11-мавзу. Туризм маркетингини ривожлантириш фаолиятлари



Download 115 Kb.
bet1/5
Sana26.03.2022
Hajmi115 Kb.
#511518
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6-мавзу. ТИМ.


11-МАВЗУ. ТУРИЗМ МАРКЕТИНГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ФАОЛИЯТЛАРИ
11.1.Туризмда маркетинг фаолиятларининг бошланиши.
11.2. Туризм маркетингининг таърифи.
11.3. Меҳмонхона хўжалиги маркетинги.
11.4.Туризм маркетингининг зарурлиги.


11.1.Туризмда маркетинг фаолиятларининг бошланиши.
1. Туризм индустриясида маркетинг фаолиятлари ХIХ аср охирларида, тунаш ва саёҳат бюролари билан биргаликда Англия ва кейинчалик Европа қитъасида амалда қўлланила бошлаган. Туризм маркетингининг тизимли (тизимтик) бир шаклда инобатга олиниши ва ўрганилиши 1950 йилларда Европада амалда қўлланилган. Иккинчи жаҳон урушигача истеъмол соҳа бўлган туризм тармоғи, урушдан кейин Европадаги саноатлашув ҳаракати билан бирга ривожланишга ва тарқалишни бошлаган. Истеъмолчиларнинг сотиб олиш имкониятлари ортган ва туризм тармоғи халқаро хусусият қозониб, талаб ва таклиф мувозанати бузилишни бошлаган. 1936 йилдан эътиборан, Европада пуллик иш ҳақининг берилиши билан ишчилар, мутахассислар таътилга чиқиб туризм ҳаракатларига қатнашганлар. Тунаш муассасаларида ўзгариш ортган, янги тунаш тармоқлари юзага келган. Сайёҳат қилган инсонлар сони ҳар йили тез суръатларда ортиб борган. Таътилга чиқиш нисбати Европада жами аҳолининг 60% ини ташкил қилган.
Хусусан, 1970 йиллардан кейин талабни жонлантириш учун туризм маркетинги тадқиқотларига эътибор берилган. Маркетинг, маҳсулотнинг бозорда истеъмолчи билан ққаршилаш иши ва бир- бирлари билан тэнг лашишидир дэган эдик. Туризм маркетингини туристик хизмат ёки маҳсулот билан туризм бозори шакллантиради.
Туризм бозори географик нуқтаи назардан икки қисмига миллий ва халқаро туризм бозорига ажратилади. Бозордаги истеъмолчилар турист деб аталади. Туризм маркетингида маҳсулотга қараганда хизматнинг бозорланиши асосий ҳисобланади. Туризмда ишлаб чиқарилган хизматлар жуда турли хил хизматларнинг йиғиндисидан ташкил топмоқда.
2. Туризм маркетинги, миллий туризм ташкилотлари ёки туризм муассасаларининг, миллий ва халқаро тартибда туристларнинг эҳтиёжларини (оптимизе) ҳис этишга қараб тизимли ва бирликли қаракатлардан ташкил топмокда. Инсонларнинг бўш вақтларини қадрлаш мақсадида иш, оила, конференция мақсадларида бир минтақада, ўлкада ёки мамлакатлар орасида саёҳат этиш ҳоҳиши ва эҳтиёжи туристик корхоналарнинг ташкил топишига сабаб бўлган. Бу корхоналар, истеъмолчи бўлган турист гуруҳларини энг яхши шароитларда саёҳат қилдириш мақсадида бир қанча услублар ва техникалар яратмокда. Бошқа бир туризм маркетинги таърифи қуйидагича изоҳланади:
“Туристик маҳсулот ва хизматларни туризм воситалари ёрдамида маҳаллий, минтақавий, миллий ва халқаро режада ишлаб чиқарувчининг ва истеъмолчи бўлган туристга оқими ва янги туристик истеъмол эктиёжлари ва таклифларининг яратилиши билан боғлиқ фаолиятларининг йикиндиси туризм маркетингидир”. Демак, туризм маркетинги, туристик эктиёжларни қаршилайдиган маҳсулот ва хизматларнинг туристга такдим этилиши ва сотилиши билан боғлиқ ҳаракат ҳисобланади. Меҳмонхоналарнинг мақсади фойда олиш билан бирга харидорларнинг эктиёжларини кқаршилаш ва уларни мамнун этишдир.
3. Туризм секторида етиштирилган маҳсулот ва хизматларнинг маркетингида индустрия маҳсулотларининг маркетингидан фарқли баъзи хусусиятлар бўлмокда. Меҳмонхона хоналари учун бўлган талаб ўзгарувчан талабдир. Мавжуд меҳмонхона маҳсулотларининг энг аҳамиятлиси бўлган меҳмонхона хоналари, ер ва макон моқимидан барқарордир. Талаб камайган вақтда бўш ҳажм юзага келади ва талабнинг энг юқори бўлган вазиятларида мутлако маълум бўлган устки сиғим чэгараси бор, бу чэгарадан ўтилмайди. Меҳмонхоначилик асосидаги маркетинг, энг олдин бозорнинг уйғунлиги ва изланиш йўли билан талабнинг қозонилишига эга бўлади. Бу изланиш, меҳмонхона учун энг яхши бозор имконини, бозордаги бир жойни ёки алтернатив жойлар орасидаги меҳмонхоналардан бирортасини сайлашни белгилайди ёки маълум бир жойда қуриладиган энг яхши меҳмонхона шаклини таъминлайди. Маркетинг меҳмонхона муассаси билан давомли бозор изланиши, маҳсулот этиш тириш, сотиш, тартиблик ва кўздан кечириш каби маркетинг босқичлари билан алоқада бўлади. Меҳмонхоналар инсонларга хизмат кўрсатиш мақсадида курилган тижорий ташкилотлардир. Маркетинг негизи меҳмонхоначилар томонидан янги қабул қилина бошланган. Баъзилари маркетингни бир хил маънода кўришда давом этмокда. Бирор меҳмонхона, меҳмонхона хизматларидан фойдаланганларнинг эҳтиёжларини қаршилай олиши, шахсий меҳмонхона хизматлари маълум бозорларга сотилган меҳмонхона маҳсулотлари бўлиб қурилиши керак. Ҳар бир меҳмонхона маълум бозор бўлимлари ва ўз маҳсулотлари орасидаги тэнг лаштиришни бажариши керак. Бажарилиш учун ҳам меҳмонхона хизматларига қарши келган талаб таҳлил қилиниш керак.
4. Охирги йилларда иқтисодий ўзгаришлар ва янги техникаларнинг ривожланиши корхоналарнинг хизмат ва маҳсулотларни маркетинг шаклларида ва корхона бошқарувларида аҳамиятли ўзгаришига сабаб бўлди. Компьютер технологияларидаги ривожланишлар баъзи туристик масофаларнинг олдинги режага чиқишига сабаб бўлди. Истеъмолчи муносабатларидаги ўзгаришлар ва бошқа омиллар корхона хўжайинларига харидорларнинг кутиш вақтларини ўтганини, энди ўзлари бориб харидорларни излаш ва уларни ўзларига жалб қилиши кераклигини тушина бошладилар. Бу жараён ресторан ёки меҳмонхона каби саёҳат бюроси учун ҳам тааллуқлидир.



Download 115 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish