11-мавзу. ЎЗбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий ўЗ-Ўзини бошқариш( 4-соат)


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#184250
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
11-мавзу

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик 
партияси (ЎзЛиДеп) ташкил топди. Партияни тузиш ташаббускорлари асосан 
мамлакатдаги ўрта қатлам - тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг илғор вакиллари бўлиб, 
партия ўрта ижтимоий қатлам сиёсий манфаатлари ва иродаларини ифода этишни ўз олдига 
мақсад қилиб қўйди. ЎзЛиДепнинг ташкил этиш мамлакатда фуқаролик жамияти ва 
ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларининг чуқурлашиб бориш жараёнлари тарихий зарурият 
сифатида кун тартибига қўйилди.
ЎзЛиДеПнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: 
Биринчи 
мақсад. Сиёсий 
куч 
сифатида 
бирлашган 
ҳолда 
тадбиркорлар, 
ишбилармонлар ва фермерларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги 
имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб 
бериш, жамиятнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини 
таъминлаш. Шу ижтимоий тоифа номидан Ўзбекистонннинг сиёсий саҳнасига чиқиш ва 
ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш. 
Иккинчи мақсад. Мамлакатнинг миллий манфаатлари ва тараққиётининг стратегик 
истиқболларига жавоб берадиган дастурни Конституция тамойилларига суяниб, бошқа 
сиёсий партия ва ҳаракатлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун 
партиянинг куч ва имкониятларини сафарбар этиш. Ўзбекистон танлаган очиқ, бозор 
19
Қаранг: Ўзбекистон “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг сайловолди ҳаракат дастури.-Т.: Ғ. Ғулом 
номли нашр., 2004.-Б.19-20.


иқтисодиётига асосланган демократик, ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролик жамияти 
институтларининг ривожига кенг йўл очиб бериш ва демократик қадриятларни халқ, аввало 
ёшлар онги ва ҳаётига сингдириш. 
Учинчи мақсад. Давлатни бошқариш, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир 
ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, 
ижтимоий муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини 
оширишда, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро 
аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш.
Ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон 
Ўзбекистоним деб ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар 
қандай шароитда мустақиллик йўлини, қадриятлар, миллий ва диний анъаналар ва урф-
одатларни қадрлаш баробарида, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл 
қўймаслик, бундай хуружларга қарши кураш олиб бориш. 
Тўртинчи мақсад. Партиянинг сиёсий платформаси - либерал-демократик ғоя ва 
қадриятларни кенг омма онгига сингдириш, бу борада ҳар томонлама чуқур ўйланган 
ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш, ўз сафини кенгайтириш. Шу ғояларни ҳаётга 
татбиқ қилишда фидойилик кўрсатган фаолларни депутатликка номзод сифатида кўрсатиш 
ва сайловчилар ишончини қозонган ўз депутатлари зиммасига давлат ҳокимиятининг 
қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органларида вакиллик вазифасини юклаш ҳамда уларнинг 
фаолиятини бошқариш
20

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясини ташкил этишдан асосий мақсад 
мамлакатдаги мулкдорлар ижтимоий қатламини сиёсий куч сифатида интеграция қилиш, 
уларнинг ҳар бирида сочилиб ётган сиёсий манфаатларини партия тимсолида бир жойга 
тўплаш, ана шу пайдо бўлган катта сиёсий куч ёрдамида мулкдорларнинг муаммоларини 
бартараф этишга ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилди.
Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоят, шаҳар ва туманларда партия 
кенгашлари, 10228 бошланғич ташкилотлари фаолият юритмоқда. Партия аъзоларининг 
сони 250000 дан ошди. Уларнинг ичида тадбиркорлар ва ишбилармонлар сони тобора 
кўпайиб бормоқда. Партия сиёсий кенгаши раиси – Актам Хаитов. Партиянинг бош нашри 
- “XXI аср” газетаси 2003 йил 15 ноябрдан бошлаб чиқмоқда. 
2019 йил 24 январда Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси 
давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги партиянинг асосий мақсади барқарор ривожланишга, 
экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни 
сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга 
чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш 
давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга 
кўмаклашишга қаратилган. “Экология” партияси аъзолари сони 122 минг нафардан 
ортиқи. Партия сиёсий кенгаши раиси – Борий Алихонов. 
Ҳозирги даврга келиб дунёдаги ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар учун 
глобал хавф-ҳатарлар ва таҳдидлар (террорчилик, экстремизм, ер шаридаги иқлимни 
ўгариши каблар) қаторига экологик таҳдидлар ҳам қўшилди. Қолаверса, экологик шарт-
шароитлар инсон соғлигига, табиатнинг ўз қонуниятлари асосида яшашига ҳам жиддий 
хавф туғдирмоқда. Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатларда “яшиллар” ҳаракатлари 
ва партиялари бежиз ташкил топмади. Жумладан, мамлакатимизда ҳам экологияни 
ҳимоялашга доир ташкилотлар тузилди, парламент қуйи палатасида бу ҳаракатлар 
манфаатларини таъминлашга қобил бўлган депутатлар гуруҳи шаклланди. Концепцияга 
мувофиқ равишда “aтрoф-муҳитни ҳимoя қилишни тaъминлaш тизимидa нoдaвлaт 
нoтижoрaт тaшкилoтлaрнинг рoли вa ўрнини бeлгилaшгa қaрaтилгaн “Экoлoгик нaзoрaт 
20
“Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси” (ЎзЛиДеП) ҳақида// 
http://www.elections.uz/uzb/events/political_parties/1546/


тўғрисидa”ги Қoнунни вa бoшқa қaтoр қoнун ҳужжaтлaрини қaбул қилиш”
21
нафақат 
экологик жараёнларни яхшилайди, балки бу соҳада аҳоли фаоллигини оширишга, 
экологик маданиятни шакллантиришга кучли таъсир этди. 2019 йил февраль ойида 
ниҳоят “Экология” партияси мустақил партия сифатида фаолият кўрсата бошлади. 
Шу тариқа, мамлакатда мустақиллик йилларида сиёсий партияларнинг давлат 
ҳокимияти органларидан мустақил равишда ривожланиши ва кенг фаолият кўрсатиши учун 
ижтимоий-сиёсий кенгликлар яратилди. Шу билан бирга, Олий Мажлиснинг Қонунчилик 
палатаси “ҳудудий, бир мандатли сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида беш 
йил муддатга сайланадиган бир юз йигирма депутатлардан иборат”
22
бўлиши бу қоидани 
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов 
тўғрисида»ги Қонунда мустаҳкамлаб қўйилиши сиёсий партияларнинг мамлакат қонун 
чиқарувчи ҳокимиятини шакллантиришдаги ролини янада оширди. 
Мамлакатда миллий мустақилликнинг илк даврида давлат томонидан амалга 
оширилган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, фуқаролик жамиятининг муҳим институти бўлган 
сиёсий партияларнинг демократик қадриятлар асосида фаолият юритишлари учун ҳуқуқий 
асослар яратилди. Қисқа давр ичида мамлакатда тўртта сиёсий партия ташкил этилиб, 
кўппартиявийлик тизими сиёсий ҳаётга кириб келди. Парламент, Президентлик сайловлари 
ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар асосан кўппартиявийлик асосида ўтказилиши 
анъанага айланди.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish