12-Мавзу. Корхоналар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни баҳолаш ва таҳлил қилиш


Корхонани молиявий соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш



Download 142,56 Kb.
bet24/27
Sana21.02.2022
Hajmi142,56 Kb.
#35749
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
12-тема

Корхонани молиявий соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш

Иқтисодиёт реал сектор корхоналарининг капиталлашув даражасини янада ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларни бошқарувининг такомиллаштириш иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.


Хўжалик субъектларини молиявий соғломлаштириш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар кўришни талаб этади. Бунинг муҳим ечимига келишда ички имкониятларни ишга солиш доимо ҳам кутган натижаларни бермаслиги ва бу жараён узоқ давом этишини ҳисобга оладиган бўлсак асосий манба сифатида ташқи манбаларга таянишга, уларни ишга солишнинг пухта ўйланган стратегияси ва тактик режасини белгилашни, лойиҳаларни чуқур таҳлилий асослашни талаб этмоқда. Шу билан биргаликда, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ёки техник технологик қайта ривожлантириш афсуски барчада бир хилда кечадиган, ечим топадиган жараён эмас.
Корхоналарни молиявий соғломлаштириш ишларида Давлат рақобат Қўмитаси томонидан жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар, тижорат банклари билан биргаликда кам қувват билан ишлаётган корхоналарни иш ҳажмини ўстириш, бўш турган объектлар негизида янги фаолият турларини йўлга қўйиш шаклида амалга ошириш ва бу борада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига муҳим аҳамият қаратиш лозим. Қувватлардан фойдаланиш даражасини ошириш ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни белгилашда ҳам шундай йўл тутиш лозимки, бунда биринчи навбатда янги, инновацион, рақобатдош маҳсулотларни яратишга ва уларни кейинчалик хорижга сотиш ишларини йўлга қўйишни мақсад қилган, ташқи иқтисодий фаолиятга йўналтирилган иқтисодни йўлга қўйишга муҳим аҳамият бериш зарур.
Амалга оширилаётган молиялаштиришлар аввало, тижорат банкларининг ресурслари ҳиссасига тўғри келади. Шу сабабли ҳам лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш ва уни оқланишини баҳолаш юзасидан қатор банклар қошида махсус гуруҳлар иш фаолияти йўлга қўйилган.
«NBU Investment», «NBU Invest Group», «Asaka Investments», «Agroinvest Recovery» ва «PSB Industrial Investments» гуруҳлари шулар жумласидандир.
Таъкидлаш лозимки, иқтисодий ночор корхоналар негизида янгидан ташкил этилган корхоналар рўйхатдан ўтган кундан бошлаб 3 йилгача қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, даромад солиғи ва ягона солиқдан озод этилганлиги, ушбу солиқ имтиёзларининг янги мулкдорларга ҳам 3 йилгача амал қилиниши тартиблари белгиланган.
Шунингдек, улар 2019 йил 1 апрелига қадар ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш учун олиб келинадиган хомашё, материал ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинди.
Иқтисодий ривожланган давлатларда ҳар йили 5-10 фоиз корхона иқтисодий ночор деб тан олиниб, уларнинг иш фаолияти тўхтатилади. Лекин Ўзбекистон амалиёти бу даража ниҳоятда кам. Банкрот деб тан олинган корхоналар сони жами корхоналар сонининг 1 фоизини ҳам ташкил этмайди. Шундай экан бу билан нега бунчалик чуқур қайғуришимиз зарур. Бу ечими жуда содда. Агар битта корхона иқтисодий қийинчиликлар туфайли ёпиладиган бўлса, ундан фақат шу корхона мулкдорларигина эмас, балки бутун жамоа ва бутун жамият зиён кўради. Ўзи, шундай ҳам иш билан бандлик ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ўсиши муаммо бўлиб турган бир пайтда янгилар қаторини ҳисобдан чиқарилган эскилар билан тўлдиришдан ҳеч кимга наф бермайди. Шу сабабли биринчи навбатда иқтисодий тангликка тушган корхоналарни биринчи навбатда қўллаб қувватлаш чора-тадбирларини кўриш лозим.
Иқтисодий, молиявий тангликни юзага келтираётган сабабларни аниқ ўрганиб чиқсак, уларнинг муҳимларини белгиласак, корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг аниқ чора-тадбирларини кўриш мумкин.
Тўловга қодир бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг банкротлик механизмини шакллантириш мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим шартидир. Ушбу механизм ёрдамида айрим самарасиз фаолиятларни тўхтатиш, ноқобил хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш, ижтимоий жиҳатдан муҳим ва даромад келтирадиган корхоналарни сақлаб қолиш, мулкчилик муносабатлари барқарорлигини таъминлаш, иш билан бандликни кафолатлаш сингари ҳаётий муҳим тадбирлар амалга оширилади.
Банкротлик таомилини қўллашдан кўзда тутилган асосий мақсад муайян корхонани инқироздан моддий ва молиявий соғломлаштириш йўлига ўтказиш ва бу жараённи имкон қадар тез ва мукаммал амалга ошириш эканлигини юқорида эслатдик. Аммо алоҳида муҳим ҳисобланган бошқа бир долзарб масала ҳам борки, аслида банкротликнинг жорий этилишига айнан шу ҳолат сабабчи ва ундан келиб чиқувчи вазифа даставвал ана шу салбий вазиятни бартараф қилишдан иборат. Гап қарздорликни тугатиш, кредиторлар талабини қондириш ҳақида кетмоқда.
Молиявий соғломлаштириш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлар ижобий натижалар бермайдиган корхоналарни «нолга тенг қиймат» бўйича хусусий тадбиркорларга сотилиши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелда ПФ-5022-сонли “Иқтисодий корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан тижорат банклари улар томонидан аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида мулк сифатида қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида банк ва унинг бошқарув корхоналарининг иштирок улуши 100 фоизгача бўлган янги корхоналар ташкил этиш ҳуқуқи берилди.
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотиш танлов савдоларида амалга оширилиши, бунда тижорат банклари ўртасида ким ошди савдолари ўтказилмаслиги белгиланганди.
Банклар иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ва улар бўйича хулосаларни хукумат комиссиясига киритиши лозим.
Хукумат комиссиясининг асосий вазифалари ҳамда ваколатларига қуйидагилар киради:
- иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
- банкрот корхоналарнинг мулклари ҳамда аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг “йўл хариталари” ва тармоқ жадвалларини тасдиқлаш;
- конкурс савдолари орқали тижорат банкларига сотилиши белгиланган банкрот корхоналар рўйхатини аниқлаш;
- тижорат банклари томонидан корхонани қайта тиклаш, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш мажбуриятини қабул қилиш шарти билан тижорат банкларига банкрот корхоналарни сотиш бўйича танлов савдоларининг шартлари ва натижаларини тасдиқлаш;
- банкрот корхоналарнинг инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда “ноль” харид қийматида тижорат банкларига сотиш бўйича танлов савдоларини ўтказиш ва қарор қабул қилиш;
- қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг тижорат банклари томонидан бажарилиши, корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши ҳамда уларни кейинчалик янги мулкдорларга сотилиши юзасидан мониторинг натижаларини кўриб чиқиш;
- тижорат банклари томонидан банкрот корхоналар фаолиятини тиклаш ва инвестиция киритиш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар шартномада назарда тутилган муддатларда бажарилмаганда шартномаларни ўрнатилган тартибда бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилиш;
- тижорат банклари шартномада назарда тутилган муддатларда инвестициялар киритиш ва банкрот корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тиклаш бўйича қабул қилинган мажбуриятларини бажармаган тақдирда ушбу банк билан олди-сотди шартномасини ўрнатилган тартибда бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.



Download 142,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish