12-Мавзу. Корхоналар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни баҳолаш ва таҳлил қилиш


Банкротликни олдини олишда молиявий менежментдан фойдаланиш



Download 142,56 Kb.
bet25/27
Sana21.02.2022
Hajmi142,56 Kb.
#35749
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
12-тема

Банкротликни олдини олишда молиявий менежментдан фойдаланиш

Корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятини замонавий молиявий менежмент асосида олиб бориш ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш глобаллашган иқтисодиётнинг зарурий шарти ҳисобланади.


Дунё бозорига чиқиш, халқаро кредит олиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун молиявий менежментни жорий қилиш ва ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш мақсадга мувофиқдир. Чунки, молиявий ҳисоботнинг шаффофлигини оширишга эришиш фақатгина халқаро стандартларга ўтиш орқали амалга оширилиши мумкин бўлади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида молиявий ҳисоботларни тузиш ва уни такомиллаштиришда тубдан янги тизимни жорий этиш лозим. Бу борада илғор хориж тажрибаси бизга қўл келади.
Молиявий менежмент ва ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш орқали молиявий ҳисоботлар йиғиш, умумлаштириш, консолидация қилиш ҳамда уларни ҳаққонийлиги ва тўғрилигини таъминлайди, олинган молиявий ҳисоботлар миллий ва халқаро молиявий критерийлар асосида таҳлил қилинади, молиявий рисклар аниқланади ҳамда таҳлил натижалари юзасидан жамият раҳбарияти ва корхоналарнинг кузатув Кенгашларига маълумот ва кўрсатмалар тайёрланади
Таҳлилий маълумотлар асосида тўлов қобилияти, инвестицион, кредит, валюта, инфляцион, солиқ, банкротлик аломатлари ва аниқланган бошқа молиявий рискларни бошқариш, баҳолаш ва уларни камайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилади.
Бу борада кадрларни тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳам муҳим масала ҳисобланади. Уларнинг иш шакллари ва услубларини такомиллаштириш, маъсулиятни ҳис этиши ва унга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгартирилиши, рағбатлантиришнинг аниқ ва пухта механизмларини шакллантириш лозим.
Молиявий менежмент – бу замонавий усуллар асосида молиявий хўжалик фаолиятини бошқаришга йўналтирилган фаолият кўринишидир.
Молиявий менежментнинг мақсади. Бутун бир корхона ёки унинг фойдаси маркази бўлган алоҳида ишлаб чиқариш хўжалик звенолари фаолиятининг мақсадларига эришиш учун манбалар, усуллар ва қуролларни ишлаб чиқариш ва қўллаш ҳисобланади.
Молиявий менежментнинг функцияларига қуйидагилар киради:

  • Молиявий ҳисоботни таҳлил этиш;

  • Пул маблағларини башорат қилиш;

  • Қарзлар ва кредитлар олиш;

  • Инвестициялар билан операция;

  • Фирмаларнинг қўшилиши ва ажралиши операцияларини баҳолаш.

Инвестицион карорлар қуйидаги саволлар бўйича қабул қилинади:

  • Активлар тузилмасини оптималлаш;

  • Уларни ўзгартириш эҳтиёжини аниқлаш ёки ҳисобдан чиқариш;

  • Инвестицион сиёсатни, уларнинг реализацияси усуллари ва маблағларини ишлаб чикиш;

  • Молиявий маблағларга бўлган талабни аниқлаш;

  • Бутун фирма бўйича инвестицияларни режалаштириш, ишлаб чиқариш бўлимларида яратилаётган инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

  • Қимматбаҳо қоғозлар портфелини бошқариш.

Инвестицион қарорлар қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврларда қабул қилинади. Қисқа муддатли инвестицион қарорлар фирманинг жорий даврдаги капитал тузилмасини аниқлашга йуналтирилади ва балансда акс эттирилган бўлади. Бундай қарорлар қабул қилиш молиявий менеджерлардан қисқа муддатли молиялаш соҳасида фирмани бошқаришда, уларни бозор ривожининг жорий тенденциясини ҳисобга олган ҳолда асосланган усулларини қўллашда чуқур амалий билимга эга бўлиш талаб қилинади.
Узоқ муддатли инвестицион қарорлар (стратегик) фирманинг келажакда муваффақият билан ишлашини таъминлайди. Молиялаш манбалари бўйича қарорлар қуйидаги саволлар бўйича кабул килинади:

  • Фирманинг самарали ишлашини таъминлаш учун ўзлик ва қарз маблағларини ишлатиш ва оптимал нисбат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

  • Жуда фойдали шароитларда капитални жалб қилиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

  • Дивиденд сиёсати ва бошқалар.




Download 142,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish