12 Дин қонуни



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana21.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#22714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Сапиенс. 12-боб

Нацистик деворий газета: ўнг тарафда “ирқий тоза арий”, чап тарафда “аралаш 
ирқ вакили”. Инсон танасига сиғиниш ва паст ирқлар Homo sapiens турини бузиши ва 
ирқ бузилишига йўл қўйиб бериши олдидаги қўрқув яққол кўзга ташланади. 
 
Биологлар нацизмнинг ирқий назариясини рад этган. 1945 йилдан кейин ўтказилган 
генетик изланишлар, турли одамлар орасидаги фарқ нацистлар тасдиқлаганидан анча 
камлигини кўрсатган. Аммо бу хулосалар энди янги маълумотлар шарофати билан 
чиқарилган, бироқ 1993 йилдаги илм-фан ҳолати нацистик назарияларни эҳтимолли 
қилиб берган. Ғарбий элиталар кўпчилиги даражага нисбатан фарқ қиладиган ирқлар 
мавжудлигига ва уларни эҳтиёт қилиш зарурлигига, қолаверса аллақандай олий ирқни 
ривожлантириш кераклилигига ишонишган. Энг нуфузли университетлар олимлари 
ўша вақтларда тан олинган илмий методлардан фойдаланган ҳолда, оқ танли ирқлар 
қора танлилар ва индейцлардан ақллироқ, аҳлоқлироқ ва қобилиятлироқ эканлигини 
исботлашган. Вашингтондаги, Лондондаги ва Канберрадаги сиёсатчилар оқ танли 
ирқларни ирқий бузилишдан асраш, шу ўринда нафақат хитойликлар, балки 
италияликларни “арий давлатларга” – яъни АҚШ ва Австралияга иммиграциясини 
чеклашни ўзларининг мажбуриятлари деб ҳисоблашган.
Қарашлардаги радикал ўзгаришларга нафақат янги илмий маълумотлар, балки муҳим 
ижтимоий ва сиёсий воқеалар ҳам сабаб бўлган. Гитлер қабрни фақат ўзи учун эмас, 
бироқ бутун ирқий назария учун қазди. Иккинчи жаҳон урушини бошлаб, у ўзининг 
рақибларини “биз” ва “улар” тушунчалари орасидан аниқ чегара ўтказишга мажбур 
қилди. Айнан нацистлар ирқчиликни мафкурага айлантиргани учун, Гарбда ирқий 
назарияси обрўсизлашган эди. Гарчи тез бўлмаса-да, 1960 йилларга қадар оқ 
танлиларнинг устунлиги Америка сиёсатида ҳукмрон мафкура бўлиб қолди. Бошқа тана 
рангли эмигрантлар оқимини чекловчи “Оқ Австралия” сиёсати 1973 йилда бекор 
қилинди. Аборигенлар 1960 йилларга келибгина фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлишди, 
ва шунга қарамай уларни иккинчи нав бўлганликлари учун сайловларга қўйишмаган. 
Швеция руҳий касалликлар шифохонасидаги беморларни мажбурий стериллашган.
Нацистлар инсониятни ёмон кўришмаган. Улар айнан инсонга мафтун 
бўлганликлари учун ҳам либерал гуманизм, инсон ҳуқуқлари ва коммунизмга қари 


курашишган. Улар тур сифатида одамнинг катта қудратига ишонишган. Бироқ Дарвин 
мантиғи изидан юриб яроқсиз нусхаларни чиқариб ташлаб, кўпайиш учун сараларини 
қолдиришни табиий танловга қўйиб бериш керак деб таҳмин қилишган. Уларнинг 
фикрича, энг заифларга нафақат тирик қолишига, балки кўпайишига имкон яратиб 
беришгани учун либерализм ва коммунизм эволюцияга ҳалақит қилган. Чириган 
либерализм денгизида энг яроқли одам турларини заиф дегенератлар денгизи ювиб 
кетади. Инсоният токи қирилиб кетмагунча ҳар авлодда ирқий бузилаверади.
1942 йилда немис биология дарслигининг “Инсоният ва табиат қонунлари” 
бобида олий табиат қонуни барча тирик жонзотларни тириклик учун шафқатсиз жангга 
маҳкум эхтганини тушунтирган. Ўсимликларнинг ҳудуд учун курашиши, 
қўнғизларнинг урғочиси учун урушиши ҳақидаги ҳикояларидан сўнг китобда 
айтилишича: “Мавжудлик учун кураш шафқатсиз, лекин бу ҳаётни ушлаб туришнинг 
ягона йўли. Бу курашда барча яшаш учун яроқсизлари чиқариб юборилади ва барча 
яшаб қола оладиганлари қолади... Бу табиий қонунларни инкор этиб бўлмайди, барча 
тирик жонзотлар ўзларининг мавжудлилиги далили билан буни тасдиқлаб туради. Улар 
қатъийдирлар. Уларга қарши чиққан барча изсиз йўқолади. Биология бизга нафақат 
ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳақида балки, амал қилишимиз керак бўлган қонунларни ҳам 
кўрсатади, шу қонунларга мос равишда яшаш учун курашга иродани мустаҳкамлайди. 
Ҳаётнинг маъноси курашда ва ушбу қонунларга қарши гуноҳ қилганларнинг ҳоли 
войдир”. Давомидан Mein Kampfдан иқтибос келтирилган: “Табиатнинг мустаҳкам 
мантиғига кимки қарши чиқса, у ўзининг инсон сифатида мавжудлигига қарздор бўлган 
тамойилларга қарши чиққан бўлади. Табиат қонунларига қарши чиқиш, ўзига ўлим 
келтириш демакдир”. 
[64]
1933 йилги нацистик карикатура. Гитлер ғайриинсонни яратаётган ҳайкалтарош 
образида кўрсатилган. Кўзойнакли либерал ғайриинсон яратилиши учун керак бўлган 
шафқатсизликдан қўрқувга тушган. Яна бир бор одам танасининг эротик 
машҳурланишига эътибор беринг. 
 


3 минг йиллик бўсағасида эволюцион гуманизмнинг келажаги туманли бўлиб 
қолди. Гитлерга қарши кечган уруш тугаганидан кейин олтмиш йил давомида гуманизм 
ва эволюция тушунчаларини боғлаш ва Homo sapiensни ғайриинсонга айлантиришнинг 
биологик методларини таклиф этиш ножоиз туюларди. Ҳозирда эса шунга ўхшаш 
лойиҳалар яна одат тусига кирди. Албатта, ҳеч ким паст ирқларни ёки бемор одамларни 
қириб юбориш ҳақида гапирмайди, аммо кўпчилик одам табиати ҳақида тўпланган 
билимлардан фойдаланган ҳолда ғайриинсоний мавжудотни яратишни хоҳлайди.
Либерал гуманизм бурчлари ва биологиянинг энг сўннги ихтиролари орасидаги 
жарлик бир вақтнинг ўзида кенгайиб бормоқда. Бу жарликни пайқамасликнинг энди 
иложи йўқ. Либерал тизим – сиёсий, ҳуқуқий тизимлар ҳам ҳар бир индивид муқаддас, 
ажралмас ва ўзгармас, оламга маъно бағишлайдиган ички моҳиятга эга ва ҳар қандай 
маънавий ва сиёсий обрў учун манба бўлади деган эътиқод тизимига асосланган. Бу ҳар 
кимда бўлган озод ва абадий жонга ишонадиган анъанавий насронийлик эътиқодининг 
акс-садосидир. Бироқ сўнгги икки юз йилда бу эътиқод анчагина иккиланиб қолди. 
Одам организмини ўрганувчи олимлар ундан жон (руҳ)ни топа олишмади. Инсон ҳулқи 
ирода эркинлигидан кўра гормон, ген ва синапслар – ҳудди шимпанзе, бўри ва 
чумолилар ҳулқини белгилайдиган омиллар томонидан белгиланади. Бизнинг суд ва 
сиёсий тизимимиз ёқимсиз ҳақиқатларни гилам остига супуриб ташлашга ҳаракат 
қилаяпти. Аммо биология бўлимини қонун ва сиёсий илм бўлимидан ажратган қулаб 
тушаётган девор қачонгача тура оларкин?
Давоми бор... 

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish