12-Мавзу: Металл тўсинларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш



Download 323,76 Kb.
Sana08.12.2022
Hajmi323,76 Kb.
#881607
Bog'liq
12-Mavzu

12-Мавзу: Металл тўсинларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш.

Режа:

  1. Металл тўсин ва тўсинли конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар.

  2. Металл тўсинлар турлари.(оддий, нормал ва мурааккаб).

  3. Тўсинли конструкцияларни шакллантириш(компановка).

  4. Тўсинли катак тўшамаларнинг ишлаши ва уларни ҳисоблаш тартиби.

Тўсинлар – жамоат ва турар-жой биноларининг синчини яратишда, ишлаб чиқариш майдончаларини қуришда қаватлараро ёпмаларида, кўприкларда ва бошқа бир қатор соҳаларда қўлланилади. Тўсинлардан кенг кўламда фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири тўсин конструкциясининг оддийлиги ва ундан фойдаланишнинг ишончлилигидадир. Конструктив шакли қулай, баландлиги унча катта эмас. Статик схемаси бўйича тўсинлар бир оралиқ ва кўп оралиқли бўлиши мумкин, ҳамда консолли бўлади.


Тўсинларга тушадиган юкка ва таянчлар ора масофасига кўра тўсинлар яхлит ёки йиғма кесимли бўлиши мумкин. Йиғма тўсинлар пайвандли ёки болтли бўлади.
Ёпмаларда, ишлаб чиқариш майдончаларда, кўприкларда қурилманинг юк кўтарувчи қисмини тўсинлар тизими ташкил этади. Ҳар хил тўсинлардан фойдаланиб ёпилган томни тўсинли катак дейдилар, тўсинлар жойлаштирилиши, таъсир этаётган юк миқдори ва тархдаги ўлчамларига қараб, уч хил бўлиши мумкин: оддий нормал ва мураккаб.
Оддий жойлаштиришда ёпмага қўйилган юк тўшама орқали тўшама тўсинларга, тўшама тўсинлари орқали деворларга узатилади.
Нормал жойлаштириш усулида юк тўшама тўсинлари орқали бош тўсинларига узатилади, бош тўсинлар эса, ўз навбатида қабул қилган юкни устунларга узатади.
Мураккаб жойлаштиришда тўшама тўсинлари қабул қилинган юк бирин-кетин ёрдамчи бош тўсинларга ва ундан кейин устунларга узатилади
Тўсинларнинг ўзаро туташиши қаватли бир хил баландликда ва пасайтирилган бўлиши мумкин. Қаватли тўсинлар тизими тез ва осон йиғилади лекин қурилиш баландлиги катта устиворлигини текшириш лозим. Битта баландликдаги тўсинлар тизимини йиғиш учун анча вақт ва меҳнат сарфлаш керак, лекин конструкцияси устиворлигини таъминлайди. Пасайтирилган тўсинли катакда энг паст баландликка эга бўлган тўсинли катак ҳосил бўлади устиворлиги таъминланади йиғиш учун меҳнат сарфи қаватлига қараганда кўпроқ битта баландликдан камроқ сарфланади. Бош тўсинлар одатда устунларга таянади ва устунлари орасидаги катта масофалари бўйлаб жойлаштирилади. Тўшамани бевосита ушлаб турувчи тўсинлар (тўшама тўсинлари) бўлиб уларни орасидаги масофа «а» харфи билан белгиланади ва у 0,6-1,6 м тенг қилиб олинади.
Иккинчи даражали тўсинларни ораси масофа 2м дан – 5м гача бўлиши мумкин.

Тўсинли катакларни тизими

Тўшамани ҳисоби
Тўшама учун варақсимон прокатли пўлатдан қалинлиги 6-14мм гача бўлганлари ишлатилади.
Тўшаманинг ишлаши кучланганли холати таянч орасидаги масофасини тўшама қалинлиги нисбати l/t га боғлиқ, агар l/t<50 бўлса чўзувчи кучланишларнинг миқдори жуда кичик бўлади, шу сабабли уларни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Бу ҳолда тўшама фақат эгилиш кучланишларга ишлайди деб ҳисобланади.

Мураккаб тўсинли катакда тўсинларни бир – бирига бириктирилиши.
Ҳисоблаш тартиби қуйидагича:
1. Тўшамани 1 п.см таъсир этаётган юк аниқланади.
2. Эни 1 п.см бўлган тўшама тўсинда ҳосил бўладиган энг катта эгувчи момент аниқланади.

3. Тўсинни кесимини талаб қилган момент қаршилиги аниқланади.

ва қуйидаги ифодадан фойдаланиб тўшама қалинлиги топилади.

Агар l/t>300 бўлса, аксинча, эгилишдан пайдо бўладиган кучланишларнинг ҳисобга олинмай фақат горизонтал реакциядан пайдо бўладиган чўзувчан кучланишлар ҳисобга олинади.
Тўшама қалинлиги қуйидагича аниқланади:








Download 323,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish