Жамоатчилик муҳокамаси ўз моҳиятига кўра, ижтимоий-сиёсий жараён бўлиб, давлат бошқарувида сиёсий қадриятларни, яъни фуқароларнинг сиёсатни ишлаб чиқишдаги иштирокини таъминлашга қаратилган бўлади. Давлат бошқаруви учун сиёсий қадриятлардан ташқари, ҳуқуқий қадриятлар ҳам хос бўлиб, улар сиёсий қарорлар қабул қилиш чегараларини белгилаб беради, алоҳида фуқароларнинг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Қарорлар қабул қилишда сиёсий ва ҳуқуқий қадриятлардан ташқари, бошқарув қадриятлари ҳам мавжуд бўлиб, улар қонунларни амалга тадбиқ қилиш жараёнида намоён бўлади. Ҳуқуқий қадриятлар жумласига ҳуқуқнинг устуворлиги, тенглик кабилар кирса, бошқарув қадриятларига бошқарув органлари фаолиятининг самарадорлиги, оптималлиги кабиларни киритиш мумкин. Жамоатчилик муҳокамасини ўтказишда иштирокчилар олдиндан рўйхатдан ўтишлари, хулқ-атвор қоидаларига ҳамда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш регламентига амал қилишлари шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |