12- ф о т о с и н е з э к о л г и я с и



Download 103,78 Kb.
bet3/13
Sana01.06.2022
Hajmi103,78 Kb.
#626359
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
13 mavzuu

Фотосинтез жадаллигига ҳарорат ҳам катта таъсир қилади. Масалан, ҳаво ҳарорати 12°C бўлганда нурларнинг таъсир самарадорлиги жуда кам бўлади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, C3 ўсимиикларида максимум фотосинтез ҳарорат 25-35°C бўлганда рўй беради. Агарда ҳарорат билан биргаликда CО2 миқдори ошириб борилса фотосинтезнинг маҳсулдорлиги ҳам ортади.

Фотосинтез учун нурларнинг спектрал таркиби ҳам катта аҳамиятга эга. Масалан, қизил нур таъсирида фотосинтез жараёни ўта жадаллашади. Чунки бир квант қизил нур энергияси 42 ккал/мол.га тенг. Ютилган қизил нурларни кейинчалик фотосинтез учун тўла фойдаланилиши мумкин. Кўк нурларнинг бир квантида 70 ккал/мол энергия мавжуд, ушбу нурларни ютиб хлорофилл қўзғалади, аммо, бу нурларнинг энергиясини фотокимёвий реакцияларда фойдаланадиган бир қисми иссиқлик энергиясига айланиб тарқалиб кетади. Шунинг учун кўк нурларнинг самарадорлиги паст бўлади.

Фотосинтез маҳсулдорлигига қизил ва кўк нурланинг самарадорлигини солиштирганда, бошқа бир қанча омилларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Ўсимликларни қизил ва кўк нурларда уларнинг квант энергиясини мослаб ўстирган ҳолатда фотосинтез маҳсулотларининг таркиби ҳам турлича бўлади. Агарда, ўсимликларга қизил нурларнинг тўла кўрсаткичидан 20% миқдорида кўк нурлар берилса фотосинтезнинг жадаллиги ошиб унинг самарадорлиги ҳам юқори бўлади. Эҳтимол, бу ҳол фотосинтезнинг фотокимёвий босқичи кўк нурлар томонидан бошқарилиши билан боғлиқлигидан далолат бериши мумкин.

Ҳаводаги CО2 миқдорининг таъсири. Маълумки, фотосинтез жараёни учун CО2 энг зарур субстратдир. CО2 газининг атмосфера ҳавосидаги миқдори таҳминан ~0,03% атрофида бўлишлиги маълум.. Бир гектар майдон ҳисобига 100 метр баландликдаги CО2 нинг миқдори 550 кг атрофида бўлади. Шундан ўсимликлар томонидан бир сутка мобайнида 120 кг CО2 ўзлаштирилади холос. Атмосферада CО2 миқдори 0,008% бўлганда фотосинтез жараёни бошланади ва унинг миқдори ошиб бориши билан жадаллашиб, 0,3% га кўтарилда энг юқори даражага етади. CО2 газининг ҳаводаги мавжуд 0,03% миқдорида фотосинтез маҳсулдорлиги унинг максимал (0,3% CО2) кўрсаткичидан ярмини ташкил қилади. Бу ҳол ўз навбатида ўсимликлардаги фотосинтез жараёни атмосфера ҳавосида нисбатан катта бўлганда юзага келганлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам иссиқхоналарда ўстирилаётган ўсимликларни қўшимча равишда CО2 билан озиқлантириш ҳисобига ҳосилдорлигини ошириш мумкин. Бу эса ўсимликларни гўнг билан озиқлантириш йўли билан ҳам амалга ошади. Аммо бу ҳол фақатгина C3 ўсимликларга хос бўлиб, C4 ўсимликларга деярли таъсир этмайди. Чунки, аввал айтиб ўтганимиздек, C4 ўсимликларида ёруғликнинг йиғишни ўзига хос механизми мавжуд.


Download 103,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish