12-мавзу: фоиз рискларини бошқариш



Download 198,2 Kb.
bet1/6
Sana28.05.2023
Hajmi198,2 Kb.
#945381
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9 мавзу Moliya Фоиз рискларини бошқариш


12-МАВЗУ:ФОИЗ РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ
РЕЖА:

  1. Фоиз риски ҳақида тушунча.

  2. Банкларда фоиз рискларини бошқариш.

3. Фоиз рисклари: бошқариш ва баҳолаш.
4. Фоиз ставкасини бошқариш усуллари.

1. Фоиз риски ҳақида тушунча.


Ҳар қандай иқтисодий субъект фаолият юрғизар экан, у риск билан тўқнаш келади. Бу риск ҳар қандай вақт ва шароитда юзага келиши мумкин. Бу рискдан қўрқмай, уни бошқариб даромадни кўпайтириш ҳарбир субъектнинг мақсади ва вазифаси ҳисобланади. Шундай экан рискларни ўрганиш, уларни келиб чиқиш сабаблари нианиқлаш ва бошқариш методларини ўрганиш иқтисодчиларнинг вазифаси ҳисобланади.
Риск – фаолият юритиш давомида турлихил омилларнинг ўзгариши натижасида юзага келиши мумкин бўлган хатар ёки хатарлар мажмуасидир.
Питер С. Роузнинг банкирлар орасида машҳур "Банк менежменти" китобида фоиз рискига қуйидагича таъриф берилган: “Фоиз риски - фоиз ставкасининг кутилмаган ҳолда салбий томонга ўзгариб кетиши оқибатида банкнинг фойдаси, шу билан бирга банк капиталининг камайишидир”.
Фоиз риски - бу тижорат банклари жалб қилган ресурслари фоиз ставкасининг у берган кредитлар фоизс тавкасидан ортиб кетишидир, деб таъриф беришган. Бундай таъриф кўплаб адабиётларимизда тан олинган бўлиб, кўпроқ бизнинг банк тизимимизни ҳисобга олиб берилган. Бизнингфикримизча эса, иккала таъриф ҳам тўғри деб олсак бўлади. Биринчи таърифнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда банкларнинг фонд бозорида амалга оширадиган оператциялари бўйича фоиз рискларини ҳам қамраб олинган.
"Фоиз риски доимий рўй берадими ёки ундан қочиш мукинми?" деган савол туғилади. Назарий жиҳатдан мумкин, агар активлардан олинадиган даромадни (кредит фоиз ставкасини) муддатлари ва миқдорлари бўйича жалб қилинган маблағлар муддат ва миқдорига мос равишда баланслаштириб турилса, риск йўқолади. Аммо амалий жиҳатдан ҳар қандай вақтда барча кредитларни бундай баланслаштириб бўлмайди, банклар ҳам бундай сиёсат олиб боришга иштиёқманд эмас. Шунинг учун ҳам банклар доимо фоиз рискига дуч келишади, бу эса фоиз рискидан қочишга эмас аксинча уни бошқариб туришга олиб келади.
Фоиз рискининг икки тури ажратилади:
1. Позицион
2. Структуравий
Позицион риск - бу фақат битта позицсия билан (аниқ бир вақтнинг фоиз ставкаси билан) боғлиқ рискдир. Мисол учун, банк сузиб юрувчи ставкада кредит берди. Бу унга фойда олиб келадими йўқми ноаниқ. Балансда бундай риксни олдини олиш учун нима қилсак бўлади? Авваламбор омонатлар бўйича фоизларни ўзгартириш лозим ва банк актив ва пассивлар бўйича фоизларни тенглаштириш керак.
Структуравий риск - бу банкнинг бутун баланси бўйича риск бўлиб, пул бозоридаги фоиз ставкасининг тебраниши натижасида юзага келади.
Фоиз ставкаси характеридан келиб чиқиб қуйидаги турларга бўлинади:
- қатъий фоиз риски;
- ўзгарувчи фоиз риски;
- ҳисобдан чиқариш риски (қимматли қоғозлар курси ўзгариши билан боғлиқ).

2. Банкларда фоиз рискларини бошқариш.


Банк фоиз рискига қарз берганда ҳам, қарз олганда ҳам тўқнаш келиши мумкин. Фоиз риски кредитор учун жойлаштирилган ресурслар фоиз ставкаси ўсганда юз беради, бунинг натижасида у бу операциядан етарлича тўлиқ даромад олаолмайди. Мисол учун банк 3 ойга муайян фоиз ставкада кредит берди, маълум муддат ўтгандан сўнг фоизставкалари ўсди ва у кредитни анчайин арзон нархларда бергани маълум бўлади. Фоиз риски қарз олувчи учун фоиз ставкаси пул бозорида тушиб кетганда юз бериб, унинг қарз бўйича харажатларини оширади. Масалан, 3 ойга кредит олувчи банк, агарда фоиз ставкаси тушиб кетса кредитни анча қимматроққа олиб қўйгани маълум бўлади ва қарз қиймати жорий баҳодан юқори бўлади.
Фоиз риски юзага келиш сабаблари бўлиб қуйидагиларни санаб ўтишимиз мумкин:
• фоиз ставкаси шаклларини нотўғри танлаш ( доимий, фиксирланган, сузиб юрувчи, пасаювчи ва бошқ.);
• кредит шартномасида фоиз ставкасини ўзгаришини ҳисобга олмаслик;
• марказий банкнинг фоиз сиёсати ўзгариши;
• кредитдан фойдаланишнинг тўлиқ муддатига ягона фоиз ставкасини қўллаш;
• банкда оқилона фоиз сиёсати стратегиясининг йўқлиги;
• кредит қийматини нотўғри ҳисобланиши яъни фоиз ставкасини нотўғри қўйиш;
• фоиз ставкасини келажакдаги ўзгаришини нотўғри прогнозлаш.
Фоиз рискини бошқаришнинг асосий тамойили – бу активларни барқарорлаштириш бўлиб, ундан сўнг банк маржаси кенгайтириш ҳисобланади.
Тижорат банклари учун фоиз рискини олдини олиш учун қуйидагилар зарур:
• Фоизларни пул бозорининг янги шартларига асосан ўрнатиш (кредит шартномаларида);
• Баланс таркиби ўзгаришини бошқариш;
• Фоиз рискини таҳлил қилувчи ва бошқарувчи методларни қўллашлари лозим.
Базел қўмитаси фоиз риски ва уни бошқариш йўлари бўйича ўз таклифларини 2003 йил 31- октабрдаги Principles for the Management and Supervision of Interest Rate Risk” номли консултатив ҳужжатида келтириб ўтган.
Базел қўмитаси фоиз рискини бошқариш бўйича ташкилий қуйидагиларни таклиф қилган:
- бошқарув кенгаши ва директорлар кенгашининг рискни бошқариш бўйича қарашларини шакллантириб олиш;
- рискни бошқаришнинг муқобил сиёсатлари ва процедураларини ишлаб чиқиш;
- рискни баҳолаш, мониторинг ва назорат функцияларини аниқлаб олиш;
- доимий ички назорат юритиш ва мустақил аудит хизматидан фойдаланиш.
Банклар амалиётда фоиз рискини баҳолаш ва зарар миқдори қанча бўлишини олдиндан прогноз қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Фоиз рискини баҳолаш бўйича халқаро амалиётда кўплаб методлардан ва йўллардан фойдаланилади. Улардан энг кўптарқаган методларга қуйидагилар киради:
- Мажбуриятлар ва талабларни нейтраллаштириш методи.
- Дюрация методи.
- ГЕПни бошқариш методи
- Маржани бошқариш методи
Банклар фоиз рискини доимо ўз назоратида ушлаб туриши ва минималлаштиришни такомиллаштириш учун рискни бошқариш бўйича бошқарув органларининг фоиз рискини баҳолаш, назорат қилиш ва минималлаштириш билан боғлиқ вазифалари ва мажбуриятларини қуйидагича тақсимланишикерак:
• ДиректорларКенгаши
- Фоиз рискини бошқариш бўйича стратегияни тасдиқлайди;
- Банкда фоиз рискини бошқариш бўйича жавобгар, маъсул шахсни тайинлайди;
- Фоиз ставкасига таъсирчан барча молиявий инструментлар бўйича йўл қўйилиши мумкин бўлган фоизриски чегараларини белгилаб беради;
- Банк бошқарувининг фоиз риски даражаси бўйича стратегия ва назоратни қай тарзда амалга оширишини баҳолайди.
• Банк бошқаруви
- Ташкилотда фоиз рискини бошқариш ва назорат қилиш ҳолатини тасдиқлайди;
- Стратегияларни амалга оширилишини ташкиллаштиради ва унинг самарадорлиги бўйича жавобгарликни ўз бўйнига олади;
- Фоиз рискини бошқариш қоидалари ва жараёнларини ишлаб чиқади;
- Фоиз рискини бошқариш тизимини самарадор бўлишини ташкил қилади ва таъминлайди, риск даражасининг лимитларини аниқлаб олади, фоиз рискини бошқаришда зарур бўлган ахборотни таъминлайди, фоиз рискини бошқарувчи ички назоратни ташкил қилади;
- Банкнинг рискни бошқарувчи маъсул шахсни тайинлайди;
- Фоиз рискини бошқариш сифатини таҳлил қилади ва уни директорлар кенгаши билан муҳокама қилади;
• Бўлим бошлиқлари (бухгалтерия, кредитлаш ва пул муомаласи бўлими, валюта операциялари ва қимматли қоғозлар бўлими, чакана хизмат бўлими);
- Активлар ва пассивлар, балансдан ташқари талаблар ва мажбуриялатларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилувчи методларни аниқла болади , статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолдаи истиқболли таҳлил ўтказиб, мижозлар ва омонатчиларнинг келажакдаги ҳатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқишади. Масалан, мижоз ўз маблағидан қанчалик тез фойдаланиб туради, вақтидан олдин омонатчиларнинг пулларини олиб чиқиб кетиши юз бериш эҳтимоли ва бошқалар. Тўпланган маълумотларни вицепрезидентга тақдим этилади;
- Фоиз риски даражасини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишади. Таклифлар қоғоз шаклида чиқарилиб вицепрезидентга топширилади. Бу таклифлар банк бошқаруви томонидан кўрибчиқилиши ва рискни камайтиришда муҳим омил бўлишимумкин.
Банк вице-президенти
- Фоиз рискининг жорий даражаси бўйича назоратни амалгао ширади;
- Банк бўлим бошлиқларига фоиз рискини бошқариш бўйича буйруқ ва топшириқлар беради;
- Фоиз рискини бошқаришда жорий ва истиқбол бўйича маълумотларни жамланишин иамалга оширади;
- Банк бошқарувига рискни бошқариш бўйича унинг ҳолати, баҳоланиши ва минималлаштириш йўллари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;
- Рискни бошқаришда ички ҳолатни ўзгартириш бўйича таклифлар беради.
• Ичкиназорат хизмати
- Фоиз рискини бошқариш ва стратегияни амалга ошириш бўйича шаклланган ҳужжатларни кузатиб бориб назорат қилади;
- Фоиз рискини баҳолаш, назорат қилиш ва минималлаштириш жараёнлари устидан назорат қилади;
- Фоиз рискини ҳисоблаш бўйича ҳисоботларнинг ишончлилигини текширади, фоиз риски даражаси бўйича чораклик мониторинг ўтказади.

3. Фоиз рисклари: бошқариш ва баҳолаш.


Фоиз риски ўзида фоиз ставкалари даражасининг ўзгариши натижасида молиявий йўкотишлар эҳтимолини акс этади. Базел Қўмитаси фоиз рискининг пайдо бўлиши қуйидаги омиларни аниқлади:

Download 198,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish