Одамга сиғиниш
Сўнгги уч минг йилликни кўпинча секуляризм даври деб аташади: динлар аста-
секинлик билан ўз аҳамиятини йўқотмоқда. Теистик динларга мувофиқ равишда, бу
анча тўғрироқ, бироқ “табиат қонунлари” динлари билан аҳвол аксинча тус олади:
айнан замонавий давр бутун тарих давомида мисли кўрилмаган миссионерлик
ҳаракатларию энг қонли диний жангларданда йирик диний иштиёқ пайти бўлди.
Замонавий даврга келиб кўплаб янги “табиат қонунлари” динлари, либерализм,
коммунизм, капитализм ва нацизм каби “дин”лар пайдо бўлди. Бу таълимотлар
ўзларини дин деб аташларини ёқтиришмайди: гўёки улар мафкура эмиш. Аммо бу
лингвистик нозиклик. Дин деб олий, инсоний бўлмаган тартибларга асосланган эътиқод
нормалари ва қадр-қийматлари тизимни атар эканмиз, унда коммунизмни ҳам ислом
каби дин деб ҳисоблашимиз керак.
Албатта, улар орасида аниқ фарқлар бор: ислом дунёни бошқараётган
ғайриинсоний тартиб ҳар нарсага қодир Яратувчи томонидан ўрнатилганига ишонади,
совет коммунистлари худоларга умуман ишонишмаган. Лекин буддизмнинг ҳам
худолар билан деярли иши йўқ, шунга қарамасдан унинг таърифи дин таърифига мос
келади. Буддистлар каби коммунистлар ҳам одамдан устун турадиган, бизнинг
ҳаракатларимизни бошқарадиган табиий ва ўзгармас қонун борлигини тан олишган.
Буддистлар бундай илк принцип ихтирочисини Гаутама дейишган, коммунистларда эса
Карл Маркс, Фридрих Энгелс ва Владимир Ильич Ленинлар бўлган. Бу билан
ўхшашлик йўқотилмайди. Бошқа динларга ўхшаб, коммунизм ҳам ўзининг илоҳий ва
башоратли китобига эга: бу пролетариат ғалабаси тарихининг яқин якунини башорат
қилган Маркснинг “Капитал” китобидир. Коммунистларда ҳам алоҳида байрамлари
мавжуд – масалан Биринчи май ва Октябр инқилоби йиллиги. Ўзининг – марксист-
файласуф илоҳлари ҳам бор, - Совет армиясида эса аскарларнинг ва офицерларнинг
руҳий ҳолатини кузатиб борган копеллан-комиссарлар хизмат қилган. Коммунизмнинг
ўзининг шаҳидлари, муқаддас жанглари, ўзларининг сафсаталари (масалан, троцкизм)
бўлган. Совет коммунизми ақидапараст миссионерлик дини бўлган. Коммунизм
насронийлик, буддавийлик эътиқодларига мос келмаган, садоқатли коммунист Маркс
инжилини тарқатилишига керак бўлса ўз ҳаёти эвазига ёрдам бериши керак бўлган.
Баъзи ўқувчилар бундай фиклардан балки ўзларини ноқулай ҳис этаётгандирлар. Агар
сизга шуниси қулай бўлса, коммунизмни дин эмас, мафкура деяқолинг – фарқсиз.
Эътиқодни табиий қонунларга асосланган динларга, Худога интилишга ва худосиз
мафкураларга бўламиз. Шунда изчилликлар учун буддизмнинг баъзи турларини,
даосизм ва бардошли мазҳабларни динга эмас, балки мафкурага қўшишга мажбур
бўламиз. Ва аксинча, худоларга ишонишлар кўплаб янги мафкураларда сақланиб
қолинганини, ва уларнинг баъзилари – хусусан, либерализм – бундай эътиқодсиз оз
маънога эга эканлигини эслатиб ўтамиз.
***
Барча замонавий динлар тарихини кўриб чиқиш битта бобга сиғмаган бўлар эди,
қолаверса ҳар доим ҳам бу эътиқодлар орасидан аниқ чегара чизишнинг иложи
бўлавермайди. Улар монотеизм ва замонавий буддизм каби синкретик. Буддавий ҳинду
худоларига сиғингани каби ва монотеист иблис мавжудлигига йўл қўйгани каби
замонавий америкалик ҳам ўзида миллатчилик (ўзига хос тарихий миссияга эга бўлган
америка миллати мавжудлигига ишонади), эркин бозор тарафдори (очиқ рақобат ва
эгоистик қизиқишлар жамият ривожига энг яхши тарзда таъсир кўрсатишига ишонади),
ва либерал гуманист (Яратгувчи барча одамларга ажралмас ҳуқуқ берганига ишонади)
ликни бемалол ўзида жамлай олади. Миллатчилик ҳақида 18 бобда гаплашамиз; унинг
ақидасининг асосий ҳолати ва маросимларини ўрганишга 16 бобни тўлиқ замонавий
динлар орасида энг муваффақиятли бўлган – капитализмга берамиз.
Теистик динлар эътиборини худоларга сиғинишга қаратган (шунинг учун ҳам
“теистик” дейилади, юнон. theos – “худо”). Гуманистик динлар одамни, аниқроғи Homo
Do'stlaringiz bilan baham: |