12 Дин қонуни



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana21.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#22714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Сапиенс. 12-боб

 
 
Бутпарастлик афзалликлари
 
 
Икки минг йиллик монотеистик тарғиботлардан кейин Ернинг кўпчилик аҳолиси 
политеизмни содда ва нодон бутпарастлик деб қабул қилишади. Бу ноҳақ талқин. 
Политеизмнинг ички мантиғини тушуниш учун кўплаб худоларга асосланган фикрнинг 
ўзини тушунишимиз лозим.
Политеизм ягона куч ёки борлиқни бошқараётган дунё тартиби тушунчасига қарши 
чиқмайди. Кўплаб политеистик ва ҳаттоки анимистик динлар худолар, жинлар ва 
илоҳий қоялар орқали ҳаракат қиладиган буюк кучни улуғлашади. Политеизмнинг 
классик юнон вариантида Зевс, Гера, Аполлон ва уларнинг уруғлари қудратли ва кенг 
кўламли куч бўлган тақдирга бўйсунишади. Скандинав худолари ҳам Рагнарёк 
(“худолар оқшоми”) келган пайт ҳалок бўлишга маҳкум этилган тақдир қўлидаги 
қуроллар бўлган. Политеистик ёруба (Ғарбий Африка) афсонаси ривоят қилишича, 
барча худолар олий худо Олодумаредан туғилган ва унга бўйсунишган. Индуизм сон-
саноқсиз худолар ва руҳларни, инсониятни, табиат дунёси ва жонсиз дунёни 
бошқарувчи ягона атманни тан олишади. Атман – моҳият ёки коинот ва яна ҳар бир 
жонзот ва ҳодиса руҳи ҳисобланади.
Политеизмнинг монотеизмдан фарқи шундаки, политеизмдаги дунёни бошқарувчи 
олий куч ўз қизиқишлари ва иштиёқидан ҳоли, уни дунёвий истаклар, ташвишлар ва 
ваҳималар безовта қилмайди. Ундан ғалаба, соғлик ёки ёмғир сўраш бефойда, чунки 
унга ўзининг эришиб бўлмайдиган баландлигида у ёки бу қироллик ғалаба қозониши 
ёки мағлуб бўлиши, шахар гуллаши ёки хароб бўлиши, касал одам соғайиши ёки ўлиши 
қизиқ эмас. Юнонлар тақдир маъбудлари учун қурбонликлар келитиршга уринишмаган, 
ҳиндулар эса атман учун ибодатхона қуришмаган.
Бундай қудратли кучга мурожаат қилиш қачонки инсон жамийки истакларидан воз 
кечган ва яхшилик билан ёмонликни, ҳаттоки мағлубият, қашшоқлик, хасталик ва 
ўлимни ҳам қабул қилишга рози бўлгандагина маънога эга бўлган. Ҳудди шундай баъзи 
ҳиндулар – садху ёки саня-синлар – ҳаётларини атманга интилишга, осойишталикни 
излашда атман билан бирлашишга бағишлашган. Улар дунёни мана шу универсал 
принцип нуқтаъи назаридан кўришга, жамийки дунёвий истаклар ва қўрқувнинг умри 
қисқа ва беҳуда эканлигини абадият нуқтаъи назаридан кўришга уринишди. Аммо 
ҳиндуларнинг кўп қисми – асло садхулар эмас. Улар атманга умуман тегишли бўлмаган 
кунлик дунёвий ташвишларга берилган, шунинг ҳам хиндулар ўзгача куч ато этилган 
худоларга илтижо билан юзланишади. Айнан уларнинг иконияти чекланганлиги 
сабабли Ганеша, Лакшми, Сараствати ва бошқалар иштиёқ ва шахсий қизиқишларга 
бегона эмас. Одамлар “чегараланган шартлар”га мос келадиган битим тузишлари 
мумкин ва у ёрдамида жангда ғалаба қозонишлари ёки касалликдан фориғ бўлишлари 
мумкин.
Политеизмнинг фундаментал очилиши айнан шундан иборат: коинотнинг олий 
кучи қизиқишлар ва иштиёқдан ҳоли, шунинг учун ҳам агар бирор дунёвий муаммони 
ҳал этишда кўмак керак бўлса, иштиёқдан ҳоли бўлмаган бўйсунадиган кучларга 
юзланиш керак. Бундай кичик кучлар истаганингизча: қачон олий принципнинг кенг 
қамровли ҳукмронлигини аниқ бир вазифаларга мувофиқ тарзда бўлганимизда кўплаб 
худолар пайдо бўлади. Мана сизга политеизм.


Политеизмнинг моҳияти кенг диний толерантликка кўмаклашади. Кўпхудолилар олий 
ва ҳолис куч мавжудлигига ва шу билан бир вақтда кўплаб қисман ва иштиёқли кучга 
ишонишар экан, якка худолик тарафдорлари бошқа худолар мавжудлиги ва қудратини 
осонлик билан тан олишади. Табиатан политеизм – “биъдатчи” ва “ғайридинларни” 
таъқиб қилмайдиган очиқ дин. 
Политеистлар, ҳаттоки улкан империяни забт этган бўлса-да, аҳолини ўз 
эътиқодига ўзгартиришга уринишмаган. Мисрликлар, римликлар ва ацтеклар бошқа 
мамлакатларга миссионерларни Осирис, Юпитер ёки Уицилопочтлига сажда қилиш 
учун юбормаган ва бу учун армияларни тузишмаган. Бўйсундирилган халқлардан 
худоларни ва маросимларни сўзсиз ҳурмат қилиш талаб этилган, ахир айнан шу худолар 
ва маросимлар империяга қонунийлик берган. Бир вақтнинг ўзида ҳеч кимни маҳаллий 
худолар ва одатлардан воз кечишга мажбурламаган. Ацтеклар қироллигида 
бўйсундирилган халқлар Уицилопочти ибодатхоналарини қуришга мажбур бўлишган, 
бироқ бу ибодатхоналарни маҳаллий худолар уйлари ўрнига эмас, унинг ёнидан 
қурилган. Тез-тез империал элиталар ҳам ажнабий худоларни ва уларга бағишланган 
маросимлари билан бирга қабул қилишган. Ҳудди шундай римликлар ҳам ўзларининг 
пантеонларига Осиё маъбудаси Кибела ва Мисрнинг Изиду худосини мамнуният билан 
қўшишган. 
Римликлар фақатгина бир худони қўшишга астойдил қаршилик қилишган: 
монотеист ва миссионерлар – насронийлар худоси. Рим империяси насронийларга ўз 
эътиқодларидан воз кечишларини таклиф этмаган, аммо империя худолари ва даҳо 
императорга ҳурмат эҳтиром этишларини талаб этарди. Бу сиёсий садоқатга 
тенглаштирилган эди. Қачонки насронийлар бўйсунишга ва ҳар қандай муросани 
қатъиян рад этишда давом этишаётганида, римликлар бу “бузғунчи секта”ни таъқиб 
қилишни бошладилар. Бироқ улар буни алоҳида ҳафсаласиз бажаришди. Исо 
Масиҳнинг хочга михланганидан 300 йил ўтиб то император Констатин насронийликни 
давлат дини деб эълон қилгунигача насронийларга бор йўғи тўрт маротаба катта қувғин 
амалга оширилган. Ҳоким ва маҳаллий маъмурият ҳам баъзан ташаббус кўрсатиб 
туришган, аммо уч аср давомида барча насронийликка қарши кечган қувғинлар 
қурбонлари саналса, рим-бутпарастлар бир неча минг насронийни ўлдирган бўлиб 
чиқади. Таққослаш учун: сўнгги 1500 йил ичида насронийлар муҳаббат ва раҳм-шафқат 
динининг ягона тўғри талқинини ҳимоя қилиш учун, миллионлаб бошқа насронийларни 
ўлдириб юборишган. 
Европани XVI ва XVII асрларда вайрон қилган католиклар ва протестантлар 
ўртасидаги диний урушлар ҳам даҳшатли хотиралар қолдирган. Иккала урушаётган 
томонлар ҳам Масиҳнинг илоҳийлигини, раҳмдиллик ва муҳаббат Инжилини тан 
олишган. Бироқ шу муҳаббатнинг хусусиятлари жиҳатидан фикрлари бўлинган. 
Протестантлар илоҳий муҳаббат нақадар беқиёслиги, хаттоки Худо одам тимсолига 
кирган ва ўз танасини қийноқлар ва қатл этишга берган, шу тарзда дастлабки 
гуноҳларни ювган ва жаннат дарвозаларини Масихга эътиқод қилган барчага очган деб 
ҳисоблашган. Католиклар эса эътиқодни зарур, аммо етарли эмас деб ҳисоблашган. 
Шунингдек жаннатга лойиқ бўлиш учун насронийлар черков маросимларида 
қатнашишлари ва эзгу амаллар қилишлари шарт. Протестантлар католикларнинг 
бундай тушунчаларини қабул қилишмаган ва уни Худонинг буюклигига ва муҳаббатига 
таъсир кўрсатади деб ҳисоблашган: агар инсон ўлимидан кейинги тақдири унинг ўзи 
бажарган эзгу амалларига боғлиқ деб ўйласа, у ўзининг аҳамиятини ошириб юборган ва 


Масихнинг хочда қийналганини, қолаверса Худонинг одамга муҳаббатини камситган 
бўлади. 
Бу илоҳий тортишувлар шундай шафқатсизликларга олиб келганки, XVI ва XVII 
асрларда ўн ва юз минглаб католиклар ва протестантлар бир-бирларини қириб 
ташлашган. 1572 йил 23 августда эзгу амалларни жуда қадрлаган француз католиклари 
Худонинг одамларга муҳаббатига кўпроқ эътибор берган француз протестантларига 
ҳужум қилишган. Варфоломей туни номи билан ёдда қолган бу бир суткада беш 
мингдан ўн минггача протестантлар ўлирилган. Бу хабарни эшитган Рим папаси 
хурсанд бўлиб, байрам ибодатини тайинлаган ва Жоржио Вазарига уруш саҳналарини 
абадийлаштириш учун деворий сурат буюртирган (эндиликда Ватиканнинг бу хонаси 
ташриф буюурувчилар учун ёпиқ) 24 соат ичида насронийлар қўлидан – ўзгача қарашда 
бўлсин ҳам – бутун Рим империси тарихидаги қувғинларданда кўра кўпроқ 
насронийлар ўлиб кетган.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish