12 Дин қонуни



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana21.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#22714
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Сапиенс. 12-боб



12 
 
Дин қонуни
 
 
Самарқанднинг ўрта асрларга оид бозорида – Ўрта Осиё чўлидаги воҳа ўрнига 
қурилган шаҳарда – суриялик савдогарлар юпқа Хитой ипак матоларини саралашган, 
чўлнинг вахший кўчманчилари узоқ ғарбда ушланган оч малла сочли қулларни сотувга 
қўйишган, баққоллар чўнтакларини тушунарсиз ёзувли ва номаълум хоқонларнинг 
расми туширилган ялтироқ олтин тангалар билан тўлдиришган. Бу ерда, шарқ ва ғарб, 
шимол ва жануб муҳим кесишмаларининг бирида, одамзотнинг бирлашиши яққол ва 
доимий тасдиқланган. Худди шундай жараённи 1281 йилда Хубилай хоннинг қўшини 
Японияга бостириб кирганида кузатиш мумкин. Мўйна ва ҳайвон териларини кийиб 
олган мўғул отлиқлари бамбукдан қилинган шляпалар кийган Хитой пиёда аскарлари 
қаторида чопишган, ёрдамчи қўшинлардаги маст корейслар эса таналарига сурат 
чизилган Хитой денгизчилари билан муштлашишни бошлашган, Ўрта осиёлик 
муҳандислар европалик таваккалчилар мақтовларини оғизларини очиб эшитишган ва 
уларнинг ҳаммаси ягона саркарда қонунларига бўйсунишган.
Бу вақтда эса Маккада, муқаддас Каъбада одамзотнинг бирлашиши бошқа 
воситалар ёрдамида рўёбга чиққан. Агар сиз 1300 йилларда Маккага зиёратчи ўлароқ 
келганингизда, мусулмонларнинг асосий муқаддас ерида айлана туриб, ёнингизда 
кийимлари шамолда ҳилпиллаб, кўзлари диний завқланиш билан ёниб турган, лаблари 
эса бирин-кетин Аллоҳнинг 99 та исмини такрорлайдиган месопотамиялик 
диндорларни кўрган бўлар эдингиз. Анави ерда эса қуёшда қақраган, Осиё чўлларидан 
келган туркий тилли катта руҳоний таёққа суяниб, ўйчанлик билан соқолини силаганча 
қадам босяпти. Ўнг томонда кўмирдек қора танларда тилла тақинчоқлар ялтираб туради 
– булар Африка қироллиги бўлмиш Малидан келган мусулмонлар. Чиннигул, зарчава, 
кардамон ва денгиз тузининг ҳиди бу ерда Ҳиндистондан келган биродарлар борлигини 
билдиради, балки улар Узоқ Шарқдаги сирли зиравор оролларидан (Малуку ороллари – 
таржимон изоҳи) келгандирлар.
Бугунги кунда динлар тез-тез камситишлар, тартибсизлик ва низоларга сабаб 
бўлмоқда. Аввал бошда у ҳам худди пул ва империялар каби одамларни бирлаштиришга 
хизмат қилган. Модомики, ҳар қандай ижтимоий тузилма ёки ҳокимиятнинг илдизи 
тасаввурга тақалар экан, уларнинг ҳаммаси нозик ва нимжондир ва улар жамият 
катталашгани сари янада нозиклашиб боради. Диннинг тарихий роли бу нозик 
тузилишни юқори авторитет билан муқаддаслаштиришдан иборат бўлган. Диний 
конунлар одамларнинг инжиқлиги натижаси эмас, балки юқори, абсолют ҳукмрондан 
келган деб ўргатилади. Шу орқали лоақал энг фундаментал қонунлар танқиддан 
ташқарида қолади ва ижтимоий барқарорлик таъминланади.
Дин – бу олий, мислсиз тартибга асосланган инсоний нормалар ва қийматлар 
тизимидир. Икки мавжуд ҳолатга аҳамият берамиз:
1. Дин инжиқлик ва ёки умуминсоний келишув маҳсули эмас, балки илоҳий 
тартибдир. Футбол – дин эмас. Унда қоида, маросим ва ажойиб иримчилик 
мавжуд бўлса-да, барчага маълумки, футболни одамлар ўйлаб топишган, ФИФА 
эса истаган вақтида дарвозаларни кенгайтириш ёки офсайд коидаларини 
ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қила олади.
2. Шу олий, инсон иродасидан юқори турувчи тартибга асосланган ҳолда дин 
мутлақ қадр-қиймат ва нормаларни ўрнатади. Ғарбда ҳанузгача кўплаб одамлар 


руҳлар, парилар ва қайта тирилишга ишонишади, бироқ бу иримлардан ҳеч 
қандай одоб ва аҳлоқ қоидалари юзага келмайди, демак, улар динга жамланмайди. 
Аслида эса ҳамма динлар ҳам ўз имкониятларини амалга оширмайди ва ижтимоий 
ва сиёсий қонунийликни мустаҳкамламайди. Турли ҳил аҳолини ўз ҳимоясида 
бирлаштириш учун дин яна икки мезонга тўғри келиши керак.
Биринчидан, у барча учун ва ҳар доим ҳақ илоҳий универсал тартиб таклиф этиши 
керак.
Иккинчидан, у ўз ҳақиқатларини ҳар бир инсонга етказишга ҳаракат қилиши керак. 
Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир бирлаштирувчи дин универсал ва миссионер бўлиши 
керак.
Дунёда энг кенг тарқалган динлар – насронийлик, ислом ва буддизм – универсаллик 
ва миссионерлик белгиларини бирлаштиради. Натижада одамлар барча динлар шундай
деб ўйлашга мойил бўлади, аслида эса кўплаб қадимги эътиқодлар махсус ва маҳаллий 
бўлган. Одамлар маҳаллий худоларга сиғинишган ва улар бутун инсониятни 
ўзгартиришни мақсад қилмаганлар. Бизга маълумки, универсал миссионер динлар 
фақатгина эрамизнинг муҳим босқичида пайдо бўлган. Универсал динларнинг пайдо 
бўлиши пул ва империялар қаторидаги энг катта ва асосий инқилоблардан бири бўлиб, 
у инсониятни бирлаштирувчи омилдир.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish