11-мавзу. ЎЗбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий ўЗ-Ўзини бошқариш( 4-соат)


тўғрисидa”ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнунигa



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#184250
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
11-мавзу

тўғрисидa”ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнунигa тeгишли ўзгaртиш вa қўшимчaлaр 
киритишнинг мaқсaдгa мувoфиқ эканлиги белгилаб берилди. Мазкур қонунга ўзгартиш ва 
қўшичалар киритиш асосан мaҳaллaларни ―...aниқ йўнaлтирилгaн aсoсдa aҳoлини 
ижтимoий 
қўллaб-қуввaтлaш, 
xусусий 
тaдбиркoрлик 
вa 
oилaвий 
бизнeсни 
ривoжлaнтириш мaркaзигa aйлaнтириш, шунингдeк, уларнинг дaвлaт бoшқaрув 
oргaнлaри фaoлияти устидaн жaмoaтчилик нaзoрaти oлиб бoриш тизимидaги 
вaзифaлaрини янaдa кенгaйтиришгa жиддий эътибoр қaрaтиш, деб белгиланди. 
Шунингдек, Концепцияда маҳалла фуқаролар йиғинларини аҳолининг манфаатлари 
ва эҳтиёжларини ифода эта оладиган, уларни ўз фаолиятида ҳимоялашга қодир бўлган 
жиҳатларини оширишга муҳим эътибор берилди. Айниқса, Концепцияга мувофиқ 
Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Фуқaрoлaр йиғини рaиси (oқсoқoли) вa унинг 
мaслaҳaтчилaри сaйлoви тўғрисидa”ги Қoнунигa ўзгартишлар ва қўшимчалар 
киритишни таклиф этилиши, бунда йиғин раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг 
маслаҳатчиларини сайлашда уларга юксак талаблар –“oқсoқoллaр вa улaрнинг 
мaслaҳaтчилaри энг мунoсиб фуқaрoлaр ичидaн сaйлaнишини, фуқaрoлaр ижтимoий 
фaoллигини 
кучaйтиришдa 
мaҳaллaнинг 
aҳaмияти 
вa 
рoли 
oширилишини 
тaъминлaйдигaн чoрa-тaдбирлaрни нaзaрдa тутиш”га
44
эътибор қаратиш белгиланди. 
Дарҳақиқат, ҳозирги даврга келиб нафақат фуқаролар йиғини раиси ва унинг 
маслаҳатчиларини фаолиятини ошириш, балки, улар иш фаолияти устидан маҳалла 
аҳлининг назорати, фуқаролар йиғинига сайланган органларнинг тегишли ҳудудда 
яшаётган аҳоли манфаатлари ва эҳтиёжларини қай даражада эътиборга олиб иш олиб 
бораётганлиги таъминлаш механизмини яратишга зарурият сезилаётган эди. Мазкур 
қонунни такомиллаштиришда фуқаролар йиғинининг сайланадиган органларини ҳозирги 
давр талаблари даражасида фаолият юритиши маҳалла аҳли масъуллиги асосида кечиши 
бу институтни фуқаролик жамиятига хос бўлганжиҳатларини бойитиши шубҳасиз бир 
ҳолдир. 
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши 
эркин, иқтисодий мустақил маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг мавжудлигини 
назарда тутади. 
Бу жиҳатдан маҳалла институти алоҳида аҳамиятга эга. Яшаш жо-йидаги миллий 
ўзини ўзи бошқаришнинг ўзига хос модели бўлган маҳалла, халқимизнинг асрий 
анъаналари ва урф-одатларига таяниб, муҳим ташкилий-иқтисодий ва тарбиявий 
функцияларни бажаради. Маҳалла, ҳамжамоасида ижтимоий онг оқсоқолларнинг ҳаёт 
тажрибаси, катталарнинг шахсий намунаси ва жамоавий хулқ-атвор нормалари орқали 
бойиб боради. 
44
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Қoнунчилик пaлaтaси вa 
Сeнaтининг қўшмa мaжлисидaги мaърузa.2010 йил 12 ноябрь.-Тошкент:Ўзбекистон, 2010. –Б.46. 


Маҳалла одамлар яшайдиган кундалик муҳит бўлиб, бу ерда уларнинг онги ва хулқ-
атворига жамоатчилик фикри жиддий таъсир кўрсатади. Муносабатлар адолат, ўзаро 
ҳурмат, меҳр-мурувват, ўзаро ёрдам 
асосида қурилади. Моҳият эътибори билан маҳалла шарқона демократиянинг 
бошланғич мактаби вазифасини бажаради. 
Маҳаллада изчил тарбия ишларини амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжуд. 
Миллий маданий-тарихий ва маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаш, ёш авлодни 
Ватанга муҳаббат, катталарга ҳурмат, бағрикенглик руҳида тарбиялаш ва уларга ўзбек 
халқининг барча ижо-бий хислатларини сингдириш сингари фаолият йўналишларида 
маҳал-ланинг аҳамияти айниқса каттадир. 
Маҳалла тимсолида мавжуд бўлган фуқаролик жамиятининг ижтимоий негизи 
Ўзбекистонда бундай жамиятни шакллантиришнинг таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилиши 
мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси, Демократик институтлар, нодавлат 
ташкилотлар ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан 
“ХХI 
маҳалласи 
концепцияси” 
ишлаб 
чиқилди. 
Концепцияга 
Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
тўғрисида” ги қонун назарий асос бўлиб хизмат қилди. Концепция қоидалари БМТ нинг 
“Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш бутунжаҳон Хартияси” ва “Маҳаллий ўзини ўзи 
бошқариш тўғрисидаги Европа Хартияси” ҳамда ғарбнинг айрим давлатларидаги 
“Маҳаллий муниципал бошқармалар” талабларига асосланган
45

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 10 000га яқин ўзини ўзи бошқариш органи фаолият 
кўрсатмоқда, шундан 8275 та маҳалла, 1301 та қишлоқ, 154 та шаҳарча ва 155 та овул 
фуқаролар йиғинидир. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фаоллари қонунчилик белгилаб 
берган ваколатлардан келиб чиқиб, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий 
йўналишлари бўйича тузилган комиссиялар ёрдамида аҳолини ижтимоий-сиёсий ҳаётга 
жалб қилиш, маънавий-ахлоқий тарбияни кучайтириш, оилаларда қулай муҳитни сақлаб 
қолиш, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг 
тадбиркорлик 
соҳасидаги 
билим 
ва 
кўникмаларини 
ошириш, 
ҳудудларни 
ободонлаштириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқда, бошқа бир қанча 
тадбирларни ташкил этмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2013 йил 30 сентябрда 
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 
республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида”, 2013 йил 7 октябрда “Фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди. Ушбу қарорлар билан соҳага оид 15 га яқин 
низомлар тасдиқланган бўлиб, улар маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини, 
миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она-Ватанга ва миллий 
истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш 
борасидаги ишларнинг самарадорлигини янада оширишга кўмаклашиш, фуқаролар 
йиғинларидаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этишга 
қаратилганлиги билан эътиборлидир. Шу жумладан, фуқаролар йиғини фаолиятининг 
асосий йўналишлари бўйича 8 та комиссияси фаолиятига оид тасдиқланган намунавий 
Низомларнинг амалиётга татбиқ этилиши маҳаллалар ишига кенг жамоатчиликни жалб 
этишга катта туртки беради.
«Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамият сари» тамойилини ижтимоий-сиёсий 
ҳаётга қўллаш воситасида сиёсий ҳокимият органларининг маҳаллий тизимини 
мустаҳкамлаш, уларга марказий ҳокимият ваколатларини бир қисмини бериб бориш 
асносида номарказлаштириш ислоҳотларини ўтказиш, ижроия ҳокимият тизимларини
вакиллик органлари ва нодавлат ташкилотлар томонидан кучли назорат этиш механизми ва 
45
Ғуломов М. Маҳалла-фуқаролик жамиятининг асоси. Т.. 2003. 102-103 бетлар. 


ҳуқуқий асосларини яратишга доир ислоҳотларни амалга ошириш фуқаролик жамияти 
қуришнинг шарт-шароитларини яратиш йўлидаги илк қадамлардир. 
Хулоса қилиб айтганда, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда давлатнинг бош 
ислоҳотчилик фаолияти натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг демократик 
тамойиллар асосидаги ҳуқуқий асослари шаклланди. Қисқа давр ичида мамлакатда 
фуқаролик жамияти қуришнинг пойдевори - конституциявий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар 
яратилди. Ислоҳотлар натижасида мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлар тизими 
шаклланди. Муҳими, «учинчи сектор» билан давлат ҳамкорлиги натижасида мамлакатда 
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мустақил фаолият юритиши, давлат ва жамият 
ишларини бошқариши учун кенг имкониятлар яратилди. 
ХХI аср бошларига келиб Ўзбекистон давлати ва халқи илғор ривожланган 
мамлакатларда фуқароларга эркинлик бағишлаган, шахснинг эркин камол топиши учун 
барча шарт-шароитларни яратган, жамиятнинг ҳамма жабҳаларини демократиялаштиришга 
қобил бўлган, ўзида халқчил миллий мерос ва анъаналарни ифодалаган фуқаролик жамияти 
барпо этиш йўлидаги ислоҳотларнинг янги босқичини чуқурлаштиришга киришди. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish