсон боласини олий қадрият сифатида ҳис қилиши муҳим рол ўйнайди. Ҳайдовчи ўз хатти-ҳаракатини «оқилона қарорга» келиши учун «етти ўлчаб, бир кесиб» амалга оширмайди - ҳамма нарса бир лаҳзада рўй беради. Бунда онг эмас, оний интуиция, ўз қавмдоши ҳаётини асрашдек табиий-биологик ҳиссиёт - инстинкт ҳал қилади, яъни мазкур ҳиссиёт том маънодаги англаш даражасига кўтарилиб улгурмасданоқ муносабатга айланади.
Илк ахлоқий қоида «Ўзингга раво кўрмаган нарсани бошқага раво кўрма» мазмунида дунёга келган. Унинг ҳозирги замондаги эквиваленти «Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бировга ур», «Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил» каби мақолларда акс этган. «Ахлоқнинг олтин қоидаси» деб аталган ушбу қоида, бизнингча, энг қадимий ахлоқий талаблардандир. Зеро, хун олиш талаби кейинроқ пайдо бўлган ва инсоннинг асл моҳиятига тўғри келмайдиган қоидалардан.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин дастлабки ўртага ташланган энг долзарб муаммолардан бири маънавият бўлди. Ҳозир ҳам бу муаммо жамиятимизнинг диққат марказида. Зеро, маънавиятсизликнинг ҳар қандай жамиятни таназзулга олиб бориши шак-шубҳасиздир.
Ҳақиқий маънавий лаззатга эришиш, том маънода маънавиятли яшаш учун, табиийки, «восита-сезгилар» ҳам покиза, ҳаромдан йироқ бўлиши лозим. Зеро, нопок воситалар билан эришилган лаззат - маънавият эмас, у худди бир уюм гўнг – ахлат устида ўсган атиргул каби кишида афсус ҳиссини уйғотади. «қорин фалсафаси»га асосланган, инсонни фақат қорни тўқ, бир хилда фикрловчи коммунистик жамоа аъзоси қилиб тарбиялашга уринган шўролар тузуми материализмни-моддиятчиликни илоҳийлаштириш баробарида маънавиятга етарли эътибор бермади, уни иккинчи даражали унсур деб ҳисоблади. Бизнинг ҳозирги эркин жамиятимиз эса, моддиятчиликнинг аҳамиятини инкор этмаган ҳолда, маънавиятчилик йўналишини устувор санаб, инсонни энг аввало, маънавиятли шахс, ўз фикрига, ўз сўзига, ўз эркига эга маънавий индивид, қолаверса, фуқаролик жамиятининг аъзоси эканини эътироф этади. Нафақат эътироф этади, балки ана шу йўналишда жуда катта ишларни амалга оширишни асосий вазифаси деб билади. Бу Республикамиз Президенти Ислом Каримовнинг машҳур нутқларидан бирида қисқа ва лўнда қилиб шундай ифодаланган: «Олдин одамларга моддий бойлик бериш, сўнгра маънавият тўғрисида ўйлаш керак, дейдиганлар ҳақ бўлмасалар керак. Маънавият - инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди. Нафақат кўҳна тарих, балки янги тарих ҳам бунинг кўплаб мисолларини беради. Маънавиятни мустаҳкамлаш учун меҳнат ва маблағни аяш ўз келажагига болта уриш демакдир. Ватан ва жаҳон маданиятининг, адабиёт ва санъатнинг ютуқлари ҳар бир оилага етиб бориши учун, оиланинг моддий таъминланганлигидан қатъи назар, қулай шароитлар яратиш талаб этилади. Ижодий ходимларнинг маънавий кучига эркинлик бериш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳам катта аҳамиятга эгадир».2
Энди маънавиятнинг ҳаётда намоён бўлиши қандай рўй беради, у қандай соҳаларни ўз ичига олади, деган саволларга эътиборни қаратайлик. Бу борада ҳозирги пайтда турли хил қарашлар, фикрлар мавжуд. Зеро, маънавият қамровига кирадиган соҳалар жуда кўп ва хилма-хил. Шу боис фақат уларнинг энг асосийлари, яъни маънавиятнинг шоҳтомирлари бўлмиш унсур-соҳалар ҳақидагина гапириш мумкин.
Улардан бири ва биринчиси - эзгулик; иккинчиси - гўзаллик; учинчиси - эътиқод, яъни ана шу эзгулик ва гўзалликнинг том маънодаги тимсоли бўлмиш Яратганга эътиқод.
Мутлақ эзгулик эгаси бўлмиш Яратган инсонни эзгу ишлар қилиш, эзгуликка эзгулик билан жавоб бериш учун яратди. Зеро, Тангри инсонни яратиб, буюк эзгулик намунасини кўрсатган экан, унинг бандаси бўлмиш одамзод ҳам эзгуликка эзгулик билан жавоб бериши керак: Аллоҳни севиши, фақат эзгу аъмолларга, яхшиликка камарбаста туриши, ўз қавмдошларига ҳам, атроф-муҳитга ҳам эзгулик нуқтаи назаридан муносабатда бўлиши шарт. Эзгулик эса, бизга маълумки, ахлоқнинг, оқилона хатти-ҳаракатларнинг асоси, ахлоқшуносликнинг муштарак тушунчасидир. Демак, ахлоқийлик, гўзалликка муҳаббат инсон маънавиятининг асосий устунларидандир.
Эътиқодни эса эзгуликка ва гўзалликка муҳаббатнинг, уларга иқтидо қилишнинг энг олий даражаси дейиш мумкин. Унинг энг мукаммал кўриниши ўзини дин шаклида намоён этади. Динлар ҳар хил бўлишига қарамай, муқаддас китобларнинг моҳияти бир: инсон Мутлақ Эзгулик ва Мутлақ Гўзаллик соҳибига эътиқод орқали комилликка эришади. Зеро, барча динларнинг мақсади комил инсонни тарбиялаш. Шу боис ҳам Қуръони каримда ҳақиқий мўмин барча нозил қилинган китобларнинг муқаддаслигини тан олиши шарт, дея қайта-қайта таъкидланади.
Демак, ҳар бир инсон ўз ҳаётини ана шу уч асосга қурсагина, маънавиятли ҳисобланади. Ахлоқ - маънавият тизимида энг салмоқли ўринни эгаллайди ва ундаги бошқа соҳалар билан мустаҳкам алоқада иш кўради. Энди ана шу алоқаларнинг энг муҳимларига қисқача тўхталиб ўтамиз.

Download 66,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish