12-мавзу: жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлиги



Download 0,63 Mb.
bet4/8
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#69818
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Presentation (24)

Ўзбекистонда қадимдан ўзини ўзи бошқариш органи бўлган маҳалла назоратчилик функцияларини ҳам бажарган. Бундай функцияни маҳалла жамоаси юқоридан туширилган фармонлар, буйруқлар ва бошқа ҳуқуқий меъёрларга муносабат билдириш шаклида ифодалаган.

Жамоатчилик назорати узоқ тарихга эга бўлса ҳам, уни илмий тушунча сифатида фанга ижтимоий психологиянинг асосчиларидан бўлган Т.Тард олиб кирди. Унинг талқинида мазкур тушунча жиноятчининг хулқ-атворини меъёрий қоидалар доирасига қайтариш учун қўлланиладиган усуллар мажмуини ифодалаган. Кейинроқ, бу тушунчанинг мазмуни анча кенгайди. Бундай кенгайиш америкалик социологлар Э.Росс ва Р.Парк тадқиқотлари туфайли юз берди. Уларнинг талқинида жамоатчилик назорати индивидга унинг хулқ-атворини ижтимоий меъёрларга мос келтириш мақсадида ўтказиладиган таъсирни англатади.

Санкциялар ― жамоатчилик назоратининг элементи. Алоҳида шахслар ва ижтимоий гуруҳларнинг хатти-ҳаракатига тезкор муносабат билдириш мақсадида жамият ижтимоий санкциялар тизимини яратган. Санкциялар ўз моҳиятига кўра, алоҳида шахс ва ижтимоий гуруҳлар, муассаса ва ташкилотларнинг хатти-ҳаракатига муносабатдир. Ижтимоий санкциялар тизимининг вужудга келиши тасодифий ҳол эмас. Меъёрлар жамият қадриятларини ҳимоя қилиш мақсадида яратилган бўлса, санкциялар ижтимоий меъёрлар тизимини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Меъёр санкция ёрдамида ҳимоя қилинмаса, унга одамлар амал қилмай қўяди.

Санкциялар моддий ва маънавий бўлиши мумкин. Моддий санкциялар вазифасини жарима, мол-мулкни мусодара қилиш кабилар бажаради. Маънавий санкциялар эса танқидий фикр, хайфсан, кесатиқ, пичинг, изза қилиш каби шаклларда бўлиши мумкин. Фуқаролик жамияти институтлари маъмурий ва ҳуқуқий санкцияларни қўллаш ваколатига эга эмас. Улар фақат маънавий санкцияларни қўллаши мумкин. Лекин ўринли ва тўғри қўлланган маънавий санкцияларнинг кучи ҳуқуқий санкциялар кучидан кам бўлмаслиги мумкин.

3.Жамоатчилик назоратининг субъектлари

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат ҳокимияти органлари фаолияти қонунларга мослигини назорат қилиш ҳуқуқи уларнинг давлат бошқарувидаги фақат якуний-назорат босқичида иштирок этиши билангина чекланмайди. Улар ўзларининг мазкур ҳуқуқини давлат бошқарувининг аввалги босқичлари, яъни режалаштириш ва ташкиллаштириш босқичларида ҳам намоён қилишлари мумкин.Шунинг учун нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг қонунларга мослигини назорат қилиш ҳуқуқини фақат назорат босқичигабоғлаб қўйиш унчалик тўғри бўлмайди.


Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish